Буйруғи умумтаълим мактабларида ўқувчилар билимини баҳолаш жараёнини


Download 34.59 Kb.
bet1/6
Sana22.01.2023
Hajmi34.59 Kb.
#1111071
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
O\'zR XTV Buyruq№205 24.06.2022



ОЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ


Умумтаълим мактабларида ўқувчилар билимини баҳолаш жараёнини
рақамлаштириш ва таълим жараёнида шаффофликни таъминлаш тўғ рисида


0ъзбекистон Республикаси Президентининг “0ъзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 6-ноябрдаги ПФ-6108-сон Фармонида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ўқувчилар билимини баҳолаш жараёнини рақамлаштириш
ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида буюраман:
1.0ъзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2021 йил 6-сентябрдаги “Таълим жараёнини бошқаришда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида”ги 284-сонли буйруғига мувофиқ, республикада фаолият олиб бораётган 6028 та умумий ўрта таълим муассасаларида Кундалик.cом жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Қуйидагилар:
“Кундалик” электрон синф жумалини юритиш бўйича кўрсатмалар 1-иловага мувофиқ;
2022-2023-ўқув йилида Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим муассасаларида Кундалик миллий рақамли таълим платформаси жорий этилмайдиган мактаблар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2022-2023-ўқув йилидан бошлаб:
барча республика умумий ўрта таълим муассасаларида анъанавий қоғоз кўринишидаги синф журналлари ва қоғоз кундаликларни юритиш бекор қилинсин (мазкур буйруқни 2-иловасида кўрсатилган мактаблар бундан мустасно);
ўқувчиларнинг давоматини ва билимини баҳолаш жараёнини рақамлаштиришда Кундалик.cом миллий рақамли таълим платформасидан (кейинги ўринларда - Платформа) фойдаланилсин.
Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси (Б.Ахмедов) 0ъзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2019 йил 11-февралдаги 55-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Халқ таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларида харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш ҳамда бухгалтерия ҳисобини юритилиши ва ҳисоботларнинг тўғри тузилиши дастури” юзасидан ўтказиладиган ўрганишларда электрон жумалдан фойдалансин.
Таълим муассасаларида маънавий-маърифий фаолиятни мувофиқлаштириш
бошқармаси (Ж.Фозилов) Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари, вазирлик тасарруфидаги республика таълим муассасаларидан ўқувчилар давоматига оид маълумотлами ўз вақтида олиш, таҳлил қилиш вазифалари
Кундалик.cом тизими орқали амалга оширилишини назорат қилсин.
Таълим сифати жараёнларини мувофиқлаштириш департаменти
(Л.Хўжақулов)га:
тизимда ўқувчиларни баҳолаш ва дарс режаларини ўз вақтида қайд этиб бориш;
ҳар ўқув йилнинг бошига қадар тақвимий мавзулами Платформага
юкланишини назорат қилиб бориш вазифалари юклатилсин.
Белгилансинки:
Умумтаълим муассасаси директори:
0ъзбекистон Республикасининг “Шахсий маълумотлар тўғрисида” 2019 йил
2-июлдаги 0ЪРҚ-547-сон Қонуни талабларига риоя этиш;
электрон жумални ўз вақтида юритиш;
электрон жумалга киритилган маълумотларга ўзгартириш киритилишининг олдини
олиш;
электрон жумални юритишда, фан ўқитувчилари томонидан йўл қўйилган,
инсон омилига боғлиқ хатоларга ўзгартириш киритиш мақсадида туман (шаҳар) халқ
таълими бўлимига расмий хат билан мурожаат қилиш;
мактаб психологи лавозимидаги ходимни Платформадаги синфларга аъзо бўлганини ва “Психолог” гуруҳларини тузиб, ўқувчилар ҳамда ота-она (ўқувчининг қонуний вакили) билан доимий мулоқотда бўлишини мувофиқлаштириш; 0ъзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2021 йил 6 сентябрдаги
284-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасалари
фаолиятида автоматлаштирилган ахборот тизими билан ишлаш ва архивлаш тартиби ҳақида низом” талабларига мувофиқ ҳужжатлами архивлаштиришни умумтаълим муассасасининг ўзида ташкиллаштиришни амалга оширади.
Умумтаълим муассасаси ўқув ва тарбия ишлари бўйича директор
ўринбосари:
электрон жумал ягона тизимида муассасанинг тизимдаги бош администратор!
фаолиятини олиб бориш;
фан ўқитувчилари томонидан баҳолаш мезонига доир ўқувчиларни баҳолаш
жараёни фақат дарс ўтилган сананинг ўзида олиб борилишини назорат қилиш;
ўқитувчилар томонидан ҳар бир ўзгартирилган баҳоламинг сабаби ва омилларини аниқлаган ҳолда тегишли ҳужжатлар тўпламини йиғиб муассаса раҳбарига тақдим этиш;
электрон жумални ўз вақтида ва тўғри юритилиши бўйича ўтказилган
текшимвларда аниқланган камчиликлар юзасидан изоҳ ёзиб қолдириш;
фан ўқитувчилари томонидан дарс режасига асосан тегишли мавзу юзасидан “Дарсни ишлаб чиқиш режаси”ни тизимга юклатилганлигини назорат қилишни амалга оширади.
Умумтаълим муассасаси маънавий-маърифий ишлар бўйича директор
ўринбосари:
фан ўқитувчилари томонидан олиб борилаётган ўқувчилар давоматини мониторинг қилиб, кун давомида статистик маълумот тўплаб, мактаб директорига тақдим этилиши;
мактаб ҳаётига доир тадбирлами “янгиликлар саҳифаси” ва “тадбирлар”
бўлимида ёритиб борилиши;
5 та муҳим ташаббус доирасида умумтаълим муассасаларида ташкил этилган тўгараклар, секциялар ва клубларда ўқувчиламинг қамровини таҳлил қилиш билан биргаликда киритилаётган маълумотларни мониторинг қилиб, чораклик ҳисобот олиб борилишини таъминлайди.
Синф раҳбари:
ота-она (ўқувчининг қонуний вакили) учун Платформада профиль яратиб,
вақтинчалик Логин ва Паролни тарқатиш;
ота-оналар ва ўқитувчилар учун унутилган Логин ва Паролни тиклаш тартиби ҳамда ўқувчи ва ота-она (ўқувчининг қонуний вакили)нинг шахсий маълумотларини узатиш учун жавобгар бўлиш;
ота-она (ўқувчининг қонуний вакили)нинг Платформадаги фаоллигини доимий
равишда кузатиб бориш, зарурат тугЪУганда уларга алоқага чиқиб профилактик суҳбат олиб бориш. Профилактик суҳбат ўз ижобий натижасини бермаган тақдирда мактаб директорига маълумот киритиш;
сабабли (касаллиги, оилавий шароитидан келиб чиққан ҳолда) дарс қолдирган ўқувчилами синф журналида махсус белгилар (с, дқ, к, кқ, м, ч, қ, нс, тқ) билан белгилаб чиқиш;
ўқувчи сабабсиз 3 соат дарс қолдирса керакли ҳужжатлар тўпламини йиғиб,
муассаса раҳбарига тақдим этиш;
умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятида автоматлаштирилган ахборот тизими билан ишлаш ва архивлаштириш тартиби ҳақидаги низомга мувофиқ белгиланган вазифалар бажарилишини таъминлайди.
. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари
У.Шарифходжаев ва вазир ўринбосари Р.Каримжонов зиммасига юклатилсин.



Download 34.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling