50.Davr xarajatlari nima va ular qanday turlarga bo'linadi?
Давр харажатлари – харажатлар таркиби тўрисидаги низомга
биноан жорий этилган корхонанинг харажатлар хисоби
тизимидаги кўрсаткич. Давр харажатлари тоифасига бевосита
ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган харажатлар,
яъни бошқарув, тижорат харажатлари, умумхўжалик
мақсадидаги бошқа харажатлар, шу жумладан илмий-тадқиқот
ва тажриба-конструкторлик ишланмалари харажатлари киради.
Ушбу харажатлар корхонанинг махсулот ишлаб чиқариш
фаолияти билан боғланмагани, лекин махсулот (ишлар,
хизматлар) сотиш бўйича асосий фаолияти билан боғлангани учун
улар операцион харажатлар, шунингдек умумий ва маъмурий
харажатлар деб хам аталади. Улар ишлаб чиқарилган ва сотилган
махсулот ёки товарлар хажмига боғлиқ эмас, аксинча хўжалик
фаолиятининг давомийлик вақти билан кўпроқ боғлиқдир. Ушбу
харажатлар улар пайдо бўлган хисобот даврида йиғилади ва
хисобдан чиқарилади.
Давр харажатларига қуйидаги харажат моддалари киради:
- махсулотни сотиш харажатлари;
- маъмурий (бошқарув) харажатлар;
- бошқа операцион харажатлар, шу жумладан илмий-тадқиқот ва
тажриба-конструкторлик ишланмалари харажатлари, ишлаб
чиқариш ва бошқарув тизимини ривожлантириш харажатлари;
- хисобот даврининг келгусида солиқ солинадиган базадан
чиқариладиган харажатлари.
51.AVECO usuli bo'yicha, nafaqaga chiqqan tovar-moddiy zaxiralarning
qiymati qanday aniqlanadi?
Ўртача тортилган қиймат усули (АVЕСО) – товар-моддий
захираларнинг ўртача қийматларда баҳоланишига асосланган.
Ўртача қиймат сотилиш ёки сарфланишга мўлжалланган барча
товарлар қийматини мазкур товарлар миқдорига бўлиб
аниқланади.
52.Buxgalterning ish haqi hisoblandi. Qanday provodka beriladi?
D-t=>9420
K-t=>6710
Do'stlaringiz bilan baham: |