Бутун жахонда 2 хил вабо касаллиги учрайди


Download 225 Kb.
bet1/17
Sana04.04.2023
Hajmi225 Kb.
#1328639
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
1.Мавзунинг номи (3)


Мавзунинг номи
Парентерал вирусли гепатитлар (В, С, D) Этиологияси, эпидемиологияси, касаллик манбаи, юқиш механизмлари, патогенези, клиникаси, клиник таснифи, сариқ олди ва сариқлик даврининг клиник хусусиятлари, соғайиш даври, лаборатор диагностикаси, ВГВнинг клиник кечишидаги босқичлари, оғирлик кўрсаткичлари. Асоратлари – ўткир жигар энцефалопатияси. Лаборатор ташхис усуллари, даволаш тизими. Махсус ва махсус бўлмаган профилактик чора тадбирлар.
Талабалар мустакил ўрганиши учун назарий материаллар
Парэентерал йул билан йукадиган гепатит вируслари.
Вирусли гепатит В
Вирусли гепатит В (ГВ) – парентерал юқиш механизмига эга бўлган вирусли антропоноз юқумли касаллик. Паренхиматоз гепатит ривожланиши ва кўп ҳолларда сариқлик бўлиши билан характеланади.
Этиология.
Қўзғатувчиси - гепатит В вируси (ВГВ) бўлиб, жигар ҳужайраларини зарарловчи ДНК-сақлайдиган гепаднавируслар оиласига киради. ВГВ вирионлари 42-45 нм диаметрга (Дейн "тўлиқ" таначалари), ташқи липопротеид қобиқ, ички қобиқ ва нуклеокапсидга эга. Нуклеокапсид ДНК, ДНК-полимераза ферменти ва бир нечта протеинларни: HBcAg, HBeAg и HbxAg ўз ичига олади. Улардан бирнчиси – ядроли ("corе") антиген оқсилларни фосфорлашга керак бўлган протеинкиназ фаолликка ва ўткир вирусли гепатитнинг циклик кечувида организмнинг адекват жавоб реакциясини таъминланиши билан боғиқ бўлган юқори иммуногенликка эга. Иккинчи антиген - HBeAg - HBcAg билан боғлиқ ва вируснинг фаол репликацияси маркери бўлиб ҳисобланади, ҳамда юқори ДНК-полимераз фаолликка эга. HBxAg – барча вирус генларини экспрессиясини фаоллаштиради ва вирус протеинлари синтезини кучайтиради. Бирламчи гепатокарцинома ривожланишида алоҳида ўринни эгаллайди. Вируснинг ташқи қобиғи HBsAg дан ("австралия антигени") иборат. S-антигенидан олдин келадиган бу соҳада pre S1 ва pre S2 протеинлар жойлашган. Бу оқсиллар вирусни жигар ҳужайраларига ёпишиши ва уларнинг ичига киришига жавобгар. ВГВ мутацион ўзгарувчанликка эга, бунга касалликнинг ациклик кечувлари боғлиқ бўлиши мумкин. Шундай қилиб, меъёрий “ёввойи” HBV- вариантидан ташқари мутаген шакллари ҳам мавжуд: “Сенегал”варианти, бунда HBsAg ҳосил бўлиши сақланган, аммо HBcAg га антитаначалар аниқланмайди; HBVe (-)да HbеAg аниқланмайди,ва бошқалар. Мутацияларга боғлиқ ҳолда HBVгенотиплари (А, В, С, D, E, F ва б.) фарқланади, уларнинг тарқалиши географик белгиларга тўғри келади.
Вирус турли физик ва кимёвий омилларга: паст ва юқори ҳароратларга, кўп марталаб музлатиш ва эритишга, УБНга, узоқ вақт давомида нордон муҳит таъсирига жуда чидамлилиги билан ажралиб туради. Қайнатилганда, автоклавланганида(120°C да 45 минут давомида), қуруқ иссиқ билан стерилланганида(180°C -60 минутдан сўнг), дезинфектантлар таъсирида инактивланади.

Download 225 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling