44
ўқувчининг фаоллигини таъминловчи ўқитиш методларини қўллаш керак.
Дарс жараёнида қайтар алоқа таълим сифатига таъсир кўрсатади.
9. Таълим натижаси. Ўқувчининг фан бўйича ўзлаштириш
натижалари белгиланган мезон ва стандартлар асоида якуний баҳоланади.
Билим, кўникма ва малакаларни баҳолаш натижаларига қараб,
таълим
сифатини яхшилашга қаратилган тадбирлар амалга оширилади. Баҳолаш
қўлланилаётган методиканинг афзаллик ва камчиликларини аниқлаш,
дарсларни режалаштириш ва ўтказиш сифатини текшириш ҳамда зарур
ҳолларда унга ўзгартиришлар киритиш, шунингдек таълим сифатини
таъминлаш ва тажриба алмашишга имкон беради.
Хулоса қилиб
айтганда, шахсга йўналтирилган таълим жараёнида
қуйидагилар назарда тутилади: билим, кўникма ва малакаларни
шакллантириш самарадорлигини ошириш; шахснинг қобиляти ва
фазилатларини
ривожлантириш; таълим олувчини касбий шакллантириш
талабларини бажариш; педагогнинг ижодий қобилият ва маҳоратини
ошириш.
Do'stlaringiz bilan baham: