Бутун жахонда 2 хил вабо касаллиги учрайди


Download 225 Kb.
bet2/17
Sana04.04.2023
Hajmi225 Kb.
#1328639
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
1.Мавзунинг номи (3)

Эпидемиология.
ГВда асосий касаллик манбаи бўлиб симптомсиз ва клиник яққол намоён бўлган касалликнинг ўткир ҳамда сурункали шакллари билан оғриган беморлар, шунингдек қонида ва турли биосубстратларида: сўлаги, пешоби, спермаси, қин ажратмалари, ҳайз қони ва бошқаларда вирус сақланадиган жигар циррози билан оғриган беморлар ҳисобланади. Бироқ, ГВнинг сурункали кечувига эга бўлган беморлар катта аҳамиятга эга. Зарарланиш учун вирус сақлаган 10-6-10-7 мл қон етарли. ВГВ билан зарарланган касаллик манбаи бўлиб ҳисобланган одамлар сони жуда кўп.ЖССТ маълумотларига кўра фақатгина вирус ташувчилар 350 млн.дан ортиқ.
Касаллини асосий юқиш механизми – гемоперкутан (қон билан мулоқот орқали). Юқиш йўллари табиий , улар сабаби ВГВ табиатда сақланади, ва сунъий бўлиши мумкин. табиий юқиш йўлларига киради: 1) жинсий – жинсий мулоқотда, айниқса, гомосексуал мулоқотларда; 2) вертикал – онадан (симптомсиз ёки манифест инфекция билан) ҳомилага (болага), инфицирланиш кўпинча туғруқ вақтида содир бўлади. Вирус репликацияланиш фаоллиги ва касалликни болага юқиш ҳавфи орасида тўғри боғланиш мавжуд. Шундай қилиб, HBeAg-позитив онадан зараланиш эҳтимоли 70-90%ни ташкил қилади, HBeAg-негативларда эса - 10%дан кам; 3) соқол олиш асбоблари, тиш щеткалари, мочалкалар ва шунга ўхшаш бошқа нарсалар орқали маиший парентерал зарарланиш. Сунъий юқиш йўли –парентерал йўл – даво – профилактик муолажаларни (инъекциялар, операциялар, қон ва унинг маҳсулотларини трансфузия қилиш, эндоскопик муолажалар ва ҳ. ). ўтказган вақтда вирусни жароҳатланган тери, шиллиқ қаватларга кириши орқали амалга ошади. Ҳозирги кунда зарарсизлантирилмаган игна ва шприцларни гиёванд моддаларни парентерал қабул қилиш учун қайта ишлатадиган гиёҳвандлар орасида касаллик билан оғриш ҳавфи жуда катта.
1995 йилда хитой олимлари томонидан ВГВни транмиссив йўл билан юқиш эҳтимоли исботланган. Юқиш омили бўлиб москитлар ҳисобланади.
Одамларнинг касалликка берилувчанлиги юқори. Бир ёшгача бўлган болалар энг сезгир. Қатор тропик мамлакатларда 4-8 ёшда 20 % болалар ВГВ билан зарарланган. HBsAg кўпинча эркакларда аниқланади. Ҳозирги кунда бизнинг мамлакатимизда кўпроқ репродуктив ёшдаги (18-35ёш) одамларда ораида қайд этилмоқда. Болалар гепатит Вдан эмланиш йилномасига киритилган эмланиш орқали ҳимояланади. ГВда мавсумийлик йўқ. Реконвалесцентларда узоқ давом этадиган, балки бир умрлик иммунитет ишлаб чиқарилади.

Download 225 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling