Buxoro davlat universiteti texnologik va professional
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ЗАМОНАВИЙ ЎҚУВ АДАБИЁТЛАРИ ВА ДАСТУРИЙ ТАЪЛИМ ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ Қаҳҳоров Сиддиқ Қаҳҳорович
14 1-ШЎЪБА ТЕХНОЛОГИК ВА ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМДА ЗАМОНАВИЙ ЎҚУВ АДАБИЁТЛАРИ ВА ДАСТУРИЙ ТАЪЛИМ ВОСИТАЛАРИНИ ЯРАТИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ЗАМОНАВИЙ ЎҚУВ АДАБИЁТЛАРИ ВА ДАСТУРИЙ ТАЪЛИМ ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ Қаҳҳоров Сиддиқ Қаҳҳорович БухДУ профессори, п.ф.д. Бугунги кунда жаҳон таълим соҳасида ўқитишнинг замонавий шакл ва дидактик воситаларини жорий этиш, замонавий таълим воситалари асосида ўқув жараёнини лойиҳалаш, ахборот таълими муҳитида дастурий таълим воситаларидан фойдаланиш долзарб масала сифатида қаралмоқда. Европа ва бошқа ривожланган мамлакатларга хос глобал таълим муҳитини шакллантириш, таълимнинг узлуксизлиги ва амалий йўналганлигини таъминлаш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш, таълим олувчиларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш, ўқитишни ривожлантиришда замонавий дастурий таълим воситаларидан фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Мамлакатимиз таълим тизимида халқаро стандартларга мувофиқ мутахассис кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш, замонавий мутахассис кадрлар бозори талабларига жавоб берадиган юқори малакали, рақобатбардош, юксак касбий ва интеллектуал, танлаган таълим йўналиши бўйича инновацион технологияларни татбиқ эта оладиган кадрлар тайёрлаш устувор йўналишлардан бири сифатида эътироф этилмоқда. Таълим жараёнини ташкил этишда инновацион техника ва технологияларни қўллаш, таълим жараёнига миллий ва жаҳон таълим тажрибасида мавжуд ёндашувларга асосланган ташкилий-педагогик механизмларни тадбиқ этиш ҳамда такомиллаштириш орқали мамлакатимиз интеллектуал ресурслари потенциали улушини ошириш алоҳида аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги «Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб- ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5313-сон Фармонлари, 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ- 2909-сон, 2017 йил 30 июндаги “Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5099-сон Қарорлари, узлуксиз таълим тизимини янада ривожлантиришда, малакали кадрлар тайёрлашда, таълим сифатини тубдан ошириш ҳамда фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш билан биргаликда электрон таълим муҳитини 15 яратиш, дастурий таълим воситаларидан фойдаланишни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Таълим жараёнида мультимедиали дастурий таълим воситалари яъни электрон дарсликлар, электрон масалалар тўплами, электрон ўқув-услубий мажмуалар, виртуал лаборатория стендлари, мултимедиа воситалари, 3D анимациялар, электрон ўқув тренажорлари ва билимларни назорат қилишнинг компьютерли тизимиларидан фойдаланиш, таълим олувчиларнинг мотивацияси ҳамда таълим сифати самарадорлигини сезиларли даражада оширишга хизмат қилади. Ахборот коммуникацион ва инновацион технологиялар таълим мазмунини бойитади ҳамда ўқитиш шакл, усул ва воситаларини янгилаш вазифасини бажаради. Таълим жараёнига инновацияларнинг кириб келиши компьютер технологиясининг ривожланиши билан узвий боғлиқ бўлиб, ахборот коммуникацион технологиялари ёрдамида таълим жараёнида мультимедиали дастурий воситалардан фойдаланиш имкониятлари, талабаларнинг мотивациясини оширишда, фанга оид компетенцияларини шакллантиришда ҳамда баҳолашда энг содда ва сифатли усул ҳисобланади. Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, мультимедиали дастурий таълим воситалари асосида ўқувчиларни ўқитиш икки баробар унумли ва вақтдан ютиш имкониятини беради. Мультимедиали дастурий таълим воситалари асосида билим олишда 30% гача вақтни тежаш мумкин бўлиб, олинган билимлар эса хотирада узоқ муддат сақланиб қолади. Агар ўқувчилар берилаётган материалларни кўриш асосида қабул қилса, ахборотни хотирада саклаш 25-30% ошади. Бунга қўшимча сифатида ўқув материаллари аудио, видео ва графика кўринишда мужассамлашган ҳолда берилса, материалларни хотирада сақлаб колиш 75% ортади. Жаҳон миқёсида назар соладиган бўлсак компьютер графикаси ва дизайн жуда ҳам кенг даражада ривожланган. Уларни амалда анчадан буён қўллаб келишмоқда. Лекин бу яратилаётган барча дастурлар, роликлар, дизайнларнинг асосий қисми кинофильмлар, мультфильмлар, wеб-сайтлар учун яратилмоқда. Махсус сайтларда фанларга мавзулаштирилган мультимедиали дарсликларнинг камлиги, борларини ҳам аниқ бир фанни мавзуларини тўла ёритиб бера олмаслиги таълим соҳасида замонавий мултимедиали дастурий воситаларни яратиш ва қўллашни тақозо этади. Дарсларнинг мультимедиали дастурий воситалар имкониятларидан фойдалантиб ўтилиши ўқитувчиларга бир қанча қулайликлар беради. Чунки, фанга оид мавзулаштирилган овозли дастурлар, расмли ишланмалар, ҳаракатли ёзувлар (презентациялар), мультипликация кўринишида яратилган фильмлар, анимациялар ўқувчи учун қизиқарли янгиллик бўлади, ўқувчи диққатини ўзига жалб қилади ва таълим самарадорлигини оширади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling