Бутун жахонда 2 хил вабо касаллиги учрайди
Download 225 Kb.
|
1.Мавзунинг номи (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эпидемиология
Этиология.
ГD вируси (дельта-вирус, HDV) 30-37 нм катталикдаги сферик танача бўлиб, РНК сақлайди, ички антиген – НDАg ва ВГВнинг юзаки антигени ҳисобланган HBsAg –ташқи антигенларга эга. Ушбу таснифланмаган вирус (вироид) ўзининг репликациясида ВГВнинг хелпер функциясига муҳтож, бунда ВГD қобиғининг синтези учун HbsAg ишлатилади. Генотипилаш ВГDнинг 3та генотипива бир неча субтиплари мавжудлигини аниқлашга имкон берди. Генотип -1 вируслари энг кўп учрайди. 1a субтип касалликнинг енгилроқ, 1b субтип эса –нисбатан олғирроқ шаклларини чақириши тахмин қилинади. Эпидемиология. Касаллик манбаи бўлиб манифест ва субклиник шаклларда кечувчи касалликнинг ўткир ва сурункали шакллари билан оғриган беморлар ҳисобланади. Юқиш йўллари ва механизмлари ГВникидек. Наркоманлар(52%) ва гемофилия билан оғриган беморлар орасида энг кўп касалланиш аниқланган. Жинсий мулоқотларда ҳам зарарланишнинг эҳтимоли юқорилиги ҳақидаги маълумотлар ҳам мавжуд. Клиника. Гепатит D фақатгини ВГВ билан зарарланган шахслардагина учрайди ва ўткир коинфекция ёки суперинфекция кўринишида кечади. Коинфекция бўлганида –бир вақтнинг ўзида ВГВ ва ВГD билан зарарланиш, яширин давр 40 кундан 200 кунгача бўлиши мумкин. Касаллик нисбатан яхши оқибатли кечади ва гепатит Вга хос бўлмаган яққол намоён бўлган иситма, 50% беморларда ўнг қовурға остида оғриқлар, 30% беморларда катта бўғимларда кўчиб юрувчи оғриқлар ва сариқлик даврининг икки тўлқинли кечши билан характерланади. Сариқлик даври учун яна –субфебрил иситма, сақланиб турадиган ўнг қовурға остида оғриқлар, уртикар тошма, гепатоспленомегалия хос. Шуни таъкидлаш керакки, бир вақтда иккита инфекцияни ўткир кечиши (коинфекция) касалликнинг оғир ва фульминант шаклларининг ривожланиш ҳавфини оширади. Суперинфекцияда, яъни сурункали ВГВ (манифест ёки субклиник) инфекциянинг устига ўткир гепатит D қўшилганида кяширин давр қисқароқ ва 1-2ой давом этади. Сариқлик олди дарви 3-5 кунни ташкил қилади ҳамда астеновегетатив ва диспепсик симптомлар ривожланиши, ўнг қовурға остида оғриқлар ва артралгия бўлиши билан характерланади. Сариқлик даври касалликнинг биринчи кунлари иситма, кейин эса оғир кечувида, шиш –асцетик ва геморрагик синдромларнинг кўпайиб бориши билан характерланади. Касаллик кучайиб боришида баъзи ҳолларда ЎЖЕ ривожланиши ва ўлим содир бўлиши билан кечадиган фульминант гепатит, бошқа ҳолларда эса яққол фаолликка эга бўлган ва тезда цирроз шаклланиши билан кечадиган сурукали гепатит кузатилади. Суперинфекцияда ўлим 5-20%ни ташкил этади. Ташхисоти. Ўткир ВГВ/ВГD коинфекция беморда ВГВ фаол репликация маркерларининг: HBsAg, HBeAg, HBV-DNA, IgM анти-HBc, и ВГD: HDVAg, IgM анти-HDV, HDV-RNA мавжудлигида ташхисланади. Бунда касалликнинг биринча икки ҳафтасида беморлар қонида HDVAg ва HDV-RNA аниқланади. Касалликнинг 10-15 кунидан бошлаб - IgM анти-HDV, 5-9 ҳафтасидан бошлаб - IgG анти-HDV пайдо бўлади. ВГDнинг ўткир суперинфекцияси (ўткир дельта-гепатит) IgM анти-HBc бўлмагани ҳолида(ёки паст титрида) ВГDмаркерлари : HDV-RNA и IgM анти-HDV репродукцияси мавжудлигини аниқланиши билан тасдиқланади. Download 225 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling