Buxoro davlat universiteti texnologik va professional
ПЕДАГОГИКА КОЛЛЕЖЛАРИДА ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020
ПЕДАГОГИКА КОЛЛЕЖЛАРИДА ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ
ЭТИШ Ризқулова Камола Джумановна Мактабгача таълим вазири маслаҳатчиси, п.ф.д., проф. Педагогика коллежларида ўқув методик базани такомиллаштиришда Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги ва “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6-сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5812- сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 майдаги “Мактабгача таълим тизими учун кадрлар тайёрлашни янада такомиллиштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 418-сонли, 2020 йил 7 августдаги “Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 466-сонли Қарорларига таянган ҳолда иш олиб борилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6-сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5812-сонли Фармонига мувофиқ, Халқаро таснифлагичнинг 3-даражасига мос таълим дастурларини тамомлаган, камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан “Ҳаёт давомида таълим олиш” принципи асосида касблар ва мутахасисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилгача муддатда кундузги, кечки, сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида кадрлар тайёрланади. Иш берувчиларнинг таклифларини инобатга олиб, ўқув жараёни графиги ишлаб чиқилади. Ўқув жараёни графигини шакллантиришда назарий ва амалий таълим 75-95 фоиз, якуний давлат аттестацияси 1-5 фоиз, таътиллар 4-20 фоиздан иборат бўлишини инобатга олинади. Профессионал таълим йўналишлари, мутахассисликлари ва касблари классификаторининг 4-даражасига мос келувчи мутахассисликларни коллеждаги мавжуд имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда, ҳудудларнинг иқтисодий ўсиши, кадрларга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олиб, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади. 13 Ўқувчиларда мустақил таълим олиш, танқидий ва ижодий фикрлаш, тизимли таҳлил қилиш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, ўқув жараёнида компетенцияларни кучайтиришга қаратилган методика ва технологияларни жорий этиш, ўқув жараёнини амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтириш, бу борада ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва ўқув-услубий материалларни жорий этилади. Шунингдек, таълим жараёнига замонавий ахборот коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда таълимни бошқариш, ҳар томонлама таҳлил қилиб бориш тизимини яратиш, электрон ресурслар ва масофавий таълим технологияларини янада ривожлантирилади. Педагогика коллежларида ўқитишнинг дуал тизимини жорий этилади, бунда таълимнинг назарий қисми (3 кун) таълим муассасасида ва амалий қисми (3 кун) иш жойларида яъни МТТ, тайёрлов гуруҳлари ва ўқув устахоларда ташкил этилади. Халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, профессионал таълимнинг илғор стандартлари жорий этилади, жумладан ўқув дастурларида назарий билим олишга йўналтирилган таълимдан амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган интеграциялашган таълим тизимига босқичма-босқич ўтилади; Таълим муассасаси биносида ташкил этилган тайёрлов гуруҳлари ва мактабгача таълим ташкилотларида ўқувчиларни олган назарий билимларини амалиётда қўллай олиш кўникмалари шакллантирилади. Таълим жараёнларини рақамли технологиялар асосида индивидуаллаштириш, масофавий таълим хизматларини ривожлантириш, вебинар, онлайн технологияларини амалиётга кенг жорий этилади. Назарий ва амалий машғулотлар, семинарларни онлайн кузатиш ва ўзлаштириш имконини берувчи, шунингдек уларни электрон ахборот сақловчиларга юкловчи электрон минбар платформасини амалиётга жорий этилади, таълим жараёнларида инновацион педагогика технологиялардан фойдаланилади. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган аҳоли, айниқса, ёшлар тарбияси билан боғлиқ вазифаларни самарали амалга ошириш мақсадида, Ўқувчи - Ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта муҳим ташаббусни амалиётга тадбиқ этиш, ўқувчи-ёшларни маданият ва санъат, жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш, уларнинг компьютер ва ахборот технологияларидан фойдаланиш саводхонлигини ошириш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ҳамда ўқувчи қизларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилади. Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling