Чала хордалилар типи hemichordata. Ичак билан нафас олувчилар синфи – Enteropneusta


Download 322.09 Kb.
Sana08.05.2023
Hajmi322.09 Kb.
#1442956
Bog'liq
2 5219816214599047852


ЧАЛА ХОРДАЛИЛАР ТИПИ - HEMICHORDATA.
Ичак билан нафас олувчилар синфи – Enteropneusta.
Баланоглосс – Balanoglossus gigas мисолида тип вакиллари тузилишининг асосий белгилари.
Ичак билан нафас олувчилар (Enteropneusta) синфи
Денгиз тубидан қазиб яшайдиган 70 га яқин вакиллари маълум. Кўпчилик турлари бир неча сантиметр, айримлари эса 2,5 м га етади.



Расм 1. Баланоглосснинг ташқи тузилиши: 1. Хартумча; 2.Ёқача; 3. Танаси.

Тузилиши. Танаси хартумча, ёқача ва гавда деб аталадиган учта бўлимдан иборат. Хартумчаси ёнғоқсимон шаклда, унинг ингичкароқ асосини ёқача ўраб туради. Гавдаси олдинги қисмининг ён томонларида икки қатор майда жабра тешиклари жойлашган. Бутун тана юзасини бир қават киприкли эпителий ҳужайралари коплаб туради. Эпителий қавати остида халка ва бўйлама силлиқ мускул қаватлари жойлашган.
Овкат ҳазм қилиш ва нафас олиш системалари оғиз тешигининг қорин томонида хартумининг асосида бўлади. Халқуми ёқачада жойлашган. Халқумининг устида унинг олдинги қисмидан хартумнинг ичига томон кетган нотохорд жойлашган. Нотохорд ичак деворидан ҳосил бўлган ўсимта бўлиб, унинг найи жуда тор, девори йирик вакуолали ҳужайралардан иборат. Нотохорд хордалиларнинг хордаси сингари ичак устида жойлашган. Нотохорд ҳам эмбрионал ривожланиш даврида эмбрион ичагининг эндодерма ҳужайраларидан ҳосил бўлади. Нотохорд хартум асосини мустахкамлаб туради.
Халқуми қизилўнгач билан туташган. Қизилўнгачнинг ён деворларида икки қатор жабра тешиклари жойлашган. Жабра тешиклари орасидаги тўсиқлар қон томирлари билан таъминланган. Қон томирларига жабра тешиклари орқали ўтадиган сувдан кислород диффўзия йўли билан ўтади. Ўрта ичаги олдинги қисмининг ён томонларида жуда кўп ён халтачалари жигар функциясини бажаради. Ўрта ичакнинг найга ўхшаш иккинчи тутами opкa ичакка ўтади. Opкa ичаги анал тешигига очилади.


Расм № 2. Баланоглосс инида. 1. Ён йўлаклари; 2. Баланоглосс танаси;
3. Баланоглосс ахлати; 4. Денгиз туби қум қисми.

Тана бўшлиғи целом хартумида тор найга ўхшаш сақланиб колган бўлиб, ёқача ва гавдасида бир жуфт (чап ва ўнг) халтачаларни ҳосил қилади.






Расм № 3. Баланоглосснинг ички тузилиши.
1.Гломерулюс, 2.Юрак халтачаси, 3.Нотохорд, 4.Ёқача, 5.Орқа аорта, 6. Қорин аортаси, 7. Жабра ёриқлари

Айириш системаси целомда жойлашган буйраклардан иборат. Тубан вакилларда айириш органлари 2 жуфт киприкли калта найчапардан иборат. Найлар хартумдан ва ёқача целомларидан бошланади. Хартумдаги найлар хартумнинг орқа томонига, ёқадаги айирув найлари эса жабра ёриқларига очилади.


Нерв системаси. Асосий нерв стволи иккита орқа ва қорин томонида жойлашган. Қорин нерв стволи анча кучсиз ривожланган бўлиб, фақат танасининг кейинги гавда қисмида ривожланган. Орқа нерв стволи эса танасининг кейинги қисмидан бошланиб, хартумга кириб боради. Бу нерв стволи тананинг ёқача қисмида эпителий юзасида жойлашган, бирмунча ихтисослашган найсимон шаклда бўлади. Бундай нерв найини умуртқали ҳайвонларнинг орқа мияси билан қиёслаш мумкин. Бундай марказий нерв системаси билан бир қаторда терида жуда кўп нерв чигаллари кам бўлади.
Сезги органлари бўлмайди. Терисида жуда кўп ёруғликка сезгир ҳужайралар жойлашган. Жинсий системаси содда тузилган. 30 жуфтдан ортиқроқ жинсий безлари ичагининг икки ёнида танасининг ўртасида жойлашган. Жинсий ҳужайралари ташқи муҳитда уруғланади. Жинсий диморфизм ривожланмаган.

Иш тартиби. баланоглосс органларининг тузилиши билан танишиб бўлгач, қуйидаги расмларни албомга чизиб олинг.
1. Баланоглосснинг барча орган ва системаларининг ён томондан кўриниши.
Download 322.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling