Buxoro davlat universiteti texnologik va professional


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/156
Sana09.10.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1695719
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   156
Bog'liq
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020

 
 
УМУМКАСБИЙ ФАНЛАРИНИ ЎҚИТИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ 
ДИДАКТИК ВОСИТАЛАРИ АСОСИДА ЎРГАНИШГА КОНЦЕПТУАЛ 
ЁНДАШУВ 
Шерзод Салохитдинов
Жиззах политехника институти 
 “Сервис” факультети декан муовини 
 
Умумкасбий фанларни ўқитишда замонавий дидактик воситалардан 
фойдаланиш қуйидагиларга имкон беради: фойдаланувчи ва янги ахборот 
технологиялари ўртасида тезкор қайтар алоқани таъминлаш; объектлар
жараёнлар ва ҳодисалар қонуниятлари тўғрисидаги ўқув ахборотини 
компьютер хотирасига жойлаштириш ва улардан кенг фойдаланиш; катта 
ҳажмдаги ахборотларни архив кўринишида сақлаб, уни узатиш ва 
фойдаланувчининг маълумотлар банкига мурожаат қилиш; ҳисоблаш, 
ахборот излаш фаолияти жараёнларини автоматлаштириш, шунингдек ўқув 
эксперимент натижаларини қайта ишлаш ва ўқитиш жараёнида замонавий 
дидактик воситаларни яратиш ва қўллаш технологиясидан фойдаланишнинг 
педагогик мақсадларини шакллантириш; таълим олувчи шахсини 
ривожлантириш (тафаккури, эстетик диди, коммуникатив қобилияти, ахборот 
маданияти, тадқиқотчилик ва конструкторлик кўникмалари, ижодий 
фаоллиги ва бошқаларни); ўқув-тарбия жараёнини жадаллаштириш (ўқитиш 
самарадорлиги ва сифатини ошириш, билишни фаоллаштириш ва 
рағбатлантириш, ўйинли вазиятларни яратиш, ўқув фаолияти тартибини 
танлаш ва бошқалар); ўқитишда фанлараро алоқаларни чуқурлаштириш. 
Педагогик кузатишлар техника олий таълим муассасаларида 
умумкасбий фанларини ЎЗДВ асосида ўрганишда мустақил таълим 
олишнинг кредит тизимини жорий этиш ташкилий-методик жиҳатдан, 
шунингдек педагогик жараён самарадорлигини баҳолаш усулларига кўра 
анъанавий ўқитиш тизимидан анча афзал эканлигини кўрсатди. Умумкасбий 
тайёргарлик фанларини ўқитишнинг анъанавий тизими ва замонавий 
дидактик воситалари асосида мустақил ўрганиш тизимлари ўртасида фарқни 
кўрсатиш мақсадида улар ўқитувчи ва талабанинг ўзаро муносабати 
даражасида, тамойиллар даражасида, назорат ва таҳлил даражасида қиёсий 
таҳлил этилди. 
Бўлажак мутахассисларни касбий тайёрлашда умумкасбий фанларни 
ЎЗДВлари асосида кредит тизим бўйича мустақил ўрганишнинг концептуал 
асослари “Матераллар қаршилиги” ўқув курси мисолида аниқлаштирилди: 
таълим олувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини фаоллаштириш ва 


27 
индивидуал афзалликларини ҳисобга олиш, бўлажак мутахассисларнинг 
амалий фаолиятида ўқитишнинг замонавий дидактик воситаларини қўллаган 
ҳолда касбий масалаларни ечишга тайёргарлигини шакллантириш; касбий 
компетенцияларни 
мукаммал 
эгаллаган, 
ижодий 
қобилиятга 
эга 
рақобатбардошли мутахассисларни тайёрлаш, умумкасбий фанларни 
ўзлаштиришнинг 
режалаштирилган 
натижасини 
белгилаш: 
ишчи 
ҳужжатларни яратиш жараёнида техник объектларнинг ҳар хил турлари 
ҳақида ахборотларни тақдим этиш бўйича билимларни қўллаш; лойиҳалаш 
ишларини амалга оширишда моделлаш-тириш ва лойиҳалаш бўйича 
ўзлаштирилган билим ва методларни қўллаш.
Жамиятимиздаги ҳозирги муҳим ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, 
ҳуқуқий, маданий ўзгаришлар малакали мутахассислар меҳнати мазмуни ва 
характерига сифат жиҳатдан мутлақо янги талаблар қўймоқда. Бу ҳол 
мутахассисларни тайёрлаш муаммосига комплекс ёндашиш зарурлигини 
кўрсатди. Бўлажак мутахасисларни тайёрлашга комплекс ёндашиш эса ўқув-
тарбия жараёнини оқилона ташкил этиш ва касбий тайёрлаш мазмунини 
ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришни тақозо этади.
Касбий тайёрлаш мазмунини ишлаб чиқишда маълум дидактик 
тамойилларга таянилади. Бу дидактик тамойиллар ўқув ахбороти, унинг 
тузилмаси ва мазмунини танлаш, кенг ихтисосли касблар бўйича 
мутахассислар тайёрлаш учун ишлаб чиқиладиган ўқув режалари, дастурлар, 
дарсликлар, қўлланмалар, уларнинг элементлари ўртасидаги ўзаро 
боғлиқликни аниқлаш йўлларини кўрсатиб берди.
Ўқитишнинг замонавий дидактик воситаларини яратиш бўйича ишни 
ташкил этишга тизимли ёндашилди. Тизимли ёндашув ўқитишнинг 
замонавий дидактик воситаларини яратишнинг изчиллиги ва тартибини, 
босқичларини аниқлашга ёрдам берди. Ишнинг ҳар бир босқичи (ташкилий 
характердаги босқичдан ташқари) маълум ўқув-дастурий-ҳужжатни тузиш 
билан якунланди. 
Ҳар бир босқични жорий этиш таркибига қуйидаги амаллар киритилди: 
малакали мутахассислар тайёрлаш мақсади ва вазифаларини аниқлаш ҳамда 
батафсил тавсифлаш; белгиланган мақсадларни амалга ошириш шарт-
шароитлари, воситалари ва усулларини таҳлил этиш; ишни режалаштириш; 
ишни ташкил этиш ҳамда бажариш; ўзини-ўзи назорат қилиш ва 
натижаларни текшириш. Умумкасбий фан дастурини аниқлаштириш унинг 
тематик компонентларида ажратиб кўрсатилган масалаларни, ҳажмий 
характеристикаларини баҳолашни ва ўқув материалининг иерархик 
даражалари билан белгиланадиган тузилмавий бирликлари мазмунини 
аниқлашни тақозо этди. Ўқитишнинг замонавий дидактик воситаларининг 
тузилмавий бирликлари номи ўқув материалининг иерархик даражаларига 
мос ҳолда танланди. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling