Бутун жахонда 2 хил вабо касаллиги учрайди


Download 225 Kb.
bet5/17
Sana04.04.2023
Hajmi225 Kb.
#1328639
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
1.Мавзунинг номи (3)

Сариқликнинг сўниш даври, одатда, авж олиш даврига нисбатан узоқроқ давом этади. У секин – аста бемор аҳволининг яхшиланиши ва жигар функционал синамалари кўрсаткичларининг тикланиши билан характерланади. Бироқ, қатор беморларда қайталаниш ривожланади ва у, одатда, енгил ўтади. Реконвалесценция даврида (2-12 ой) касаллик симптомлари йўқолади, аммо астеновегетатив синдром, ўнг қовурға ости соҳасидаги ноқулайлик ҳисси узоқ сақланади.
Беморларнинг бир қисмида характерли клиник –биокимёвий синдромлар билан рецидивлар бўлиши мумкин.
ГВнинг сариқсиз шакли ўткир сариқликли шаклининг сариқлик олди даврини эслатади. Касаллик енгил кечишига қарамай кўпинча чўзилган характерга эга. Кўпинча сурункали инфекция ривожланиш ҳоллари учрайда.
ГВнинг холестатик синдром билан ўткир циклик шакли холестазнинг устунлик қилиши ва узоқ давом этиши билан характерланади.
Касалликнинг оғир шаклларида (15-25% ҳолларда) астения, бош оғриши, анорексия, кўнгил айнии ва қусиш, инсомния ва эйфория кўринишидаги интоксикация синдроми яққол намоён бўлади, кўпинча яққол намоён бўлган сариқлик (“шафрансимон”)билан биргаликда геморрагик синдром белгилари пайдо бўлади. Жигарнинг барча функционал синамалари кескин ўзгарган. Протромбин индексининг 50% ва ундан тушиб кетиши прогностик жиҳатдан нохуш ҳисобланади. Оғир шаклларининг асоратланмаган кечувида касаллик 10-12 ҳафталар ва ундан кўпроқ вақтдан кейин соғайиш билан тугайди. ГВнинг оғир шаклларининг жиддий асорати ЎЖЕ ҳисобланади, у жигар диффуз зарарланганда касалликнинг ушбу шакли билан оғриган 4-10% беморларда ривожланади.
Нима учун биргина қўзғатувчи чақирган касаллик, аксарият, беморларда прогностик жиҳатдан яхши, соғайиш билан тугалланадиган касалликнинг циклик кечувига эга, айрим беморларда эса юқори даражада ўлим содир бўлиш ҳавфи билан яшинсимон кечади? Ушбу калит савол ҳали тўлиқ жавобини топгани йўқ. Бир томондан қўзғатувчини фаоллигини “кучайишига” ( "всплеск" )олиб келган у ёки бу сабабларни ҳам истисно қилиб бўлмайди. Бошқа томондан ГВ фульминант шаклларининг жуда кам учраши унинг қўзғатувчига эмас, балки организмнинг инфекцияга жавоб реакциясининг индивидуал ҳусусиятларига боғлиқ деб таҳмин қилиш мумкин. Иккала таҳмин ҳам ўзларининг далилларига ва қаршиликларга эга. Фульминант гепатит чақирадиган алоҳида вирусни қидириш самарасиз якунланди. ГВнинг тез кечувчи шаклларида ҳам беморларда одатий кечувида аниқланадиган махсус HBV маркерлари топилган. Шу билан бирга қўшимча гепатотроп таъсирга эга вирусларнинг қўшилиши ГВнинг фульминант кечуви ҳавфини ошириши мумкин бўлган омил эканлиги аниқланган. Бу ҳақида HDV-суперинфекциясида гепатитнинг фульминант шаклининг кўп учраши гувоҳлик беради. ГА ва ГСнинг қўшилиши ҳам юқоридаги шаклнинг ривожланишига сабаб бўлиши исботланган. Бироқ ГВнинг фульминант шакли аксарият беморларда бошқа вируслар билан суперинфекция бўлмаганида ривожланиши кузатилган.
Жигар комаси ўзининг патогенези бўйича бир хил эмас. Авваллари, асосан, экзоген жигар комаси деб ном олган ичак аутотоксинларнинг сўрилиши билан боғлиқ бўлган ривожланиш механизмларига эътибор берилган. Ичак аутотоксинлари озиқ – овқатларнинг ферментатив парчаланиш жараёнида ҳосил бўлади, ичакда тўпланади ва портал қонга тушади. Физиологик шароитларда интакт, тўлақонли фаолият юритадиган жигарда улар улар тўлиқ зарарсизланади. Айнан, жигарда ичакда ҳосил бўладиган аммиак нейтралланади. Портал қонда унинг миқдори периферик қонга нисбатан 5-6 марта кўп. Портал қонни жигардан ўтишида аммиак тўлиқ мочевинага айланади. Жигарда яна ичакда ҳосил бўладиган кўпгина заҳарли моддалар – фенол, индол, индикан, меркаптанлар, мой, валериана, капрон паст молекуляр ёғ кислоталари ва бошқалар метаболизацияга учрайди ва зарарсизлантирилади. Жигар юқори самарали фильтр бўлиб ҳисобланади, ундан ўтган портал қон ичак аутотоксинларидан тозаланади. Жигар ҳужайраларида амалга ошириладиган кимёвий ўзгаришлар (гидроксилланиш, дезаминланиш, деметилланиш, ацетилланиш, жуфт бирикмалар ҳосил бўлиши) сабабли ушбу барча юқори токсик моддалар токсик бўлмаган моддаларга айлантирилади ва кейин организмдан у ёки бу йўл билан чиқарилади. Бу муҳим ҳимоя механизмларидан бири.
Жигарнниг зарарсизлантирувчи фаолиятининг бузилишида ёки умуман йўқолишида токсик моддалар зарарсизлантирилмайди, қон оқимига тушади ва интоксикация чақиради. Асаб тизими, ҳусусан, бош мия нейроцитларининг ҳар қандай токсинларга сезгирлиги туфайли ҳушнинг бузилишига ва кома ривожланишига олиб келадиган церебротоксик таъсир намоён бўлади.

Download 225 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling