Buxoro davlat universiteti texnologik va professional


БАКЛАВРЛАРНИ КАСБИЙ ФАОЛИЯТГА ТАЙЁРЛАШ


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/156
Sana09.10.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1695719
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   156
Bog'liq
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020

БАКЛАВРЛАРНИ КАСБИЙ ФАОЛИЯТГА ТАЙЁРЛАШ 
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШГА ИМКОН БЕРУВЧИ ЭЛЕКТРОН 
ТАЪЛИМ РЕСУРСЛАРИНИ ЯРАТИШ 
Ахмедов Эркин Рахмонович 
Жиззах политехника институти
“Физика” кафедраси катта ўқитувчиси 
 
Техника йўналиши олий таълим муассасаси битирувчиларини касбий 
тайёрлашни педагогик қўллаб қувватлаш деганда ўргатувчи тизимдан 
фойдаланиладиган ўзаро таъсирнинг алоҳида кўринишини тушинамиз. 
Бакалаврларни касбий компетенцияларини шаклланишида ҳисса қўшадиган, 
компетенцияларини шакллантирадиган, биринчи навбатда талабаларнинг 
самарали мустақил ишини таъминлайдиган ўзаро боғланган ва ўзаро 
тартиблаштирилган педагогик ишнинг шакл ва методлари тизимини яратиш 
мақсадига эга. 
Психологик – педагогик талаблар. Ўқув-методик мажмуаларни 
лойҳалашда психологик талабларни ҳисобга олиш керак. Улар таълим 
олувчиларнинг индивидуал психологик хусусиятларини, шунингдек 
эргономик меъёрларни ҳисобга олишдан иборат. Талабаларнинг турли 
интеллектуал кобилиятларини ривожланишига ўқув жараёнида таьлимнинг 
асосий психологик концепцияларини қўллаш имконини беради, уларга 
куйидагилар киради: психик билиш жараёнларининг ривожланиши- сезги, 
диккат, хотира, тафаккур, хаёл, нутқ, шу жумладан мулақот жараёнида, 
образли ва фазовий тафаккурни ривожланиши индуктив ва дедуктив 
тафаккурни ривожланиши, тизимли билимни шаклланиши. Таълим 
жараёнида индивидуал – психологик хусусиятларни ҳисобга олиш зарур (ўз – 
ўзига баҳо, темперамент, талабалар даражаси интелектуал қобилиятларнинг 
ривожланиши, когнитив креатив стиллари ва бошқалар), бу таълим 
олувчиларнинг билиш мустақиллигини фаоллаштириш ва самарадорлигини 
ошириш имконини беради ва натижада уларнинг интелектуал қобилиятлари 
ва бутун психиканинг ривожланишига имкон беради. 
Маълумки, ахборот визуал ва у компьютерда тақдим этилади ҳамда 
ахборотни тақдим этишга қуйидаги талаблар қўйилади: матнли ахборот 
ўлчамини минимумга келтириш зарур; ахборотни монитор экранида 
тасвирлашнинг 
услубини 
танлашда 
таълим 
олувчиларнинг 
ёш 
хусусиятларини ҳисобга олиш зарур; экранда ахборотни идрок этишнинг 
нормал ҳажми 5-7 объектдан ошмаслиги мос келгани учун, экранли 
саҳифадаги ахборот объектлари сони шу чегараларда бўлиши керак; энг 
муҳим ахборот экранда нормал идрок қилиниши учун экран марказида 


25 
тақдим этилиши ва турли ранглардан фойдаланиб ажратилиши керак; 
экранда ахборот объектлари қатъий мантиқий кетма-кетликда, билим 
элементларини аниқ ажратиш билан тақдим этилади; экранда машғулот 
мавзуси бўйича ахборот материали динамик ва тизимли баён этилади; 
Экран саҳифасида ахборотни тақдим этишга талабаларни ҳисобга олиш 
педагогик шартларни қисман амалга оширишни таъминлайди, чунки 
таълимга мотивацияни кучайтиради, машғулот охирига қадар қизиқишни 
сақлаш ва билимлар даражасини кучайтиришга ижобий таъсир ўтказади. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling