Она тили ва адабиёт ўқитувчиси: З.Мирзанова
АКМ ходими: Г.Ахрарова
«ТАСДИКЛАЙМАН»
Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактаб директори:
_________М.Номазов
Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактабида Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 ташаббус доирасидаги 4 ташаббус “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш” бўйича 2-гурух ўқувчилари Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари тўғрисида ўтказилган китоб тақдимоти
БАЁНИ
28.11.2020 йил Касб-хунар мактаб фаоллар зали
Қатнашди: 1-сон касб-ҳунар мактаби директори М.Номазов, директор ўринбосарлари, мактаб она тили ва адабиёт ўқитувчиси З.Мирзанова, АКМ ходими, мактаб ”Ёшлар иттифоқи” етакчиси Ш.Қаршибоев, педагог ўқитувчилар, 1-гурух 30 нафар, 2-гурух 27 нафар, 3-гурух 30 нафар, 4-гурх 30 нафар, 5-гурух 27 нафар, 6-гурух 26 нафар, 7-гурух 27 нафар, 8-гурух 25 нафар, 9-гурух 26 нафар ўқувчилар.
Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактабида Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 ташаббус доирасидаги 4 ташаббус “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш” бўйича 2-гурух ўқувчилари Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари тўғрисида китоб тақтимоти бўлиб ўтди. 2-гурух ўқувчиси Сайитқулов Отабек хамда Неъматуллаев Сардор Ўткир Ҳошимовнинг хаёти ва ижоди хакида ўқувчиларга маълумот бериб ўтди. 2-гурух ўқувчилари томонидан ёзувчи қаламига мансуб барча асарларга шарх бериб ўтилди.
Тадбир давомида ўқувчилар ёзувчининг “Дунёнинг ишлари” асаридан сахна кўринишлари ижро этишди.
Тадбир сўнгида мактаб она тили ва адабиёт ўқитувчиси З.Мирзанова ёзувчининг “Дафтар ҳошиясидаги битиклар” асарининг мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталиб, ёзувчи ижодининг бетакрорлиги хар бир ўқувчи бу маънавий меросдан бахра олиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Мактаб директори М.Номазов ҳам Ўткир Ҳошимовнинг ижодига юқори бахо бериб, хар бир ўқувчидан ёзувчи ижодидан баҳра олишлари, уларнинг ўзи учун кейинги ҳаётида дастурамал бўлишини айтиб ўтди.
Тадбир йиғилганларда илиқ тассурот қолдирди ва тадбир иштирокчиларга мактаб раҳбарияти томонидан мақтов ёрлиқлари ва эсталик совғалари топширилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |