Булутли технологиялар воситасида бўлажак информатика ўқитувчиларининг компетентлилигини шакллантириш


Булутли технологиялар воситасида бўлажак информатика ўқитувчиларининг компетентлилигини шакллантириш


Download 163.27 Kb.
bet2/5
Sana09.04.2023
Hajmi163.27 Kb.
#1345458
1   2   3   4   5
Bog'liq
Булутли технологиялар воситасида бўлажак информатика ў итувчилар

Булутли технологиялар воситасида бўлажак информатика ўқитувчиларининг компетентлилигини шакллантириш
Таълим тизимига оид ҳужжатларда акс эттирилган таълимни модернизациялашнинг стратегик йўналишлари битирувчиларнинг умуммаданий компетенциялари (УК) ва касбий компетенциялари шаклланганлиги кўринишида уларнинг тайёгарлиги натижаларини аниқлаш билан замонавий таълим сифатини таъминлашга таълим тизимларини йўналтириш заруратини белгилаб беради.
– информатикани ўқитиш назариясининг мазмуни ва методикасидаги ғояни белгилаб беради ҳамда амалда бўлажак ўқитувчини касбий ва педагогик фаолиятга тайёрлаш моделининг янги форматини белгилайди. Олий таълим муассасаси битирувчисини тайёрлаш модели асосига компетентлилик ёндашуви қўйилган бўлиб, у битирувчининг таълим натижаларига умум ўқув фанлари талаблари билан бирга касбий малакасини ҳам бирлаштиради ва бунин натижасида бўлажак информатика ўқитувчисини тайёрлаш компетентлилик ёндашуви мантиғида амалга оширилиши ҳамда касбий компетентлиликнинг шаклланишига олиб келиниши керак.
Бўлажак информатика ўқитувчисининг касбий компетентлилиги тузилмаси турли хил тадқиқотларда ҳар хилда тасвирланган. Бир қатор педаогик ва методик ишларнинг таҳлили асосида информатика ўқитувчисининг касбий компетентлилигининг қуйидаги таркибий қисмларини ажратиб кўрсатиш мумкин: ўқув фанли компетентлилик, методик компетентлилик, АКТ компетентлилик. АКТ компетентлилиги ўқитувчи томонидан ўз фаолиятида замонавий ахборот ва коммуникация технологиялари (АКТ)дан фойдаланиши зарурлиги натижасида пайдо бўлади. АКТ компетентлилигини шакллантиришнинг муҳимлиги ҳақида Педагогнинг касбий стандартида ҳам айтиб ўтилгандир.

Педагогнинг касбий стандартида лавозим “ўқитувчи” сифатида, касбий фаолият эса “умумлаштирилган меҳнат функциялари” тарзида белгилаб берилган. Бизнинг ишимизда “бўлажак информатика ўқитувчисини тайёрлаш” замонавий таълим муассасасида касбий ва педагогик фаолиятни амалга оширувчи педагог-ходимни тайёрлаш сифатида олиб қаралади. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим ҳақида”ги Қонунига кўра, педагог-ходим – бу жисмоний шахс бўлиб, у таълим фаолиятини амалга оширувчи ташкилот билан меҳнат ва хизмат муносабатларига киришади ҳамда таълим олувчиларни ўқитиш, тарбиялаш ва (ёки) таълим фаолиятини ташкил этиш бўйича мажбуриятларни бажаради”.


Таълим жараёнида деярли диққат қаратилмаётган замонавий ва истиқболли ахборот технологияларидан бири бўлиб Булутли ҳисоблашлар технологияси (cloud computing) саналиб, бунда маълумотларни сақлаш қурилмаларига, иловаларга ва сервисларга Интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда исталган жойдан киришни таъминлаш учун мўлжалланган инфратузилма тушунилади.
Инновацияларнинг тарқалиши тобора кўпроқ равишда тармоқ тамойил бўйича тузиладиган шароитларда таълим олувчиларнинг тармоқ ўзаро ҳаракатларини ташкил этиш жуда муҳим бўлиб қолади. Тармоқ ўзаро ҳаракат ҳамкорликдаги илмий-таълимий фаолиятнинг самарадорлиги кескин ортишига олиб келади, ишларнинг натижаларини жорий қилиш тезлашишига, илмий-педагог ходимлар ва таълим олувчиларнинг тенг ҳуқуқларини ва имкониятларини таъминлайдиган ижобий ижтимоий самараларга эришишга ёрдам беради. мана шундай тармоқ ўзаро ҳаракатлар Булутли технологиялар ёрдамида етарлича самарали тарзда ташкил этилади.
Замонавий АКТ ўзининг ривожланишидаги асосий вектор сифатида Булутли технологиялардан фойдаланиш йўналишида фаол ривожлана бориб, замонавий таълим ташкилотларига таълим тизимини ташкил этиш ҳамда уни техник қўллаб-қувватлаш учун зарурий асосий компонентлар билан тўлдирган ҳолда мавжуд таълим тизими доирасида таълим жараёнларини оптималь амалга ошириш ва қўллаб-қувватлаш учун интеграцион ҳамда ташкилий функциональ имкониятларнинг жуда кўп миқдорини таклиф қилади.
Ахборот технологияларининг жадал ривожланиши ва таълим жараёнига энг замонавий АКТ ларни жорий қилишга ора-орада тизимсиз уринишлар фонида таълим фаолиятининг илгариги формати эндиликда таълим фаолиятидаги асосий компонентларнинг зарурий даражасини самарали ва сезиларли даражада оптималь таъминлаш имкониятига эга эмасдир ва бунинг оқибатида таълим олувчиларнинг таълимий натижалари ўсишининг бироз сусайиши кузатилмоқда, чунки ўқитиш жараёнининг асосий мақсади бўлиб нафақат билимларни ўзлаштириш, балки янги билимларни эгаллаш усуллари ҳамда методларини ҳам ўзлаштириш, шунингдек, АКТ дан фойдаланиш асосида таълим олувчиларнинг билишга доир ва ижодий қобилиятларии ҳам ривожлантириш кабилар ҳисобланмоқда.
Анъанавий тасаввурларга мос ҳолда замонавий ахборот-коммуникацион таълим муҳити (АКТМ)да асосий дастакли компонентлар бўлиб компьютер ва глобаль Интернет тармоғи саналиб, улардан таълим фаолиятида фойдаланиш педагог-ходимларнинг вақт фонди сарфларини сезиларли ҳолда қисқартиришга ва таълим жараёнини дифференциаллаштириш ҳамда индивидуаллаштиришга имкон беради. Бундан ташқари, таълим муассасалари фаолиятининг мавжуд моделида таълим фаолиятини ташкил этиш электрон таълим ресурслари (ЭТР) ва интерфаол дарсликлар, таълим муассасасининг электрон ҳужжатларини шакллантириш тизими, шунингдек, Булутли технологияларга асосланадиган АКТ нинг янги воситалари имкониятларидан тўлиқ фойдаланишнинг юзага чиқарилишини кўзда тутмайди.
Методик нуқтаи-назардан Булутли технологиялар билан ишлаш ва уларни таълим жараёнида қўллаш учун ўқитишнинг янги методларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишнинг ўз вақтидалиги ҳақидаги масала юзага келади. Бундан ташқари, таълим олувчиларнинг Булутли технологиялардан фойдаланиш билан ўқув фаолиятини ташкил этишнинг энг самарали шарт-шароитлари ва шаклларини аниқлаш ҳам зарурдир. Бунинг устига, ўқув ва ўқув-методик адабиётларнинг катта қисми таянч функциональ имкониятлари информатика ва АКТ ни ўқитишда мазкур иловалардан фойдаланишга қўйиладиган асосий талабларга жавоб бера оладиган Булутли технологияларнинг таълимий имкониятларини ва дидактик потенциалини акс эттира олмайди. Мана шундай шароитларда информатика ўқитувчисининг Булутли технологиялар соҳасидаги компетентлилигига талаб кучайиб, бу умуман олганда ўқитиш сифатини оширишга, хусусан, педагогинг АКТМ ни лойиҳалаш ва уни амалга ошира олиш маҳоратини оширишга кўмаклашади. Бироқ, таълим жараёнини таъминлаш ва ўқитишнинг индивидуаль йўналишини амалга ошириш учун информатика ўқитувчисига шунингдек, Булутли технологиялар асосида Интернет тармоғидаги замонавий ва истиқболли ўқитиш сервисларини танлаб ола билиш ва улардан маҳорат билан фойдалана олиш ҳам зарурдир.
Ахборот технологиялари ривожланиши муаммолари, ҳолати ва йўналишлари, уларни таълим тизимларида қўллаш имкониятлари, АКТ компетентлилигини шакллантириш каби масалалар илмий ҳамжамиятда кенг муҳокама қилиб келинмоқда. Ўқув жараёнига АКТ ни жорий қилиш муаммолари М.М. Абдураззоқов, В.П. Беспалько, А.Г. Гейн, С.Г. Григорьев, В.В. Гриншкун, А.А. Кузнецов, И.В. Роберт, Т.К. Селевко, О.И. Шилова ва бошқаларнинг ишларида кенг ёритиб ўтилгандир.
Таълимни ахборотларштирш соҳасидаги етакчи олимларнинг (М.М. Абдураззоқов, А.А. Андреев, С.А. Бешенков, Я.А. Ваграменко, И.Е. Вострокнутов, С.Г. Григорьев, А.Р. Есаян, С.Д. Каракозов, А.А. Кузнецов, К.К. Колин, М.П. Лапчик, З.Ф. Мазур, В.М. Монахов, И.В. Роберт, Н.И. Рижова ва бошқалар) ишларида мутахассисларни ўқитишда таълим соҳасини ахборот ва коммуникация технологияларидан фойдаланиш назарияси, технологияси ва амалиёти билан таъминлашнинг мақсадга йўналтирилган ташкилий жараёни зарурлиги таъкидлаб ўтилади.
Ўқитиш жараёнига, хусусан, таълим олувчиларнинг ўзаро тармоқ ҳақаркатларини ташкил этиш учун тармоқ сервисларини жорий қилиш методикаси билан Е.К. Герасимова, Н.Ю. Гончарова, СВ. Зенкина, А.А. Кузнецов, О.Л. Мнацаканян, М.М. Ниматулаев, Г.М. Нурмухамедов Е.Д. Патаракин, М.А. Сурхаев, М.В. Федосеева ва бошқа олимлар шуғулланганлар. Бироқ, таълим жараёнида Булутли технологиялар асосида тармоқ сервисларидан фойдаланиш, Булутли сервисларни улардан таълим олувчилар ва педагог-ходимларнинг таълим фаолиятига келгусида жорий қилиниши учун танлаб олиш ҳамда Булутли сервислар билан ишлашда ахборот хавфсизлигини таъминлаш бугунги кунларда ҳали тўла етарлича ҳолда ёритиб берилмаган.
Ўқитиш жараёнида термоқли сервисларни қўллаш масаласига катта диққат-эътибор қаратилаётганлигига қарамасдан, бўлажак информатика ўқитувчиларининг АКТ компетентлилигини шакллантириш учун Булутли технологиялардан фойдаланиш позициясидан яхлит тадқиқотлар ва Булутли технологиялардан фойдаланиш шароитларида АКТ компетентлилигини шакллантириш учун методикани ишлаб чиқиш бўйича ишлар амалда ўтказилмаган. Таълим фаолиятида Булутли технологиялардан фойдаланиш соҳасида бўлажак информатика ўқитувчиларининг АКТ компетентлилигини шакллантириш учун ўқув-методик таъминот етарлича ишлаб чиқилмаган, мана шунга боғлиқ ҳолда АКТ компетентлилигини шакллантириш методкиаси ҳам тўлиғича ишлаб чиқилмагандир.
Шундай қилиб, бўлажак информатика ўқитувчиларининг АКТ компетентлилигини шакллантириш учун Булутли технологиялардан фойдаланиш заруратини илмий-методик асослашга ва Булутли технологиялардан фойдаланиш шароитларида АКТ компетентлилигини шакллантириш учун методикани ишлаб чиқишга зарурат пайдо бўлади. Бундан ташқари, таълим олувчилар ва педагог-ходимларнинг Булутли технологиялар асосида тармоқ сервисларидан хавфсиз фойдаланиш шарт-шароитларини белгилаш, шунингдек, бўлажак информатика ўқитувчиларининг тайёргарлигидаги юқори даражани таъминлайдиган Булутли сервислар ва ахборот-технологик шарт-шароитларни танлаб олиш мезонларини ҳам ишлаб чиқиш зарурдир.
Шундай қилиб, олий таълим тизимида қуйидагилар орасидаги қарама-қаршиликлар ажратиб кўрсатилди:

  • тармоқ технологияларнинг ривожланиши ва таълим тизимини модернизациялаш шароитларида педагог-ходимлар томонидан АКТ даги замонавий воситалар қўллашга эҳтиёжи ҳамда педагог-ходимларнинг мазкур соҳадаги АКТ компетентлилиги даражасининг етарли эмаслиги ўртасидаги;

  • тезкор ўзгарувчи ахборотли таълим муҳитининг шарт-шароитлари ва таълим мақсадларида Булутли технологиялар асосида кўп сонли турли-туман тармоқ сервисларни қўллаш учун мослаштиришга педагог-ходимларнинг тайёрланганлиги етарли эмаслиги ўртасидаги;

  • таълим учун Булутли технологиялар асосидаги сервис тармоқларининг имкониятлари ва мазкур сервисларни конкрет ўқув фанини ўқитиш мақсадлари ҳамда вазифаларини юзага чиқариш учун қўллашга педагог-ходимларнинг етарлича тайёрланмаганлиги ўртасидаги;

  • Булутли технологиялар асосидаги сервис тармоқлари билан ишлашда таълим фаолияти субъектларининг ахборот хавфсизлигини таъминлашга қобил бўлган бўлажак педагог-ходимннг тайёргарлиги зарурати ва хавфсизликнинг белгиланган талабларига жавоб берувчи ўқитиш учун зарурий Булутли сервислари мақсадли танлаб олиш учун методик тавсиялар ҳамда амалий кўрсатмаларнинг етарли эмаслиги ўртасидаги.

Мазкур қарама-қаршиликларни ҳал қилиш зарурати “Булутли технологиялар бўлажак информатика ўқитувчиларининг АКТ компетентлилигини шакллантириш воситаси сифати” мавзусидаги тадқиқот ишининг долзарблигини белгилайди.
Аниқланган қарама-қаршиликлар тадқиқот муаммосини шакллантиришга имкон бериб, у таълим тизимини модернизациялаш ва Булутли технологияларнинг ривожланиши шароитларида бўлажак информатика ўқитувчиларининг АКТ компетентлилигини шакллантириш методикасининг етарлича ишлаб чиқилмаганлигидан иборатдир.

Download 163.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling