Булутли технологиялар воситасида бўлажак информатика ўқитувчиларининг компетентлилигини шакллантириш


Тадқиқот натижаларининг асосланганлиги ва ишончлилиги


Download 163.27 Kb.
bet5/5
Sana09.04.2023
Hajmi163.27 Kb.
#1345458
1   2   3   4   5
Bog'liq
Булутли технологиялар воситасида бўлажак информатика ў итувчилар

Тадқиқот натижаларининг асосланганлиги ва ишончлилиги муаммонинг кўп томонлама таҳлили, асосий психологик-педагогик, методологик қоидаларнинг тадқиқотнинг вазифаларига ва мақсадларига з ид келмаслиги, танлаб олинган ўқув материалининг мазмуни апробациядан ўтказилганлиги, педагогик тажрибаларни ўтказиш давомида олинган маълумотларнинг статистик аҳамиятлилиги билан таъминланади.
Тадқиқот ишининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:

  1. Бўлажак информатика ўқитувчиларининг касбий фаолиятида ва уларни ўқитишда фойдаланиш учун Булутли технологиялар асосида тармоқ сервисларнинг дидактик потенциали аниқланди ва таълимий имкониятлари конкретлаштирилди.

  2. Таълим олувчиларнинг таълимий фаолиятида ва информатка ўқитувчисининг касбий-педагогик фаолиятида келгусида фойдаланиш учун Булутли технологиялар асосида тармоқ сервисларни танлаб олиш мезонлари биринчи марта ишлаб чиқилди.

  3. Таълим жараёнида Булутли технологиялар асосида тармоқ сервислар билан ишлашда ахборот хавфсизлигини таъминлашга талаблар конкретлаштирилди.

  4. Таълим жараёнида Булутли технологиялардан фойдаланиш шароитларида бўлажак информатика ўқитувчиларининг АКТ компетентлилигини шакллантиришнинг модели ишлаб чиқилди, апробациядан ўтказилди ва тажриба йўли билан асослаб берилди.

  5. Бўлажак информатика ўқитувчиларининг АКТ компетентлилиги тушунчасининг мазмуни биринчи бор аниқлаштирилди ва унинг таълим жараёнида Булутли технологиялардан фойдаланишга тайёрлигини тавсифловчи махсус компетенциялар билан тўлдирилди.

Тадқиқот натижаларининг назарий аҳамияти шундан иборатки, бунда олинган хулосалар информатикани ўқитиш назарияси ва методикасининг ривожланишига қўшилган ҳисса бўлиб саналади. Тадқиқот давомида:

  1. Таълим тизимининг модернизацияланиши ҳамда замонавий АКТ ривожланишини ҳисобга олган ҳолда АКТ компетентлилиги тушунчасининг мазмуни кенгайтирилди ва таълимнинг компетентлилик парадигмаси шароитларида Булутли технологиялар соҳасида бўлажак информатика ўқитувчиларининг махсус компетенцияларини шакллантириш зарурлиги асослаб берилди.

  2. Булутли технологиялар соҳасида махсус компетенцияларнинг шаклланганлигининг юқори даражасини таъминлайдиган бўлажак информатика ўқитувчиларининг АКТ компетентлилигини шакллантиришдаги ахборот-технологик шарт-шароитлари ажратиб кўрсатилди.

  3. Бўлажак информтика ўқитувчисининг АКТ компетентлилигидаги таркибий қисм сифатида Булутли технологиялар соҳасида махсус компетенцияларнинг шаклланганлигини аниқлашга имкон берувчи мезонлар белгиланди.

  4. Таълим жараёнида Булутли технологиялардан фойдаланиш шароитларида бўлажак информатика ўқитувчиларининг АКТ компетентлилигини шакллантиришнинг модели ишлаб чиқилди ва назарий жиҳатдан асослаб берилди.

Тадқиқот ишининг амалий аҳамияти Булутли технологиялар соҳасида бўлажак информатика ўқитувчиларининг АКТ компетентлилиги шакллантирилишини таъминловчи ўқитиш методикасининг ишлаб чиқилганлигидан иборатдир. Мазкур методикани юзага чиқариш учун “ЭҲМ дастурий таъминоти”, “Таълимда Булутли технологиялар” ва “Илм-фан ва таълимда ахборот ва коммуникацион технологиялар” каби ўқув фанлари бўйича муаллифлик ўқув дастурлари; маъруза ва лаборатория машғулотларини ўтказиш учун ўқув қўлланмалар ва методик тавсиялар; Булутли муҳитда электрон таълим ресурслари ва уларни баҳолаш мезонлари кўринишида индивидуаль лойиҳавий ишни амалга ошириш бўйича методик тавсиялар; бўлажак информатика ўқитувчиларининг АКТ компетентлилигининг таркибий қисми сифатида махсус кометенцияларнинг шаклланганлиги даражасини мониторинг қилишнинг мезонли дастаклари; компьютерли мультимедиавий тақдимотлар маърузалари, лаборатория практикумлари, ўқув лойиҳалари, мустақил иш учун топшириқлар ва назорат-баҳолаш воситалари мажмуаси кабилар ишлаб чиқилди.
Download 163.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling