Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика институти
Download 0.68 Mb.
|
Юк ташиш.маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маърузалар матни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ Наманган муҳандислик-педагогика институти «ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ» кафедраси «Автомобилларда юк ва йўловчиларни ташиш» фанидан Маърузалар матниНаманган-2006 йил Ушбу маърузалар матни 5140900 Касб таълими (Транспорт воситаларини ишлатиш ва таъмирлаш), 5521200 «Транспорт воситаларини ишлатиш ва таъмирлаш» таълим йўналиши (техник-бакалавр, касбий-педагогик тайёргарлик, 3 йиллик махсус курс) давлат таълим стандарти ва ўқув режа ҳамда ўқув дастурига асосан тайёрланди. Маърузалар матнида «Автомобилларда юк ва йўловчиларни ташиш» фани бўйича муаммоли вазиятлар ва саволлар келтирилган бўлиб, улар талабаларни олган назарий билимларини янада чуқурлаштириб, ижодий фикрлаш қобилиятларини оширишга билимларини мустақил эгаллашга ва адабиётлар билан мустақил ишлаш кўникмасини оширишга ёрдам беради. Тузувчилар: т.ф.н. М.Хатамов кат.ўқ.Ю.Умаралиев Тақризчи: доц. Ж.Холмирзаев Ушбу маърузалар матни «ТВФ» кафедрасининг « _ » ______ 2005 йилдаги йигилишида (_-мажлис баёни) кўриб чиқилди ва маъқулланди. Маъруза матни институт илмий-методик кенгашининг 2005 йил «__» ______ «__»-сонли мажлисида мухокама қилинган ва фойдаланишга тавсия этилган. (Рўйхат рақами № ___) Кириш
Транспортнинг яхши ишлашини белгиловчи муҳим омиллардан бири унинг юк ва йўловчиларни ташиш мунтазамлигидир. Зарур маҳсулот, хом ашё, эҳтиёт қисмлар, ёнилги ўз вақтида ва мунтазам ташилгандагина уларнинг омборлардаги заҳиралари энг кам миқдорда бўлиши ва ишлаб чиқаришни узлуксиз ташкил этиш имкони яратилади. Табиат бойликларидан фойдаланиш ва уларни ташишда ҳам транспорт, айниқса, автомобил транспорти алоҳида ўрин тутади. Агар замонавий транспорт воситалари ва ривожланган йўллар бўлмаса, табиат бойликларидан самарали фойдаланиш қийин бўлади. Аҳолини бир ердан иккинчи ерга ташишда транспортнинг аҳамияти йилдан-йилга ошиб бормоқда. Бу ишни асосан йўловчи транспорти амалга оширади. Йўловчи транспортининг асосий вазифаларидан бири, кишиларни ўз вақтида иш жойига ва ишдан уйларига элтиб қўйиш, иш куни давомида ишчи ва хизматчиларни корхоналар ўртасида ташишдан иборатдир. Ҳалқаро алоҳаларни, жумладан товар айирбошлашни кенгайтириш ва уни мустаҳкамлаш ишидан ҳам транспортнинг роли катта. Халқаро савдо, сайёҳлик ва бошқа алоқаларнинг ривожланиши, фан ва техника, маданият ҳамда спорт соҳаларидаги муносабатларнинг юксалиши транспорт воситалари ва алоқа йўлларининг ривожланганлигига кўп жиҳатдан боглиқдир. Булардан ташқари, аҳолини саноат ва озиқ-овқат моллари билан ўз вақтида таъминлаш ҳам транспортнинг асосий вазифаларидан биридир. Автомобил транспортининг юқорида келтирилган вазифаларидан келиб чиққан ҳолда «Транспорт воситаларини ишлатиш ва таъмирлаш» йўналиши бакалаврларини тайёрлашда фаннинг мақсади халқ хўжалиги соҳалари ва кишиларнинг ишлаб чиқаришлари билан боглиқ моддий буюмларни зарур жойларга белгиланган вақтда ва сифатли даражада етказиб бериш ҳамда аҳолининг йўловчи транспортига бўлган эҳтиёжини мунтазам қондиришни ташкил этиш, транспорт воситаларидан самарали фойдаланиш ва уларни тўгри танлаш кўникмаларини ўргатишдан иборатдир. Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling