Buxoro davlat universiteti texnologik va professional
ТЕХНОЛОГИК ВА ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМНИ
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020
ТЕХНОЛОГИК ВА ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМНИ
МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ЕТУК МУТАХАССИСЛАР ТАЙЁРЛАШ ОМИЛИ Хамидов Обиджон Хафизович Бухоро давлат университети ректори, иқтисод фанлари доктори, профессор. Ассалому алайкум, анжуман иштирокчилари, азиз меҳмонлар ва қадрли устозлар! Бугунги анжуманда мамлакатимизда карантин давом этаётган бўлишига қарамасдан, масофадан туриб ўзининг қимматли вақтини аямасдан иштирок этаётган ҳамкорларимиз, олий таълим муассасаси профессор- ўқитувчиларига ўзимизнинг миннатдорчилигимизни билдирамиз. Маълумки, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-сонли фармони ҳамда 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2752-сонли ҳамда 2019 йил 11 июлдаги “Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4391-сонли қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 декабрдаги “Олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказиш тўғрисида”ги 967-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 133-ф-сонли фармойиши бугунги олий таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишга асос бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни жорий ўқув йилини сифатли якунлаш, битирув ва кириш имтиҳонларини ташкил этиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилишида, ўқув юкламаларини ва дастурларни қайта кўриб чиқиш, олий ўқув юртларида амалий кўникмаларни ривожлантиришга эътиборни кучайтириш лозимлиги, шунингдек таълим методикасини ривожлантириш ва педагоглар савиясини ошириш ғоят муҳим масала эканлигини таъкидланди. Шу нуқтаи назардан бугунги “Технологик ва профессионал таълимни модернизациялаш, муаммолар ва ечимлар” номли Республика илмий-амалий конференция мавзуси долзарб аҳамиятга эга ҳисобланади. 6 Бинобарин, унда кўтарилаётган масалалар республикамиз профессионал ва олий таълим тизимида ютуқ мутахассислар тайёрлаш, замонавий ўқув адабиётлари ва дастурий таълим воситаларини яратиш, бўлажак ўқитувчиларни касбий – педагогик компетентлигини таъминлашда яъни уларни касбий – амалий фаолиятга тайёрлашда инновацион таълим технологияларидан кенг фойдаланиш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш, технологик ва профессионал таълимда муқобил энергия манбаларига оид билим бериш муҳим аҳамият касб этади. Соҳада мавжуд камчиликларини муҳокама қилиш асосида уни ислоҳ қилиш йўналишларини белгилаш, халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг рейтингида биринчи 1000 ўриндан жой эгаллаш, халқаро тажрибадан келиб чиқиб, олий таълимнинг илғор стандартларини жорий этиш ҳамда таълим ва илм-фан технологияларини жалб этиш, олий таълим мазмунини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, олий таълим муассасаларининг иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларидаги муаммо ва камчиликларни тизимли ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда уларнинг ечими юзасидан инновацион ва технологик ғоялар билан фикр алмашадиган мулоқот марказларига айлантириш ҳамда бу борада профессор-ўқитувчилар ташаббускорлигини ошириш олий таълим муассасалари академик мустақиллигини таъминлашга оид муаммоларни ҳал қилишга йўналтирилган. Конференциянинг асосий мақсади олий таълим тизимида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, бошқарувда янги тамойилларнинг жорий этилиши, ўзини ўзи молиялаштириш, олий таълим муассасаси самарадорлик мезонлари асосида меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини жорий этиш, таълим сифатини юқори босқичга кўтариш, ўқитишнинг ташкилий шаклларини такомиллаштириш, илғор хорижий тажрибаларни миллий таълим тизимида татбиқ этиш, таълим жараёни устидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш, бу борада профессор ўқитувчилар ташаббускорлигини ошириш масалаларига жамоатчилик диққатини қаратишдан иборатдир. Конференцияда иштирок этаётган барча маърузачиларга, чиқиш қиладиган профессор-ўқитувчилар, амалиётчи-мутахассислар, илмий изланувчилар ва талабаларга муваффақият тилаган ҳолда анжуманни очиқ деб, эълон қиламан. Эътиборларингиз учун раҳмат! Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling