Бултур 1996 йилда Амир Темурнинг 660 йиллигини нишонлаш ҳақида Президентимизнинг
Download 1.28 Mb.
|
ЗАФАРНОМА китоби - WORD (5)
ЗафарномА
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ! МУҚАДДИМА 1б /Ҳамду сипос ул Холиқиғаким, араб ва ажам фусаҳо ва булағолари анинг васфидин ожиз турурлар. Ва ҳаддсиз сано ул Қодириғаким, ҳидоят арбоби ва дироят асҳоби анинг баёни сифатида қосир бўлдилар. Уламо ва фузалоларға ўз карами бирла кўнгулларини Ислом нури била ороста қилди. Ва сано ул Подшоҳиғаким, барча подшоҳ анинг даргоҳида ниёз юзини туфроққа қўйуб, тилак тиларлар. Назм: Анинг насфида ақл ҳайрои эрур, Ки ақл анда бир тифли нодон эрур. Агар киши юз йил деса васфини, Дейолмас анинг васфидин бирини. Камолида йўқ ҳадду ғоят анинг, Сифотида ҳам йўк ниҳоят анинг. Юз шукур ул Султониғаким, ер устида кўкдин боргоҳни устунсиз йасадиким: Аллоҳул-лазй рафа.ас-самавати биғайри 'амадин таравнаҳа2. Ва алтоф хизонасидин ҳар бандага бир турлук инойат ва шафқат бирла хосс қилиб, баъзи бандалариға нубувват мартабасини каромат қилиб, халқ учун йибарди. Ва барчадии афзал ва акмал, ул Хожа турурким, анинг дин вамиллати барча динларнинг носихи бўлди. Салот ва саловоти зокиёт ва туҳафи таҳийётнисор равзаи муаттари Пайғамбарийким, ҳидоятлари била2а/ иллатларни йўк этти: Ва ҳува3... Ва латиф раҳматлари ва ризвони шарифлари ул шароиъ кўкинипг ойиға ҳардамда юз қатла нисор ўлсун: салл Аллоҳу 'алайҳи ва 'ала алиҳи ва асҳобиҳи ва саллам таслимаи касиран касиран. Аммо баъд, билгилким, бу даврони шарифда ва авони латифдаким, назм: Жаҳон эрди хуррам чу боғи биҳишт, Ба даври шаҳаншоҳи никусиришт. Шаҳаншоҳи динпарвари додгар, Давридин адли берди хабар. Ишидур аҳодис ва Қуръон била, Кеча-кундуз ул ёди Субҳон била. Замони эмас холи аз ёди Ҳаққ, Жаҳон ичра шаҳлардин элтти сабақ. Шижоъатда Рустам4 киби номдор, Саховатда Ҳотам5 киби номдор. Жаҳоне эрур адлидин шодмон, Эрур дунёда шоҳи соҳибқирон. Шаҳаншоҳи диндор Кўчкунчихон6, Ки олам эрур жисм ва ул ҳам чу жон. Илоҳо, ки то бўлғай арзу само, Бу шоҳи жаҳондор тобқай бақо7. Муборак кўнгулларида ва саодатманд хотирлариға кечтиким, «Зафарно-ма»ким, мавлоно Шарафуддин Йаздий8 — равваҳаҳу Аллоҳ ал-азиз — форсий тили билан Темурбекнинг9 воқиъотини айтйб турур, тожиклар андин баҳра топиб, турк элига файз тегмай турур, эрса керакким, бу китоб туркий билан бўлғай, то андин эл-улус фойда топқайлар. Чунким бу андиша латиф кўзгу киби муборак кўнгулларига кечти, баъзи донрларким, бу ҳазратнинг мулозиматиға ҳозир эрдилар, бу андишадин шод бўлуб, пора дуо қилиб айттилар, шеър: Йахши табъинг йахши қилғай фикрни. Бас, андин сўнг бу бандаи камина 2б/беиститоъати туроб, итмомул-фуқаро Муҳаммад Али ибн Дарвеш Али Бухорийға10 ишорат бўлдиким, туркий тили била «Зафарнома»ни буюрулгай. Бас, агарчи бу бандаи ҳақири хоксорға ул иститоъат йўқ эрдиким, бу ишга духули қилғай. Аммо бу оятнинг мазмуни билаким: «Атиъу-л-Лаҳа ва ати'у бир-Расула ва улу-л-амри минкум»11воқиъ бўлуб турур, йўқ дейолмай анбиё ва авлиё руҳидин мададу ҳиммат тилаб, бу амрға машғул бўлдим. Умид ул турурким, мақбули табъи хони олиймиқдор ва умарои бузруквор ва вузарои никушиъор ва зурафои номдор бўлғай, иншоаллоҳ таоло. Бас, умид ул турурким, агар саҳви ва хатойи бу китоб ичинда муборак назарлариға келса, марҳамат қалами бирла ислоҳ қилиб, анинг саҳв ва хатосиға боқмағайлар. Ва ҳува ал-Азиз ил-Вадуд12. Темурбекнинг мутаваллид бўлғони ва оламни ўз жамоли била йаруқ қилғони сўзлари13 Заволсиз подшоҳ каломидин мундоқ маълум бўлурким, фаёз алалитлоқ хизонасидин: Аъта кулла шайъин халкаҳу сумма ҳуда" салоҳ ва муҳаббат хилъатини йахшилиқ тариқасини бандасига иноят қилур бўлса, бу иноятни бу банданинг фарзандларидин кўрсатур. Нечукким, Пайғамбар салли Алло- ҳи алайҳи васаллам айтиб турурлар: «Ва инна салоҳар-ражули.. .»ҳадиси- нинг маъниси ҳазрат соҳибқироннинг атоси шаънида турурким, амир Тара- ғай дейур15. Тарағайбек уламо ва сулаҳо ва муттақийларға мушфиқ ва меҳрибон эрди ва буларнинг мажлисида борур эрди. Ложурма, бу жиҳат- динким, ҳазрат Ҳаққнинг севар бандаларини севар эрди ва буларнинг дўстлўқ донасини сидқи гаштиға парвариш бергон учун «Анбатаҳа Аллоҳ набатан ҳасан»16чиқиб, давлат ва саодат саҳроси3а/каромат ва афзолдин тўлди. Байт: , Чу тобти бу иқболу бахтдин нишон, Анга берди Ҳаққ пури соҳибқирон. Қазон султон17 замонида давлатнинг куни ва саодат кўкининг ойи зоҳир бўлди ва олам сақлағучи юлдузи инояти Раббонийнинг авжидин йаруқ бўлди. Шаъбон ойининг йигирми бешида, торих етти юз ўттуз олтида, сичқон йиликим (8.04.1336), мўғулларнинг йили била мувофиқ турур, Каши18 дилкаш вилоятида, Такина Хотунқим19, шаръи мутаҳҳара йўсуни била ул. амири динпарварнинг никоҳида эрди, андин ҳазрат соҳибқирон кун киби зоҳир бўлди. Ва оламафруз моҳи буржи саодатдин чиқти. Байт: Йанги бошдин бўлди бир ой ошкор, Бўлди зоҳир дунёда бир номдор. Инсон суратида ҳар жони жаҳон ичра келди, Ва оламни ҳумоюн мақдами била музаййан қилди. Токим анинг зоти шарифи йамон кўздин саломат қолғай: Ва ин йукаду20 тиловати била спеҳрнинг тасбиҳ айтқучилар машғул бўлдилар: «Вал малои-кату йусаббиҳуна би-ҳамди Раббиҳим ва йастағфирўна ли-ман фил-арди21. Бас, то анинг улуғ қадри камол тариқиға етса, дуо вазоифи била мадад қилдилар. Байт: Сарсабз бўлсун бу зебо ниҳол, Паноҳида тутсун ани Зул-жалол. Жувонбахту фируз бўлсун мудом, Анинг амрида олам ўлсун тамом. Анинг адлидин тоза улсун фалак, Мутиъи анинг барча мулку малак. Ва ул саодат кунининг партавидин ҳақиқат сирри зоҳир бўлуб, иқбол буржидин кўрунуб, Қачули Баҳодурнинг22 тушининг таъбириким, Тума-найхон23 айтиб эрди, муҳаққақ бўлди. Саккизинчи кавкабким, таъбир тили 3ббилан соҳибдавлатидин нишона бўлғай, Қачули Баҳодурнинг саккизинчи наслидин /зоҳир бўлуб, салтанат оламини нуроний қилди ва андин сўнг адл овозаси ва инсоф тариқаси машриқ оламдин мағрибқача тўлуб, фатҳ ва фирузлуқ осори ҳазрат Субҳон иноятидин анга муяссар бўлуб, бари олам мусаххар бўлди. Байт: На хуш тушким, анга таъбир сенсин, На хуш оятки, анга тафсир сенсин. Ва бу сўзнунг таҳқиқи бу турурким, салтанат қавоъидида ва хилофат тўрида анинг муборак вужуди ва саодатманд бунёди жаҳон ичра охирузза-моннинг соҳибқирони бўлғай ва мундин йахшироқ далили бўлмағай. Анинг учунким, бу соҳибдавлатнинг толиъи Жадий буржида тушти. Ва бу бурж-нинг хосийати ул турурким, ҳар ким бу бурждағи толиъида мутавваллуд бўлса, камоли салтанат авжида еткай ва барча салотинларға сарвар бўлуб, ҳар наким кўнглига кечкай, анга муйассар бўлғай. Ва наййири аъзам, яъни Офтобким, жалолатнинг юлдузи турур, тўртин-чи ватаддаким24, қарор ва сабот эви турур ва ўз ерида шараф била Уторидқа нечукким, Офтоб даври бўлғай, йигирми иккинчи даража Ҳамал-да фатҳ ва фирузлуқ аламини кўтариб, иқбол маншурининг саодат тавқиъи била йасаб турурким, зуҳури маҳаллийда ўз мақоми аслида зоҳир бўлғай ва анда подшоҳлиқ қилғай. Ва ул мамлакатни зебу зийнат бобида барча мамлакатлардин йахшироқ тарбият қилғай. Ва Муштарийким, саодатнинг кавкаби турур, ва Миррихким, қувват ва шавкат йулдузи турур, бешинчи толиъким, фарзанд эви турур, бу кавкаблар билан йирик бу хосият бердиким, бу саодатманд фарзандқа Ҳаққ субҳонаҳу ва таоло давлатманд ўғуллар каромат қилғай ва давлат аларнинг ичида мустадом бўлғай. Сўнг, ложурма, бу қобилият жиҳатидин ҳазрат Ҳаққ субҳонаҳу ва таоло истиқомат бешигидин чиқориб ва лутф дояси 4а/сути билан парвариш берди. Сўнг ҳадди тамйиз ва ақлда етконда ҳаракот ва қилиғидин салтанат иши андин зоҳир бўлур эрди ва анинг эш-кучидин ва айтмоқ ва эшитмоқларидин подшоҳлиқ ва шаҳриёрлиқ тариқаси кун киби йаруқ кўринур эрди. Назм: Чу ёшлар била ўйнар эрди мудом, Дер эрди аларға: «Келинглар тамом. Ки мен шоҳ бўлғайман ва барчангиз Мани шоҳ атаб, ўзга сўз демангиз». Келур эрдилар ёшлар қошиға, Ани шоҳ атаб, кўтариб бошиға. Бўлур эрди бир гўдак анга амир, Яна бири анга чу доно вазир. Яғоч ва қамиш бирла инсон этиб, Ҳар иш буюриб анга, фармон этиб. Дер эрдиким, ул ерлиқ эшитмади, Ёзуғлуқ қилиб ани буюрмади. Дер эрди: «Кесинглар бошини равон, Ки мундин нари ҳеч киши дар жаҳон Шаҳаншоҳ ҳукмидин ул чиқмағай, На ким шаҳ дегай, ўзга иш қилмағай».25 Ва бас, девони наҳну касамна парвонаи иноят Йарфаъу даражотин ман йашаъў6ва маншури давлат замоноро туғроси биланким, Атаҳуллоҳул мулка27мувашшаҳ бўлиб эрди, муборак хотири отламоқ ва чопмоқ ва ўқ отмоқ ва уруш асбобй билан майл қилур эрди. Ва ҳар кунда овға борур эрди. Байт: Кеча-кундуз иши эди чун шикор, Бу иш бирла ўткарур эди рўзгор. Ва анинг давлатманд зотиким, мазҳари лутфи Илоҳий эрди, шафқат ва хайрдин ўзга иш муборак кўнглига кёчмас эрди. Ва ул ҳолда, агарчи қаҳр ва сиёсат қилур эрди, нечукким ул сўзлар келгуси турур, ул қаҳр ва ғазаб подшоҳлик жиҳатидин ва мамлакат забти учун эрди. Шеър: Мулкни гар қарор бергайсен, Тиғни беқарор қилғайсен. Ва далили бу 4б/сўздаким, такаллуфдин йироқ ва риёдин бегона турур, бутурурким, ҳазрат Рисолат, салла Аллоҳу алайҳи ва саллам, айтиб турурлар-ким: Ал-валаду сирра абиҳи. Бу ҳазрат соҳибқирондин тахт узра додлиқ хусравий ўлтуруб турурким, ҳаргиз ул ҳазратдин муваддажа озурда бўлма-ғон турур. Йироқ-яқиндин тамом оламни бу сўзда иттифоқлари бор турур ва жувонбахти турурким, бовужуди улким, ҳазрат Ҳаққ субҳонаҳу ва таоло-дин анга кулли асбоби давлат муяссар бўлуб эрди, ҳаргиз бу шуруъ ишгаким, муноҳи турур, майл қилмади ва ичмак сори майл қилмади ва бу подшоҳи комкор оғзини жоғир сори элтмади ва бир дами тоату ибодат фикридин ўзга иш кўнглида кечмади. Ва муттасил иши Қуръон ўқумоқ ва фақиру мискиннинг ғамини емак эди. Ва хилофатпаноҳиким, Фаридун ҳашамати ва Исфандиёр шижоати ва Зуннун ибодати анга жамъ бўлиб эрди28, ҳар ердаким бир гўшанишинни эшитур эрди, жон Дилига камари мулозимат боғлаб аларнинг мулозиматла-риға борур эрди. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling