Бутун жахонда 2 хил вабо касаллиги учрайди
Сопороз ҳолат (юзаки кома) – кома I
Download 225 Kb.
|
1.Мавзунинг номи (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чуқур кома арефлексия билан – кома II
- Фульминант ГВдан дарак берувчи клиник –лаборатор белгилари
Сопороз ҳолат (юзаки кома) – кома I: ушбу босқични сопороз, карахтлик босқичи деб характерланади. Прекоманининг комага ўтишига тўғри келади. Эс –ҳуш йўқолган. Бироқ кучли таъсиротларга –оғриқ, совуқ, иссиққа жавоб сақланган. Неврологик статусида ёруғликка деярли реакциянинг йўқолиши билан қорачиқларнинг кенгайиши, “сузиб юрган” кўз олмалари симптоми хос, патологик Бабинский, Гордон рефлекслари, товон мушаклари клонуси яққол намоён бўлган. Юз ниқобсимон бўлиб қолади, қўл –оёқлар тортишган , ҳуружсимон клоник талвасалар кузатилади. Беморнинг ўзи қатнаша олмаганлиги сабабли “хлопающего тремора” симптомини текшириб бўлмайди. Глазго шкаласи бўйича баллар йиғиндиси 10 ва ундан кам. Силлиқ мушаклар парези кучайиб борувчи қорин шишиши билан ичак атониясига, сийдик қопининг тўлган бўлишига қарамай сийдик ажралишининг тўхташига олиб келади(ischuria paradoxa).
Чуқур кома арефлексия билан – кома II: чуқур кома аввалги босқичдан эс –ҳушнинг тўлиқ йўқолиши, арефлексия, ҳар қандай таъсиротга жавобнинг йўқотилиши билан фарқ қилади. Неврологик статусида асосан ўша ўзгаришлар аниқлнади. Вақти – вақти билан Куссмауль ёки Чейн-Стокс турдаги нафаснинг пайдобўлиши характерли. Фульминант ГВдан дарак берувчи клиник –лаборатор белгилари: - бемор аҳволининг оғирлик даражасининг ортиб бориши - қўзғалувчанли ва тормозланиш босқичларини бирин кетин алмашиниши билан бемор асаб – руҳий статусининг ўзгариши - қўзғалувчанлик босқичида эйфория, бош оғриши, вегетатив бузилишлар, кўнгилайнаши, қусиш - уйқучанлик, ланжлик фонида психомотор қўзғалиш ҳуружлари - майда ҳаракатлар координациясининг бузилиши ("дастхат" синамаси, "гугур чўпи " тестлари) - овоз чиқариб санаганда янглишиб кетиш - Ромберг ҳолатида ўзгаришлар, " қарсаксимон тремор" - Глазго шкаласи бўйича интеграл баҳонинг пасайиши (13-14 балл) - тишчалар амплитудасининг катталашиши ва ритмнинг камайишига мойиллик билан ЭЭГнинг ўзгариши - ўнг қовурға ости соҳасида оғриқлар - динамик назоратда жигар тўмтоқлик чегараларининг кичиклашиши - ҳарорат реакцияси - бемор нафас олганида атрофида енгил “жигар ҳидининг” пайдо бўлиши -геморрагик синдромнинг пайдо бўлиши - Унафас олишнинг тезлашиши ва артериал босимнинг кўтарилиши ( бош мия шишиб – бўкиши ривожланганида), олигурия (буйрак етишмовчилиги қўшилганида) - Нейтрофилли лейкоцитоз - Выраженное снижение уровня протромбин, проакцелерин, альбумин миқдорларининг яққол пасайиши, ароматик аминокислоталар сақлангани ҳолида аминокислаталар миқдорининг камайиши. Берилган ташҳисий мезонлар таянч бўлиб ҳисобланади ва ўзининг йиғиндисига кўра ГВнинг комасиз шаклини фульминант комали шаклга ўта бошлаганлигини аниқлашга ёрдам беради. Клиник маълумотларни (жигарнинг ўткир ёки ўткир ости, эрта ёки кечки некрози) ва HBV маркерлари динамикасини (раннее появление анти-НВе, анти-HBsнинг эрта пайдо бўлиши ёки HBeAg, HBsAg циркуляциясининг давом этиши) ҳисобга олиш кўпинча фульминант ГВнинг гипериммун ва иммунотолерант шаклларини аниқ ажратиш имконини беради. HBV-ДНКнинг қайта аниқлаш катта аҳамият касб этади. ГВнинг фульминант, ГВнинг сурункали ва ўткир шаклларида ҳам эпиданамнез маълумотлари бирламчи назологик ташхисотда бирламчи аҳамиятга эга. Download 225 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling