Бундай машиналарга картошка экувчи ва сабзавот кўчатларни ўтказувчи машиналар киради


Download 22.59 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi22.59 Kb.
#1577322
Bog'liq
Бундай машиналарга картошка экувчи ва сабзавот кўчатларни ўтказувчи машиналар киради


Бундай машиналарга картошка экувчи ва сабзавот кўчатларни ўтказувчи машиналар киради.
СКМ-6, СН-45 ва КСН-90 сеялкалари сабзавот экинлар кўчатини ва картошка тугунакларини экишга мўлжалланган. Бу сеялкалар экинлар кўчатини ёки картошка тугунагини қатор ораси 60,70 ва туп орасини 20 см. дан қилиб, СН-4Б сеялка картошкани қаторлаб ва уялаб экади. Каторлаб экадиган дон сеялкаларининг экиш аппаратлари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: сеялканинг ҳар бир аппарати уругларни бир меъёрда узлуксиз ташлаб туриши, экилаётган уруғлар миқдори тенг бўлиши керак.
Уруглар экиш аппаратларида шикастланмаслиги керак: сеялка донли экинлар уругини 0,3% гача, дуккакли экинлар уругини 19% гача, лавлаги уругини 0,5 % гача шикастлашига йўл қўйиш мумкин. Экиладиган уруг миқдорининг ўзгармаслиги қуйидаги факторларга: даланинг рельефига, ҳаракат тезлигига, аппарат турига, погладиган доннинг ҳоказоларга бордик. холатига на
Экиш аппаратлари универсал, яъни ҳар хил экинлар уруғини эка оладиган булса катта самара беради. Сеялкалар экиш меъёрига тугри ростланиши керак. Шунда кўнгилдаги натижани беради.
3. ЭКИШ АППАРАТЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ
Саноатимиз чиқарадиган сеялкаларда икки хил: галатакли дискли экиш аппаратлари ишлатилади. Ғалатакли аппаратлар чигит, ғалла, зигир, лавлаги, сабзавот, Ут ва ўрмон дарахтлари уругини қаторлаб экадиган сеялкаларга Урнатилади.
Маккажухори ва чигитни қаторлаб ва лавлагини пунктирлаб экадиган сеялкалар дискли аппаратлар билан жиҳозланади. Чигит сеялкасининг асосий иш органлари уяловчи аппаратдир. Уяни кумувчи иш органлари белгиланган миқдорида (туксиз ва тукли чигит экадиган аппаратлардан ташкил топган. Тукент чигитиларни экиш меъёри катакчали диск ва уя хосил килувчи дискнинг айланиш тезлигини ҳамда ҳаракат узатиш нисбатини ўзгартириб ростланади. Чигит сеялкасининг уя ҳосил қилувчи аппарати горизонтал текисликда айланувчи паррак (куракчали диск) жойлашган қопқоқли цилиндрик корпусдан иборат.
Уклаб экувчи аппараждая сочилиб чиқаётган чигит увловчи дискнинг куракчалари билан алоҳида-алоҳида порцияларга бўлинади. Чигит уялари орасидаги масофа укловчи дискнинг айланиш тезлигини ўзгартириб ростланади.

4. БЕЛГИЛАНГАН МИҚДОРДА ЧИГИТ ЭКУВЧИ ДИСКЛИ ARX АПАРАТЛАР


Туксиз чигитларни экувчи аппарат якка чигит жойлашадиган катакчали дисклар билан жиҳозланади. Катакчаларга тушган чигитлар банканинг қўзғалмас тубидаги экиш дарчасига тўгри келгунча диск билан биргa айланади. Сунг чигитлар ўз оғирлик кучи таъсирида катакчалардан пастга- укловчи аппаратнинг корпусига тушади. Агар чигит катакчада ушланиб қолса, пластинкасимон туширгич билан сиқиб чиқарилади.
ТАРЕЛКАСИМОН ДИСКЛИ:
Аппарат ўғит баки 5, тарелка 4, айланадиган куракчалар (дисклар) кўринишидага иккита туширгичлар 2, экиш қалқони 3 дан иборат. Тарелканинг ярми банка остида, иккинчиси ундан ташқарида жойлашган. Айланадиган тарелка ишқаланиш кучлари туфайли ўғитларнинг юқори қатламини банкадан ташқарига олиб чиқади, сунгра туширгичлар 2 Ўғитларни тарелкадан ўғит йўналтиргичларга туширади. Ўғитлардан гумбаз ҳосил бўлишни тебранадиган девор 1 бартараф килади. Ўғитлаш миқдори тарелканинг айланиш тезлиги ва тарелка баландлигини ўзгартириш орқали созланади. капқоқ орасидаги тирқишнинг
Аппарат қуйидагича ишлайди. Экиш диски айланганда чигитлар. катакчаларни тўлдиради ва улар билан бирга айланиб қайтаргичга дуч келади. Кайтиргич катакчаларга кирмаган чигитларни четга сидириб ташлайди. Котаксама чигитлар қўзғалмас пластинкасимон туширгичга урилиб, аппаратнинг оралиқ корпусидаги экиш дарчаси орқали аппаратнинг тубига тушади. Уя ҳосил қилувчи дискнинг куракчалари чигитларни тўплаб, остки корпуснинг дарчаси орқали сошник ҳосил қилган эгатчага ташлайди.
Бу аппаратда сараланган, туксизлантирилган чигитдан ташқари,
Маккажухори ва оқ жўхори донларини ҳам экиш мумкин. Бунинг учун саккиз
катакчали дисклар ишлатилади.
СТХ-4 сеялкаси. Уяларга белгиланган миқдорда чигит ташлаб, тўрт қаторга экадиган универсал СТХ-4 сеялка СТВХ-4 сеялканинг янада такомиллаштирилган нусхасидир. Экиш аппаратларини ва баъзи узулларни алмаштириш йўли билан секткаларни уяларга белгиланган миқдорда уруг
экишга, шунингдек тукли чигитларни оддий усулда экишга қайта мослаш мумкин.
Шунга кўра сеялка аниқ миқдорда чигит ташлайдиган қилиб (А вариантда), тукли чигитларни оддий усулда экадиган қилиб (Б вариантда) ва иш органларининг тўла набори билан (В вариантда) тайёрланади. СТХ-4 сеялка қуйидаги асосий узеллардан: таянч гилдиракларга ўрнатилган рама, сошниклар, уяларга белгиланган миқдорда чигит ташлайдиган тўртта ёки тукли чигитларни экадиган иккита аппарат, экилган чигитни кўмадиган иш органлари (ғалтакчалар, загортачлар ва прикаткалар), харакатлантириш валлари, тугун тупичлар, маркёрлар, режа сим ўралган галтаклар, уруг яшиги, четки прикатларни кўтарадиган иккита механизм ва Уриндиқдан иборат.

ДИСКЛИ АППАРАТЛАР


донадор ва кукунсимон ўғитларни кенг қаторлаб ва увлаб солиш учун қўлланилади. Улар бир хил (унификациялашган) бўлиб (АТД-2 русумли), экиш ва кўчат ўтказиш ҳамда култиватор озиқлантиргичларда ўрнатилади. Диски сли оппаратлар, тарелкасимонлар каби, фрикцион таъсирли аппаратларга киради. Диск 15 ва тўзитгич 12 ҳаракатлантирувчи гилдираклардан ҳаракатга келтирилади. Диск ва тўзитгач айланиб, ўгитларнинг пастки қатламини қўзғалмас қирғич-йўналтиргичларга олиб келади, улар эса ўғитларни экиш тирқишлари орқали қабул воронкалари 6 га йўналтиради. Тузитгич ўзининг пружинасимон бармоқлари билан киргичларни ва соябон 13 ни ёпишган ўгитлардан тозалайди. «Муаллақ» киргич сатҳ кўрсатгич 16 ўгит миқдори камайган сари пастга тушиб боради ва ўғитларни марказдан четга суриб, уларни бир меъёрда узатилишини таъминлайди. Ҳар бир сеялка тўрт куракчали дискларнинг қўшимча комплекти билан жихозланади. Бу дисклар укларнинг орасини яқин (25 см) қилиб экишда икки куракчали дисклар ўрнига қўйилади.
Сеялкани соатига 8,5 км гача тезликда (Т-28Х4М тракторининг 1Ѵ узатмасида) чигит экишга мослаш мумкин. Бунинг учун ўрта ва майда чигитлар учун аппаратларга одатдаги № 1 ва № 3 дисклар ўрнига каттароқ ячейкали № 2 на № 4 ўрнатилади. Йирик чигитлар учун одатдаги дисклар Урнига ячейкаларнинг катталиги 12 Х 12 мм ли маккажухори дони экишга мўлжалланган дисклар ўрнатилади. Сеялкани Б варианда тукли чигитларни экишга мослаш. Сеялканинг сошникларидан уяларга белгиланган миқдорда чигит ташлайдиган аппаратлар олиниб, уларнинг ўрнига уя хосил қилувчи махсус аппаратлар Ўрнатилади. Лекны аппаратларнинг уя хосил қилувчи дисклар олинмайди. Сеялка рамасининг махсус кронштейнларига тукли чигитларни экадиган,иккита аппарат Урнатилади. Аппаратларнинг валиклари бир-бирига трубка билан, аппаратларнинг уруг ўтказгичлари эса уя ҳосил қилувчи аппаратлар билан бирлаштирилади. Сеялкага экиш аппаратларини харакатлантирадиган механизм Ўрнатилади. Бунинг учун рамага иккита юлдузчали кронштейн ўрнатилади. Бу юлдузчаларнинг бири занжир воситасида ўнг гилдиракнинг юлдузчасига, иккинчисига эса экиш аппаратларини харакатлантирувчи юлдузчага бирлаштирилади. Сеялкани уялар орасини яқин қилиб экадиган қилиш учун икки куракчали дисклар ўрнига тўрт куракчали дисклар ўрнатилади; уя хосил килувчи аппаратларга сеялканинг чап гилдирагидан харакат узатилади. Серумаб чигит экадиган СЧХ-4А сеялка. 90-90 схемада олинган жатларнинг бир у чиқарилади: тўрт қаторига чигит экади. Сеялка икки вариантда А.СЧХ-4А1 сеялка қолдиқ момиқлари 0,8% гача бўлган чигитларни галтакли экиш аппаратлари ва парракли укловчи аппаратлар ёрдамида ҳар 20 ёки 30 см оралиқда экади: сеялка уяловчи аппарат ишлатилганда чигитни қаторлаб экади.
Б.СЧХ-4А111 сеялка ёрдамида туксизлантирилган қуруқ ва сараланган чигитлар катакчали, дискди экиш аппаратлари билан серуядаб (қатордаги уклар орасини 20 ва 30 см қилиб) экилади. Агрегатнинг бурилиш жойларига чигитлар уялаб (орасини 15 см қилиб) экилади.
Дискли аппаратлар 48 катакчали дисклар билан жиҳозланган. Дисклар чигитнинг катталигига қараб танланади. Сеялка хар уяга учта чигит ташлаш учун тўртта куракчали увловловчи диск, ҳар унга тўрттадан чигит ташлаб экиш учун эса уч куракчали укловчи диск билан комплектланади. СЧХ-44-1 ва СЧХ-4А-111 сеялкалари кетинги ғилдиракларининг ораси 1800 мм булган Т-28Х4М тракторларига ўрнатиб ишлатилади. Сеялкалар. МТЗ-80Х тракторига махсус поводок ёрдамида ўрнатилади. Гербицид сепишда сеялка ПГС-2,4 мосламаси билан бирга ишлатилади.
СЧХ-4А-1 сеялкаси қуйидагича ишлайди: сеялкага тўртта ғалтакли экиш аппарати Урнатилган. Ҳар қайси аппарат бункеридаги чигит айланаётган галтак тишларига илиниб, ташчиқади ва уруг ўтказгич орқали уклончи аппаратга тушади; паррак чигитларни тўплаб сошник ҳосил қилган эгатчага ташлайди. Сошник кетида жойлашган иш органлари- загортачлар ва катаклар эгатчани кўмади, ҳосил бўлган марза зичланади.

СЧХ-4А-1 сеялкасини турли экиш схемасига мослаш учун занжирли узатмага тишлар сони турлича бўлган юлдузчалар қўйилади. Уялар орасини 16 см қилиб экиш учун каттта юлдузча тишларининг сони 45, кичик юлдузчаларники эса 12, уялар орасини 20 см қилиш учун тегишлича 45 ва 46, уя ораси 30 см булиши учун 45 ва 25 тишли юлдузчалар қуйилади.
Download 22.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling