Буйруғига 8-илова касб касалликлари рўйхати


Физик омиллар таъсиридан келиб чиқадиган касалликлар


Download 38.87 Kb.
bet3/6
Sana21.04.2023
Hajmi38.87 Kb.
#1373824
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
КАСБ КАСАЛЛИКЛАРИ РЎЙХАТИ

3.

Физик омиллар таъсиридан келиб чиқадиган касалликлар.









3.1.

Ионлаштирувчи нурлар таъсирига алоқадор касалликлар:

а) нур касаллиги (ўткир ёки сурункали);

б) маҳаллий нур касалликлари (ўткир ёки сурункали).


Ташқи ионлаштирувчи нурларнинг бир марталик умумий таъсир кўрсатиши ёки радиоактив моддалар ва бирикмаларнинг организмга тушиши.

Касбий нурланиш бўйича рухсат этилган миқдорлардан ошиб кетган ионлаштирувчи нурларнинг мунтазам таъсир этиши.



Организмга кириб ўтадиган нурларнинг локал таъсири ва радиоактив моддаларнинг таъсир этиши.



Радиоактив моддалар ва ионлаштирувчи нурлар билан ишлашга доир барча ишлар.

3.2.

Ионлаштирмайдиган нурлар таъсир қилишидан пайдо бўладиган касалликлар: вегетатив томир дистонияси, астеник, астеновегетатив, гипоталамик синдромлар.

Ўта юқори частотадаги (ЎЮЧ) радиодиапазон электромагнит нурларининг мунтазам таъсир этиши; когерент монохроматик нурланишлар.

Юқори частотали (ЮЧ) радиодиапазони электр магнит нурларининг манбалари билан, оптик квант генераторларини ўрганиш билан боғлиқ бўлган барча ишлар.

3.3.

Тўқималарнинг лазер нурларидан (тери куйиши, кўз тўр пардаси ва мугуз пардасининг куйиши) маҳаллий (локал) зарарланиши.



Лазер нурларининг маҳаллий (локал) таъсири.

Оптик квант генераторларини ўрганишга алоқадор ҳамма ишлар.

3.4.

Тебраниш (вибрация) касаллиги.

Ишчилар қўлларига ўтадиган ишлаб чиқаришдаги маҳаллий вибрация ва иш жойи тебранишининг узоқ вақт мунтазам таъсир кўрсатиши.

Тебранишни келтириб чиқарадиган ва қўл билан ишловчи машиналар тебранишга сабаб бўладиган иш жойи.



3.5.

Кохлеар неврит.

Ишлаб чиқариш шовқинининг мунтазам таъсир кўрсатиши.

Саноатда, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва транспортда ишлаб чиқариш шовқинининг таъсир кўрсатиши.



3.6.

Қўлларнинг вегетатив-сенсор (ангионевроз) ёки сенсомотор полиневропатияси.



Ультратовушнинг контакт йўли билан қўлларга ўтказилиши.

Ультратовушли дефектоскоплар ва тиббий аппаратлар билан ишлаш.

3.7.

Электроофтальмия.

Ультрабинафша нурлар билан жадал нурланиш.

Газ ва электр пайвандлаш билан боғлиқ ва жадал ультрабинафша нурлар шароитидаги ишлар.



3.8.

Катаракта.

Нур энергияси (инфрақизил, ультрабинафша нурлар) ЎЮЧ нурлар, рентген, гамманурлар, нейтрон, протон нурланишнинг мунтазам таъсир кўрсатиши.

Босқон-пресслаш, электр пайвандлаш ва термик ишлар. Шишадан тайёрланадиган анжомлар ишлаб чиқариш, металлургияда инфрақизил нурлар таъсир кўрсатишига алоқадор, ионлаштирмайдиган нурлар таъсири билан боғлиқ бўлган ишлар.



3.9.

Декомпрессион (кессон) касаллиги ва унинг асоратлари.

Юқори атмосфера босими, декомпрессия жараёнлари.

Кессонларда, барокамераларда ишлаш, атмосфера босими ошган шароитлардаги ишлар.



3.10.

Иссиқлаб кетиш: иссиқлик уриши, талвасали ҳолат (тиришиш).

Иш зонасидаги ошган ҳарорат, жадал иссиқлик нурлари.

Чуқур шахталарда, қуйиш, мартен, лист қуйиш, трубалар қуйиш цехларида ишлаш; саноат печларини таъмирлаш, қозонларни тозалаш ва ортиқча ҳароратда шиша пишириш ва бошқа ишлар ҳудудларида ишлаш.



3.11.

Облитерацияловчи эндоартериит, вегетатив-сенсор полиневропатия (ангиопатия), полирадикулоневропатия.

Иш жойларидаги ҳароратининг пасайганлиги.

Балиқ тутадиган кемаларда, балиқ-гўшт комбинатларида, совутгичларда ишлаш, геологик ишлар, ёғоч тайёрлаш, зах, кон-руда ишларида бўлиш, сув кўп бўладиган ишларда мутлақ ях шароитларида ишлаш.



3.12.

Ониходистрофия, механик эпидермозлар ва бошқалар.

Хом тери, чармга ишлов бериш, паст ҳарорат ва об-ҳаво шароитлари.

Чарм ва мўйна корхоналари, қишлоқ хўжалик (дала) ишлари, кемаларда ва бошқа корхоналарда балиқни ишлаш билан боғлиқ бўлган ишлар.




Download 38.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling