«Бурғулаш ва портлатиш ишлари» фанидан маърузалар туплами


Портловчи моддалар сезилувчанлигини бахолаш


Download 282.46 Kb.
bet17/59
Sana19.06.2023
Hajmi282.46 Kb.
#1608124
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   59
Bog'liq
БВР узбекча

Портловчи моддалар сезилувчанлигини бахолаш.


Портловчи модда сезгирлиги – портловчи заряднинг ташкаридан таъсир этилган маълум импульсни кабул килиши ва портлаш даражасидир. Бу унинг (яъни ПМ нинг) хусусиятларига, кандай холатдалиги (кукунсимонми, куюкми, гранулирланган ва х.к.)га, температурага, намлигига ва заряднинг чегараланиши даражасига богликдир.
Портловчи модданинг сезиларлигини синаш учун, уни-ишкаланишага, зарбга, иситилишга (очик алангага муносабати хам), зарбли тулкинларга муносабатини, детонацияни масофага узатиш ва портлатгичларга булган муносабатлари синовдан утказилади.
Портловчи модданинг ташки зарбга муносабати махсус вертикал минораларга ёки дуга (ёй) симон миноралардан фойдаланиб урганилади. Бунда иккита металл текислик орасига жойлаштирилган заряд (огирлиги-0,05г)га 0,4м баландликдан огирлиги 10кг булган юк ташланади ва канча кисми (заряднинг) портлаганлиги процент хисобида олинади. Бу жараён 25 марта такрорланади ва олинган натижалар умумлаштирилиб, портловчи модданинг ташки зарбга сезгирлиги % хисобида бахоланади.
Иницияловчи портловчи моддалар сезгирлигини синашда тирсакли конёр(минора)дан фойдаоанилади ва бунда юкнинг микдори 0,5-1,8кг олинади.
Бризантли (парчаланувчи) портловчи моддаларнинг сезгирлиги синалганда, юки огирлиги 5-20кг булган вертикал миноралардан фойдаланилади ва бунда юк –3м баландликдан ташланади. Синалаётган заряд микдори –3г этиб олинади.
Портловчи модда сезгирлиги мезони сифатида 25,50 ёки 100 марта юкни 0,25м баландликдан ташлаганда портлаш проценти кабул килинади.
Баъзида огирлиги 2кг булган зарбловчи (ударник) билан максимал ташлаш баландлиги аникланади ва бунда хеч канда йпортлаш булмайди, хамда, минимал ташлаш масофаси – бунда хар бир синалаётган заряд хар сафар порлайди.
Портловчи модданинг ишкаланишга сезгирлиги ишкаланиш маятнигида ёки олинган (синаш учун олинган) зарядни кулол идишда ишкалаб текширилади. Ишкаланишга сезгирлигини аниклаш-портловчи зарядга ён томондан ролик билан зарб бериб силжитиб (заряд-силжимайдиган поршен билан ва силжийдиган ролик билан кисилган) текширилади ва маълум % портлашга эришилади.
Портловчи моддаларнинг ташки зарбга хамда ишкаланувчанликка сезгирлиги – портлатув ишларини механизациялашган усуллар билан бажарганда мухим ахамият касб этади ва буни унутмаслик керак.



Download 282.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling