Буйруғига 8-илова касб касалликлари рўйхати


Саноат аэрозоллари ва чанглардан келтириб чиқарадиган касалликлар


Download 38.87 Kb.
bet2/6
Sana21.04.2023
Hajmi38.87 Kb.
#1373824
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
КАСБ КАСАЛЛИКЛАРИ РЎЙХАТИ

2.

Саноат аэрозоллари ва чанглардан келтириб чиқарадиган касалликлар.






Тоғ-кон ва кўмир саноати.

2.1.

Пневмокониозлар: силикоз, силикатоз, силикотуберкулёз, металлокониозлар, карбокониозлар, аралаш чангдан пайдо бўладиган пневмокониозлар, пластмассалар чангидан юзага келадиган пневмокониозлар.

Озод ва боғланган ҳолда бўлган кремний (II) оксидини, таркибида кўмир тутган чанг (кўмир, кокс, графит ва бошқ.) аралаш чанг: металлар чанги ва уларнинг оксидларини, шу жумладан, пайвандловчи аэрозоль; органик ва сунъий минерал толалар, пластмассалар чангидан узоқ вақт нафас олиш.

Конларда, шахталарда, бойитувчи ва охирига етказувчи фабрикалардаги ишлар: руда жисмлари тутмаган хом ашё ва материалларни ташиш ва уларга ишлов бериш, асбест ва бошқа силикатлар, шағал ва ҳ.к.ни ташиш ва уларни ишлаш, асбестоцемент ва таркибида асбест сақловчи материаллар (трубалар, шифер, панеллар, тахталар, фракцион, тўқимачилик ашёлари ва бошқ.)ни ишлаб чиқариш; ёнғинга чидамли ва абразивлар ишлаб чиқариш ва уларни қўллаш, кокс, қурум, графитлар ишлаб чиқариш ва уларни ишлатиш; металлургия ва қуйиш саноати. Машиносозлик: металлга ишлов бериш; пайвандлаш ишлари; сепиладиган материалларни янчиш; чанг чиқадиган ишларга алоқадор бошқа ишлар ва пластмассалар ишлаб чиқариш, уларни ишлаш.



2.2.

Биссиноз.

Экинлар (пахта, зиғир)нинг турли чангларидан узоқ вақт нафас олиш.

Пахта, зиғирни тўқимачилик корхоналарида қайта ишлаш.



2.3.

Сурункали бронхит (чангли, токсик омиллар, ноқулай об-ҳаво омиллари билан бирга).

Юқорида номи зикр этилган чангларнинг барча хилларини, шунингдек ўсимлик ва ҳайвонлардан келиб чиқадиган органик чанг (ун, дон, соч, жун, тамаки, қоғоз, шакар ва бошқалар)дан узоқ муддат давомида нафас олиш. Бир вақтнинг ўзида чанг ва кимёвий омил (қўзғатувчи моддалар, ўзиюрар тоғ машиналарнинг ис гази компонентлари ва бошқалар)нинг салбий таъсир этиши.

"Пневмокониозлар" банди бўйича 4-устунда кўрсатиб ўтилган ишлар ва қуйидаги корхоналар: ун-ёрма, шакар, жун (пахта ва бошқа экинларни бирламчи ишлаш), шунингдек чанг чиқарадиган бошқа ишлар.



2.4.

Сурункали ринофаринголарингит:
- аллергик касалликлар;
- ўсмалар

2.2-бандда кўрсатилган чанглардан узоқ вақт нафас олиш.


6-бандига қаралсин.


7б деган бандига қаралсин.



2.2-бандда кўрсатиб ўтилган ишлар.


Download 38.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling