Бутун жахонда 2 хил вабо касаллиги учрайди
Иммунитетга таъсир қилишга мўлжалланган даво
Download 225 Kb.
|
1.Мавзунинг номи (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9.Биокорригирловчи даво
ГВнинг оғир шаакллари билан оғриган беморлар кўп аҳамият талаб этадилар. Базис инфузион даво билан бир қаторда глюкокортикостероидлар, одатда преднизолон, 40-120 мг/сут.миқдорда (1,5-3 мг/кг) секин –аста суткалик миқдорини пасайтириб борилиши билан 3-4 ҳафта давомида тайинланади. Протеолитик ферментлар ингибитолари, диуретик дори воситалари, бактериал асоаратларни олдини олиш учун антибиотиклар тайинлаш кўрсатилган. ГВнинг жигар етишмовчилиги ва энцефалопатияси билан кечадиган ҳолларда интенсив инфузион даво ўтказилади, глюкокортикостероидларнинг катта миқдорлари, диуретиклар, леводопа тайинланади, эфферент усуллар ҳам мақсадга мувофиқ (плазмаферез, гемосорбция ва б.). Интерферон ва вирусга қарши препаратларни (азидотимидин, ламивудин, криксиван ва б.) қўллаганда ҳам мусбат натижа қайд этилган. Гепатит В билан оғриган беморлар касалхонадан чиқарилганларидан кейин 30 кундан кам бўлмаган муддатга меҳнатга лаёқатсиз бўладилар, кейинчалик эса меҳнатга лаёқатлилик ҳақидаги масала эса клиник –биокимёвий кўрсаткичларга (АлАТнинг 2-3 баробар ошиқ бўлгани ҳолида бошқа кўрсаткичларларнинг қониқарли бўлиши меҳнат фаоляти учун монелик ҳисобланмайди) боғлиқ ҳолда ҳал қилинади. Кейинчалик реконвалисцентларни яшаш жойи бўйича юқумли касалликлар хонасида 6-12 ой, керак бўлса ундан ҳам кўпроқ муддат давомида диспансер назорати олиб борилади. 10-14% беморларда сурункали вирусли гепатит шакллланади. Download 225 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling