Buxoro davlat universiteti texnologik va professional


- таълимнинг ҳар бир босқичи якунида 21 аср кўникмаларига эга  бўладиган битирувчиларга қўйиладиган малака талабларини


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/156
Sana09.10.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1695719
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   156
Bog'liq
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020

таълимнинг ҳар бир босқичи якунида 21 аср кўникмаларига эга 
бўладиган битирувчиларга қўйиладиган малака талабларини шакллантириш; 
- мактабгача таълимдан олий таълимгача мантиқий, танқидий 
фикрлаш, амалий кўникмаларни ривожлантирувчи ва соддалаштирилган 
ҳамда узвийлиги таъминланган ўқув дастурлари, дарсликлар, рақамли 
ресурслар яратиш; 
- ўқув дастурларига халқаро тадқиқотлар (PISA, PIRLS, TIMSS каби) 
саволларининг 
мазмун-моҳиятини 
сингдириш, 
ўқувчи, 
талабалар, 
ўқитувчилар учун аниқ ва табиий фанлар бўйича ўқув дастурлари, 
қўлланмалар ва дарсликлар, методикалар босқичма-босқич халқаро 
талабларга қараб такомиллаштириб бориш;
- ўқитувчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш 
бўйича ўқув дастурлари ва ЎММ модернизация қилиш;
- узвийлашган ўқув дастурларини босқичма-босқич жорий этиш 
натижасида таълим сифати янги босқичга кўтарилади, ҳар бир 
битирувчида 21 аср кўникмалари шакллантирилади.
Вазифаларни амалга оширишда жаҳон таълим тизимида таълим 
турлариаро узлуксизлик ва узвийлигини таъминлаш бўйича тадқиқотлар 
олиб бораётган хорижий таълим ташкилотларининг ҳам тажрибалари 
ўрганилмоқда. Жумладан: Carl Wieman Science Education Initiative (CWSEI) 
лойиҳасида (Британия Колумбияси), таълим самарадорлигини ошириш 
механизмларини такомилаштириш бўйича тадқиқотлар Purdue Universityда 
(АҚШ) ва JCM International Management Engineering Instituteда (Хитой халқ 


11 
республикаси) ҳамда интерфаол таълимни амалга ошириш бўйича 
тадқиқотлар БМТнинг International Institute for Sustainabie Development (IISD) 
каби дунёнинг етакчи олий таълим муассасалари ва илмий марказларида 
олиб борилмоқда. 
Ҳар бир фандан ишчи гуруҳ аъзолари бугунги кунда амалда 
фойдаланиб келинаётган ва янгиланаётган ўқув режа ва дастурларини таҳлил 
қилиб, педагоглар ва ота-оналар ўртасида онлайн сўровномалар ўтказиш 
орқали танқидий таҳлил қилиш ва таклифлар тайёрлашни бошлашган.
Ушбу таҳлиллар ҳамда муаммоларнинг бартараф этилиши қуйидаги 
натижаларни беради: 

узлуксиз таълим тизимида фан дастурларининг мазмун моҳияти, 
мавзуларнинг мантиқий кетма-кетлиги ва узвийлигини таъминлашда 
тайёрланадиган меёрий хужжатларда узвийлик таъминланади; 
концепция - узлуксиз таълим тизимида фанлар кесимида 
концепциялар ишлаб чиқилади. Бунда таълим турлариаро фаннинг мазмунан 
ва моҳиятан узлуксизлик ва узвийликни таъминлаш асослари ёритилади; 
қиёсий жадвал - фанлар кесимида барча таълим турларида 
ўтиладиган мавзулар бўйича қиёсий таҳлил қилинади. Бунда мавзулар 
такрорланиши, назарий мавзуларнинг салмоғи, назорат материалларининг 
хорижий тадқиқотларга асосланганлиги, соддадан-мураккабга томон 
тамойилига асосланганлиги ўрганилади. Фан дастурларини шакллантириш 
учун таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади; 
фан дастурлари - узлуксиз таълим турларининг ҳар бир босқичида 
ўтиладиган машғулотларнинг узвийлашган фан дастурлари ишлаб чиқилади. 
Фан дастурларини ишлаб чиқишда узвийлик, узлуксизлик мантиқий кетма-
кетлик, изчиллик ва тизимлиликка эътибор берилади. 
Амалга оширилган ишлар самараси сифатида қуйидаги ташкилий 
вазифалар бажарилади: 
• ташкилий даражада – фанлар кесимида таълим турлариаро ишчи 
гуруҳлар шакллантирилади, барча фанлардан концепция, қиёсий жадвал, фан 
дастурлари ишлаб чиқилади ҳамда таълим натижалари мувофиқлигини 
таъминлаш услуби ишлаб чиқилади ва тренинглар ўтказилади; 
• мазмунли даражада – фанлар кесимида мавзулар соддадан-
мураккабга томон тамойили асосида шакллантирилади, халқаро тадқиқотлар 
фан дастурларига киритилади, мавзулар такрорланиши бартараф этилади
амалий машғулотлар ҳажми кўпайтирилади; 
• сифат даражада – мантиқий фикрлаш ва қизиқиш ўсади, 
компетенциялар ривожланади, халқаро тадқиқотларга тайёргарлиги 
такомиллаштирилади, 
таълим 
олувчи 
ва 
берувчиларнинг 
ўзаро 
интеграциялашган педагогик-методик муҳит шаклланади; 
• натижавийлик даражада – узлуксиз таълим турлариаро меъёрий 
ҳужжатлар тизимлаштирилади, фанлар мазмуни изчиллигига эришилади, 
таълим жараёни инновацион тарзда мувофиқлаштирилади. 


12 
Узлуксиз таълим тизимида фан концепциялари, қиёсий жадваллар, 
узвийлиги таъминланган фан дастурлари муҳокама қилиш порталига 
жойлаштирилади. Муҳокамалар натижасида такомиллаштиришга қаратилган 
таклифлар асосида ўзгартиришлар киритилади. Узвийлаштирилган фан 
дастурлари асосида дарсликлар мазмуни узвийлиги таъминланади. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling