«Бурғулаш ва портлатиш ишлари» фанидан маърузалар туплами


Портловчи моддаларнинг сифатини текшириш


Download 282.46 Kb.
bet18/59
Sana19.06.2023
Hajmi282.46 Kb.
#1608124
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   59
Bog'liq
БВР узбекча

Портловчи моддаларнинг сифатини текшириш.


ПМ ларни саклаганда (хранение) ёки бир жойдан иккинчи жойга ташиганда хам у узининг хусусиятларини узгартириши мумкин.
Шунинг учун хам уларни даврий равишда синовдан утказиб, ишлатишга яроклилигини – бехатар ишлатиш мумкинлигини текширувдан утказиб туриш зарур.
Портловчи моддалар асосий сакланиши омборига олиб келингач, у барча комплекс синовлардан утказилади. Сарфловчи омборларда эса портловчи моддалар ташки назоратдан утказилади (агар улар асосий саклаш омборидан олиб келинган булса).
Синовларни факатгина портловчи ёки лаборантлар омбор мудири назоратида амалга оширадилар ва бу синаш жараёни куйидаги тартибда кечади:

  1. Таркибида суюк нитроэфир булмаган портловчи моддалар – кафолатланган муддат охирида ва кафолатли муддат тугагач - хар уч ойда.

  2. Таркибида суюк нитроэфир булган ПМ-кафолатланган муддат охирида ва бу муддат утгандан кейин – хар ойда.

  3. Портловчи моддаларнинг сифатига шубха пайдо булган такдирда – сакланиш муддатидан катъи назар – дархол синовдан утказилиши шарт.

Синовлар омборхона худудида – махсус тайёрланган ва жихозланган майдонда амалга оширилади.
Портловчи моддаларни синаганда ёки ташки назоратдан утказганда – камчиликлар аникланса (агар бу синов – бутун партияда утказилаётган булса) унда бу партия ишга яроксиз деб топилади ва унда бу далолатнома (рекламация) портлатувчи моддани ёки воситаларни ишлаб чикарган заводга, саноат контехназорат агентлигига ёки СНТга юборилади.
Аммиякли-Селитрали ПМ ва тротил «Портлатиш ишларини олиб боришнинг ягона коидалари»га асосан куйидаги синовлардан утказилади.
Ташки курикдан утказиш – бунда, яшик-тараларнинг ташки таъсир натижасида шкастланмаганлиги, пломбаси (сургичланганлиги), эриб окиш излари бор, йуклиги текширилади. Бундай курикдан омборга яшикларга ёки махсус тараларга жойлаштириб олиб келинган барча портловчи моддалар утказилади.
Шикастланаётган ёки бошка камчиликлари аникланган яшиклар алохида ажратилади ва далолатнома тузилади, шундан кейин алохида ажратиладиган партияда ПМ ёки ПВ ларнинг ички жойлашуви текширилади. Агар текширув пайтида ПМ ва Пвларнинг ички жойлашуви талаб даражасидалиги аникланса унда умумий тартиб билан синовдан утказилади.
Агар текширув пайтида кайси яшикда ички дойлашув бузилган булса-уша партиядаги барча яшиклар синовдан утказилади.
Патронларни ташки куригдан утказганда, кабул килинган (омборга олинган) партиядан 5 пачка сайлаб олинади ва очиб барча патронлар куриб чикилади. Патронларда тамга (штами) булиши ва бу тамга патрон номери, ПМ тури, патрон массаси, тайёрланган вакти, завод марка ва яшик номери тула курсатилган булади.
Патронларда намланиш ёки окиш излари булмаслиги керак. Патронларнинг хар иккала учлари – ихчам ёник булиши керак.
Тула детонацияланишни (портловчи модда учун) синовдан утказиш учун, патронлар бир катор килиб махсус майдонда жойлаштирилади ва уларнинг учлари бир-бирига тираб куйилади.
Детонация тула кечган деб хисобланади – кайсики, агар портлашдан кейин – патронлар жойлашган жойда чукурча хосил булса ва когоз хам ПМ колдиклари колмаган булса.
Гранулирланган ПМ ни синаётганда уларни заряд диаметри 5 баробар катта узунликда тайёрланган – когоздан ясалган гилбзага солинади ва бу заряд КД ёки ЭД билан оралик портлатгич ёрдамида портлатилади (патрон –Амм. 6ЖВ-200г огирликда ёки шашка). Портлаш пайтида когоз кобиги булаклар ва кисман портловчи модда сочилиб кетиши мумкин.
Агар учта синов натижаси буйича тула портлаш содир булса-синов мувоффакиятли утган хисобланади. Агар бирортасида портлаш содир булмаса (отказ булса) – унда тажриба (синов)лар сони икки баробар оширлади. Иккинчи синовда хам детонация узатилмаса (портлаш содир булмаса) унда ПМ партияси ишга яроксиз деб топилади.
Амалиётда шу нарса аникланганки, таркибида суви бор хамда гранулирланган ПМ лар очик усулда кулланилгандагидан кура, купрок яхлит жинсларда - очик усулдагидан 3-4 марта кам диаметрли зарядлар билан портлатилганда янаям тула детонацияланади.
Детонацияни (портлашни) узатиш текширилганда ПМ нинг хужжат курсаткичлари бошка заряднинг портлашига сезгирлиги таккосланади. Бунинг учун, каттик жойда икки патрон бир ук буйлаб ГОСТда курсатилган масофада жойлаштирилади ва портлатилади. Агар портлашдан кейин ПМ колдиклари ёки когоз колдиклари колмаса ва портлаш жойида чукурча хосил булса ва бу холат икки марта синалганда хам такрорланса, синов мувоффакиятли утган хисобланади.
Бу синовларнинг утказишнинг мухимлиги шундаки, шпурларни патронли ПМлар билан зарядлаганда, патронлар орасида хаво ораликлари колиши мумкин ва портлаш пайти уша хаво зарбга айланиб – детонация узатилишининг сунишига олиб келиши ва бир кисм ПМ портламай колиши мумкин.
Агар портловчи модда сифати талаб даражасида булса, портлашда хосил буладиган зарбли тулкинлар энергияси – булиши мумкин булган хаво ораликлари енгишга етарли булади ва кутилган натижаларга эришилади.
Агар синов пайтида кутилган натижага эришилмаса – синовлар сони 2 баробарга оширилади. Бундаям кузланмаган натижаси олинмаса, унда ПМ партисиишга ярокисз деб топилади.
Узаро бир-бирига ёпишиб колган патронлар синаш олдидан бир-биридан ажратилади.
Агар синалаётган ПМ халталарда жойлашмаган булса, унда, огирлиги 190-210г ли, 0,951,05 т/см3 зичлик билан диаметри 30-32мм булган патрон тайёрланади ва шундан кейин синовлар утказилади.
Сувга чидамли ПМ ни синовдан утказганда, улар яъни патронлар сувга 1м чукурга вертикал холатда туширилиб – 1соат сакланади. Патронлар махсус тешиклари булган гилофда жойлаштирилади.
Синаш пайтида фаол заряднинг остки кисми одатдаги заряднинг устки кисмига каратилган бориши керак. Синовлар одатдаги усуллар билан олиб борилади.
Патронланган ПМ нинг характеристикасида албатта детонацияни узатиш (патронлар орасида) масофани курсатилган булади. Бу киймат ПМ нинг ташки импульсига сезувчанлигини аниклашда мухим булиб хисобланади.
Намликни аниклаш (ПМ учун). Курикдан утказиш учун 5 та пачкадан олинган 5 та патрон узаро аралаштирилиб, ундан 2 та 10гр дан улчаб олинади. Улар термостатга жойлаштирилиб, 650С температурада синалаётган ПМ нинг узгармас огирлигига эга булгунча иситилади.
Намлик куйидаги ифода оркали аникланади:

В=(m2-m1) /m2 (7)


Бунда, m2- улчаб олинган заряднинг куритишгача булган огирлиги;


m1-олинган заряднинг куритишдан кейинги огирлиги.
Аммонитлардаги намлик 1,5%дан ошмаслиги керак. Бирок, гранулирланган аммиакли селитрали ПМ ларни механизациялашган хавони электирланишини камайтириш максадида 2-4% сув сепмлади.



Download 282.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling