Бутун жахонда 2 хил вабо касаллиги учрайди


Даволаш. VГВда қўлланадиган комплекс даво тадбирлари тайинланади. Профилактикаси


Download 225 Kb.
bet15/17
Sana04.04.2023
Hajmi225 Kb.
#1328639
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
1.Мавзунинг номи (3)

Даволаш.
VГВда қўлланадиган комплекс даво тадбирлари тайинланади.
Профилактикаси
ГВникидан фарқ қилмайди. Мавжуд ГВга қарши вакцинация ГDдан ҳам ҳимоя қилади. ВГВ билан зарарланганларни ГDдан ҳимоя қилувчи вакцина ҳам ишлаб чиқилмоқда.
Вирусли гепатит С
Этиология.
Гепатит С вируси (ВГС) - РНК-сақловчи вирус, флавивируслар оиласига киради. ВГС геноми вирукснинг тузилмавий ва нотузилмавий оқчсиллари ҳосил бўлишини кодлайди. Улардан биринчисига С нулеокапсид оқсил (core protein) ва қобиқнинг (envelope) - E1 ва E2/NS1 гликопротеинлари киради. Нотузилмавий оқсиллар таркибига ферментатив фаол протеинлар (NS2, NS3, NS4, NS5) киради. Ушбу барча антигенларга бемор организмида антатаначалар (анти-HCV) ишлаб чиқарилади, уларни иммунокимёвий усуллар билан аниқланади. Мавжуд таснифларга кўра 6, 11 ва ундак кўп ВГС генотиплар ва унинг 100дан ортиқ субтиплари фарқланади. Уларнинг тарқалишида сезиларли географик фарқланишлар аниқланган. МДҲ давлатлар ва Ўзбекистонда кўпинча 1 (a ва b), 2a ва 3a генотиплари аниқланади. Кўпчилик тадқиқодчилар виремиянинг юқори даражаси ва интерферон билан даволашга паст жавобни 1b генотипи билан боғлайдилар.
Эпидемиология.
Касаллик манбалари, юқиш механизмлари ва йўллари кўп жиҳатдан ГВга мос келади. ГС манбалари – касалликнинг ўткир ва сурункали шакллари билан оғриган беморлар. Парентерал юқиш йўли энг кўп эпидемиологик аҳамиятга эга. Кўпинча ВГС билан зарарланиш қон ва унинг маҳғсулотларини қуйганда содир бўлади. ГС қўзғатувчиси трансфузиядан кейинги гепатитларнинг асосий этиологик омилларидан бири ҳисобланади. Касаллик гемофилия билан оғриган беморлар орасида кўп учрайди. Донорларни, консерваланган қон ва унинг дериватларини ГС га текшириш шарт.
ГС қўпинча гиёҳванд моддаларни парентерал қабул қиладиган гиёҳвандларда кўп учрайди. Ҳозирги кунда бу ВГС билан юқори зарарланиш ҳавфи бўлган кўп сонли ва эпидемиологик аҳамиятли гуруҳ бўлиб ҳисобланади. Қўзғатувчи маиший шароитда гетеро- ва гомосексуал мулоқотлар орқали, касалланган онадан чақалоққа ўтиши мумкин, лекин ГВга нисбатан кам ҳолларда кузатилади.

Download 225 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling