Буйруғи суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини тасдиқлаш тўҒрисида
Download 338.57 Kb.
|
счетлар режаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-§. Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар (8300)
IV бўлим. Хусусий капитал
I кичик бўлим. Капитал, тақсимланмаган фойда ва резервлар 363. Ушбу кичик бўлимнинг счётлари суғурталовчининг хусусий капитали ҳолати ва ҳаракати, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ ва (ёки) таъсис ҳужжатларига мувофиқ, ташкил этилган резервлар ва фондлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Хусусий капитал суғурталовчининг активлари ва мажбуриятлари ўртасидаги фарқдир. Хусусий капитал мулк эгаси томонидан амалга оширилган қўшимча инвестициялар, фаолият натижаларига боғлиқ ҳолда кўпайиши ёки камайиши мумкин. 364. Ушбу кичик бўлимда қуйидаги счётларда ҳисоб юритиш тартиби ёритилади: 8300 — Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар; 8400 — Қўшилган капитални ҳисобга олувчи счётлар; Олдинги таҳрирга қаранг. 8500 — Захира капиталини ҳисобга олувчи счётлар; (364-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда) 8600 — Сотиб олинган хусусий акцияларни ҳисобга олувчи счётлар; 8700 — Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи счётлар; 8800 — Мақсадли тушумларни ҳисобга олувчи счётлар; 8900 — Келгуси харажатлар ва тўловлар резервларини ҳисобга олувчи счётлар. 1-§. Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар (8300) 365. Суғурталовчи устав капиталининг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 8310 «Оддий акциялар»; 8320 «Имтиёзли акциялар»; 8330 «Пай ва улушлар». 366. Устав капитали — бу таъсис ҳужжатида белгиланган доирадаги фаолиятни таъминлаш учун таъсисчиларнинг (иштирокчиларнинг) суғурталовчи мулкига қўйган маблағлари (улушлари, акциялар номинал қийматида ва ҳоказолар)нинг пул ифодасидаги йиғиндисидир. Устав капиталини шакллантириш жараёни суғурталовчи ташкилий-ҳуқуқий шаклига мувофиқ равишда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги томонидан тартибга солинади. Устав капитали рўйхатдан ўтказилган ҳажмда ёки тўланган акцияларнинг номинал қиймати йиғиндиси миқдорида акс эттирилади. Устав капиталининг ҳажми рўйхатдан ўтказилган таъсис ҳужжатларидаги суммадан ошиб кетиши мумкин эмас. Суғурталовчи устав капиталининг кўпайиши ёки камайиши фақат таъсисчиларнинг қарори асосида ва таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилгандан кейингина амалга оширилиши мумкин. Акциядорларга суғурталовчи устав капиталидаги улушининг қайтарилиши устав капитали миқдорини камайтирмайди ва бу муомала айнан акциядорлик жамиятининг сотиб олинган хусусий акциялари каби 8610 «Сотиб олинган хусусий акциялар — оддий» ва 8620 «Сотиб олинган хусусий акциялар — имтиёзли» счётларининг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда ҳисобга олинади. 367. 8310 «Оддий акциялар» счёти оддий акцияларни ўзида мужассамлаштирган акциядорлик капиталининг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Акциядорлик жамияти давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин унинг устав капитали эмиссия проспектида рўйхатга олинган суммада 8310 «Оддий акциялар» счётининг кредити ва 4610 «Устав капиталига улушлар бўйича таъсисчиларнинг қарзлари» счётининг дебетида акс эттирилади. Суғурталовчининг акциядорлик капитали ҳисобда рўйхатдан ўтган, лекин эмиссияси тугалланмаган миқдорда ҳисобга олиниши сабабли эълон қилинган (чиқаришга рухсат берилган) чиқарилган (акциядорлар томонидан обуна амалга оширилган) ва муомаладаги оддий акцияларнинг ҳар қайси эмиссияси бўйича алоҳида аналитик ҳисоб юритиш талаб этилади. Акциядорлик жамиятлари ўз устав капиталини муомалага қўшимча акциялар чиқариш ёки муомаладаги акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан ошириши мумкин. Акциядорлик жамиятлари устав капитали миқдори акциялар номинал қийматининг пасайиши, суғурталовчилар томонидан акцияларнинг бир қисмини акция эгаларидан сотиб олиниши натижасида камайиши мумкин. Акциялар ликвидлилигини ошириш мақсадида уларни майдалаб юбориш яъни, уларнинг номинал қийматини мутаносиб равишда камайтириб умумий миқдорини кўпайтириш усули қўлланилади. Акцияларни майдалаш натижалари акциядорлар капиталининг ҳажмига таъсир кўрсатмай, фақатгина янги муомаладаги акцияларнинг номинал қиймати ва миқдорини кўпайтириши сабабли ушбу муомалалар бўйича бухгалтерия ёзувлари амалга оширилмайди. Ушбу муомалаларни 8310 «Оддий акциялар» счётига очилган аналитик ҳисоб регистрларида қайд қилиш зарур. 368. 8320 «Имтиёзли акциялар» счёти имтиёзли акция кўринишида чиқарилган акциядорлик капиталининг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Акциялар 8310 «Оддий акциялар» ва 8320 «Имтиёзли акциялар» счётларда номинал қийматлари бўйича ҳисобга олинади. 8310 «Оддий акциялар» ва 8320 «Имтиёзли акциялар» счётлар бўйича аналитик ҳисоб суғурталовчининг таъсисчилари ва капиталнинг шаклланиш босқичи бўйича маълумотларнинг шаклланишини таъминлаши шарт. 369. 8330 «Пай ва улушлар» счёти суғурталовчининг ташкилий-ҳуқуқий шаклларига асосан қатнашувчиларнинг улушларини ўзида мужассамлаштирган устав капиталининг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Давлат суғурталовчилари давлат томонидан ажратилган асосий ва айланма маблағлардан ташкил қилинган устав капиталини белгиланган тартибда шакллантиради. Суғурталовчи рўйхатдан ўтгандан кейин унинг устав капитали таъсисчиларнинг таъсис ҳужжатларида белгиланган пай ва улушларидан ташкил топади ва 8330 «Пай ва улушлар» счётининг кредити, ҳамда 4610 «Устав капиталига улушлар бўйича таъсисчиларнинг қарзлари» счётининг дебет томонида акс эттирилади. 8330 «Пай ва улушлар» счёти бўйича аналитик ҳисоб суғурталовчининг ҳар бир таъсисчиси бўйича алоҳида юритилади. 370. Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар (8300)нинг боғланиши
Download 338.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling