Бурғилаш эритмаларининг кўрсаткичларини ўлчаш методлари Бурғилаш эритмасининг солиштирма оғирлиги


Юқори босим ва ҳароратга мўлжалланган Фэнн фильтр-пресси


Download 177.5 Kb.
bet8/9
Sana24.01.2023
Hajmi177.5 Kb.
#1115063
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1403773304 46732

Юқори босим ва ҳароратга мўлжалланган Фэнн фильтр-пресси
Асбоб термостатли иситгич қобиқ, бомба пластиналари комплекти, дастлабки босимни ҳосил қилувчи ва босимга қарши ресивер қурилмаларидан иборат. Тадқиқотларни ўтказишда 4А ток кучи ва 110В кучланишдан ёки 2А ток куча ва 220В кучланишдан фойдаланилади.
Бурғилаш эритмаси солинувчи бомба сиғими 160 мл бўлиб, унинг фильтрланиш юзаси 3,5 кв. дюймни ташкил қилади. Фильтрат қабул қилувчи идиш ҳажми 15 мл.
Тадқиқотларни 1490С ҳароратда ва 35 кг/см2 дифференциал босимда ўтказилади. Юқори ҳарорат шароитида сув ажралиш қийматини 30 мин ичидаги аниқланган см3 даги фильтрат миқдорининг икки баробарига тенг деб олинади.

3.6.1 - расм. Сув ажралишини текшириш учун юқори босим бомбаси


(ечилган ҳолда)

Тадқиқот услуби

  1. Иситувчи қобиқ шнурини розеткага тиқиб, асбоб исигунча кутиб турилади. Иситувчи қобиқ ичига термометр туширилиб, 3500Ғ (1770С) ҳарорат олиш учун термостат жойлаштирилади. Бу бурғилаш эритмаси жойлашган бомбада 1490С га тенг ҳароратни юзага келтиради.

  2. Босим манбаининг клапанини ёпинг ва бомбани силжитинг.

  3. Тўнкарилган бомбани бурғилаш эритмаси билан тўлдиринг. Бунда эритманинг кенгайишини ҳисобга олган ҳолда, эритмани қуйиш бомбанинг ҳалқали каналчасигача етмасдан тўхтатилади.

  4. Фильтр қоғозини ҳалқали каналчага жойлаштиринг ва унинг устига резина ҳалқани қўйинг. Фильтр қоғози ўрнида ватман №50 дан фойдаланинг.

  5. Бомба пластиналарини тахламини жойлаштиринг ва сақловчи (стопор) қурилмаларни тўғрилаб чиқинг.

  6. Идишдаги винтларни қўлда бир текис тортинг ва бўшатувчи клапанни ёпинг.

  7. Бомбани қуйи кўринишда ҳамма клапанларини ёпган ҳолда иситувчи қобиқ ичига жойлаштиринг.

  8. СО2 тўлдирилган патронни босим манбаига жойлаштириб, уни маҳкамланг. Регулятор ва кириш клапанларини ёпинг.

  9. Босим ҳалқаси кўтарилиши билан босим манбаининг сирпанувчи муфтасини юқорига суринг ва босим ҳалқасини сусайтиринг. Бу пайтда керакли босим яратилган бўлади.

  10. Босимни тенглаштириш мақсадида ёпиқ турган қуйи клапанни озроқ очинг. Босим 14 кг/см2 га етганида клапанни тўлиқ очинг. Бу босим бурғилаш эритмасининг қайнашини сусайтиради.

  11. Агар тадқиқотлар ҳарорати 930С дан ошса, фильтрат буғланишининг олдини олиш мақсадида босимга қарши ресивердан фойдаланилади. Патрон ресиверга жойлаштирилиб, кириш клапани ёпилади.

  12. Тескари босим яратувчи қурилмани очилган босим ҳалқаси жойлашган жойга сурилади.

  13. Босим 7 кг/см2 га олиб борилиб, флюидни чиқариш учун ёпиқ клапанда босим яратиш мақсадида туширилади.

  14. Ҳарорат керакли 1490С катталикка эга бўлгандан сўнг бомбанинг юқори регуляторида босим 42 кг/см2, қуйи регуляторида 7 кг/см2 қилиб ушлаб турилади. Таймер қўшилади.

  15. Тадқиқот пайтида қарши босим 7 кг/см2 дан ошса, фильтратнинг бир қисми олиниб, босим сусайтирилади ва тўғри дифференциал босим ушлаб турилади.

  16. Фильтрация бошланганидан 30 минутдан сўнг бомбанинг қуйи клапани ёпилади ва кейин юқори клапан ҳам ёпилади.

  17. Регулятордаги иккала винт ҳам ёпилиб, ҳар икки регулятордаги босим тенглаштирилади.

  18. Ресиверни ажратинг. Фильтратни даражаланган цилиндрга қуйиб, унинг ҳажмини ўлчанг.

  19. Фильтратнинг умумий ҳажмининг иккилангани сув ажралиш қийматини беради.

  20. Босим манбаини босим ҳалқасини кўтариб, ажратиб олинг.



3.6.2 – расм. Сув ажралишини текшириш учун юқори босим бомбаси (йиғилган ҳолда)





3.6.3 - расм. Юқори босим ва ҳарорат фильтр-пресси

  1. Бомбани вертикал ҳолатга келтиринг ва хона ҳароратигача совугандан сўнг босимни тенглаштиринг.

  2. Бомбани тўнкаринг, идишдаги винтларни бўшатинг, уни бўлакларга ажратинг ва ювинг.




Download 177.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling