Буйруғига 8-илова касб касалликлари рўйхати


Биологик омиллар келтириб чиқарадиган хасталиклар


Download 38.87 Kb.
bet5/6
Sana21.04.2023
Hajmi38.87 Kb.
#1373824
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
КАСБ КАСАЛЛИКЛАРИ РЎЙХАТИ

5.

Биологик омиллар келтириб чиқарадиган хасталиклар.









5.1.

Иш вақтида контактда бўладиган ходимлардаги кузатиладиган инфекцияларга алоқадор юқумли ва паразитар хасталиклар; сил, бруцеллёз, куйдирги, кана энцефалити, орнитоз, сут соғувчилар қўлидаги тугунлар, токсоплазмоз, вирусли гепатит, тери микозлари, Розенбах эризипелоиди, қичима, захм ва бошқалар.

Инфицирланган материал, юқтирилган юқумли беморлар ёки касаллик тарқатувчи, касал ҳайвонлар, ҳайвонот ёки ўсимлик маҳсулотлари (тери, жун, от юнги, гўшт, хом ашё, дон, пахта ва бошқ.) билан контактда бўлиш; кемирувчилар, уруғ сепилган тупроқ, ертўла шароитларида контактда бўлиш.

Юқумли касалликлар шифохоналарида ишлаш, ветеринария хизмати, силга қарши касалхоналарда ишлаш, микробиология лабораторияларида ишлаш, чорвачилик хўжаликларида, врачлик участкаларида, қушхоналар, кондитер ва консерва фабрикаларида ва заводларида ишлаш; тери ва мўйна хом ашёсига ишлов бериш, кемаларда балиқ овлаш, балиқ саноати корхоналарида ишлаш; ўрмонлар шароитларида, конларда ишлаш ва бошқ.



5.2.

Тери ва шиллиқ пардалар дисбактериози, кандидомикози, висцерал кандидоз.

Антибиотиклар, процудент замбуруғлар, оксил витамин концентратлари (ОВК), озуқа ачитқилари, комбикормлар.

Микробиологиянинг турли тармоқларида ишлаш; 3-устунда кўрсатилган моддаларни тиббиёт саноати корхоналарида, дорихона муассасалари ва бошқа муассасаларда тиббий амалиётда қўллаш.



6.

Аллергик касалликлар: конъюнктивит, ринит, ринофарингит, ринофаринголарингит, риносинусит, бронхиал астма, астматик бронхит, экзоген альвеолит, дерматит, экзема, токсикодерматит, Квинке шиши, эшак еми, анафилактик шок, токсикоаллергик гепатит, марказий ва периферик асаб тизими зарарланишлари ва бошқалар.

Аллергенлар - кимёвий моддалар, синтетик полимерлар, смолалар, лаклар, бўёқлар, ювувчи моддалар; металл ва унинг бирикмалари (хром, никель, кобальт, марганец, берилий, платина, цирконий, кумуш, олтин ва бошқалар), формальдегид, эпихлордегин, скипидар ва эфир мойлари, хлорамин, фталмалеин ангидриди, гексаметиллендиамин, хлорбензол, цианитлар, мойловчилар, кантакс, тиурам; ниазон Д, хлорланган нафталинлар, фуранлар, акрилонитрил, аминлар, этиллениминлар, пестицидлар ва бошқ. Дори препаратлари: витаминлар, антибиотиклар, новокаин, нейролептиклар, бром, фурациллин қатори препаратлари, сульфаниламид препаратлари ва бошқ., биологик табиатли моддалар: зардоблар, вакциналар, гормонлар, ферментли препаратлар, микробли, замбуруғ культуралари, оксил-витаминли концентратлар, комбикормлар (омухта озуқалар), экскретлар, ҳашаротлар экскретлари ва заҳарлари, илонлар, гельминтларнинг экскретлари ва заҳарлари:
- ўсимлик ва ҳайвонот чанглари (дон, ун, ёғоч, жун, юнг, пат, соч, ипак, пахта, тамаки, чой, ўсимликлар чанги) ва бошқ.

Саноатнинг турли тармоқлари (кимё, кимё-фармацевтика корхоналари), қурилиш, ёғочга ишлов бериш саноати, машинасозлик, тўқимчилик, юнг чўтка, мўйна тайёрлаш корхоналари, комбикормлар, оксилвитамин концентратларини динитро ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, (паррандахоналар, фермалар, пестицидлар билан ишлаш ва бошқ.); транспорт; маиший хизмат кўрсатиш корхоналарида ишлаш (кийим тозалаш, сартарошхоналар, кирхоналар ва бошқ.); тиббиёт ва дорихона муассасаларида (лабораторияларда, саноат корхоналарида ва бошқ.), виварийларда ишлаш.



7.

Ўсмалар:
а) тери ўсмалари (гиперкератозлар, эпителиомалар, папилломалар, рак, лейкокератозлар);

б) оғиз бўшлиғи ва нафас аъзолари ўсмалари;


в) жигар ўсмалари;
г) меъда раки;
д) лейкозлар;

е) сийдик пуфаги ўсмалари (папилломалар, рак);


ж) суяк ўсмалари.



Тошкўмир, нефть, қотишмаларни қайта ҳайдаш маҳсулотлари (смола, пек, афенатрен, антрацен, фенатрен, аминоантрацен мой азобирикмалар ҳосилалари; гудрон, парафин ва бошқ.) ионлаштирувчи нурлар (рентген, гамма нурлар ва бошқ.) таъсир кўрсатиши.
Никель, хром, мишьяк, тошкўмир смолаларининг бирикмалари; асбест, асфальт, углеводородлар билан адсорбирланган радиоактив руда ва чангда нафас олиш.

Плутоний, торий, полоний (жигар тўқимасига троп моддалар: виниллорид, радиоактив моддалар билан узоқ муддат контактда бўлиш).


Олти валентли хром бирикмалари.


Бензол, ионлаштирувчи радиациянинг турли хил таъсир кўрсатиши.
Бензол ва нафталин қатори аминлари (бензидин, дианизид, нафталамин ва бошқ.).
Остеотроп радиоактив моддалар (радий, стронций, плутоний) билан узоқ вақт касбий мулоқотда бўлиш.



3-устунда кўрсатиб ўтилган моддаларнинг таъсир этишига алоқадор барча ишлар, саноатнинг турли соҳаларидаги ишлар.

Радиоактив моддалар, бошқа ионлаштирувчи нурлар билан ишлаш. Никель, мишьяк, хром бирикмаларини олиш ва қўлланиш билан боғланган ишлар: радиоактив рудалар, асбест, асбест тутадиган материалларни топиш, уларни қайта ишлаш ва қидириш ишлари; сунъий гранит ва ундан анжомлар тайёрлаш, асфальт ётқизишга алоқадор ишлар.


Винил-хлорид билан ишлаш, радиокимё корхоналарида ишлар ва бошқ.


Хром бирикмаларини ишлаб чиқариш бўйича ишлар.


Бензол ва ионлаштирувчи нурлар манбалари билан ишлаш.


Саноатнинг турли тармоқларида, радиологик ва радиокимё лабораторияларида ишлаш.


Радиокимё корхоналарида, радиологик ва радиокимё лабораторияларида ишлаш.







Download 38.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling