Бутун жахонда 2 хил вабо касаллиги учрайди
Download 225 Kb.
|
1.Мавзунинг номи (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Профилактика
Ташхисот
ВГСга IgM ва IgG (анти-HCV) суммар антитаначаларни ИФА ва иммуноблот усулари ёрдамида, ҳамда ПЗР усулида ВГС РНКсини (HCV-RNA) аниқлаш асосланган. Текширув натижаларинин якуний тахлили эпидемиологик ва клиник –лаборатор маълумотларни тахлилидан кейин олиб борилади. Бунда ГС ўткир босқичининг мезонлари: 1) зарарланиш вақти ва шароити ҳақида эпиданамнезнинг мавжудлиги (аниқроғи “ҳисобни бошлаш нуқтаси"); 2) ўткир гепатитнинг клиник –лаборатор белгриларининг мавжудлиги (авваллари бундай ҳолат кузатилмаганлигида); 3) бемор қонида IgM, кейин IgG ва анти-HCVcore аниқланиши (динамикада улар титрининг ошиши билан); 4) ПЗР усулида HCV-RNA ни аниқлаш. Соғайишнинг шартли мезонлари (пастинфекция): 1) анамнезида ГСнинг ўткир босқичининг бўлганлиги; 2) касалликнинг клиник –лаборатор белгиларининг йўқлиги; 3)қон зардобида IgM анти-HCVcore ни эрта йўқолиши; 4) қонда HCV-RNA ни турғун йўқолиши; 5)қонда фақатгина IgG анти-HCVcore нинг бўлиши. Латент даврдаги сурункали босқичнинг мезонлари: 1) анамнезида ГСнинг ўткир босқичининг бўлганлиги; 2) касалликнинг клиник-лаборатор белгиларининг йўқлиги (йўлдош патология бўлса аминотрансферазалар фаоллигининг бироз ошиши бўлиши мумкин); 3) қонда нотузилмавий оқсилларга (NS3, NS4, NS5)нисбатан IgG анти-HCVcore ва анти-HCV ни аниқлаш ; 4) қонда IgM анти-HCVcore ва HCV-RNAни йўқлиги. Реактивация даврдаги сурункали босқичнинг мезонлари: 1) анамнезида ГСнинг ўткир босқичининг бўлганлиги : 2) сурункали гепатитнинг клиник-лаборатор белгиларининг бўлиши; 3) core ва NS ларга нисбатан IgG анти-HCV ларни аниқланиши; 4) қонда IgM анти-HCVcore ва HCV-RNA ни топилиши. Даволаш. Базис ва патогенетик даво бошқа вирусли гепатитларнидагига мос келади. ГСнинг ўткир босқичида бўлган беморларни даволашда касалликнинг сурункали босқичга ўтиш ҳавфи катталиги сабабли вирусга қарши ва иммунитетга таъсир қилишга мўлжалланган даво тайинланиши мумкин. (3- жадвалга қаранг). Профилактика. Юқиш йўлларини бартараф этиш чора –тадбирлари ҳудди гепатит В дагидек. Анти –ВГС аниқланган донорлар донорликдан умрбод четлатилади. Вируснинг ҳаддан зиёд ўзгарувчанлигисабабли ГС га қарши вакциналар ишлаб чиқилмаган ва яқин келажакда яратилиш имкони йўқ. Махсус иммуноглобулинларнинг самарадорлиги ҳали ўрганилмоқда. Download 225 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling