Buxoro davlat universiteti texnologik va professional


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/156
Sana09.10.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1695719
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   156
Bog'liq
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020

Фойдаланилган адабиётлар:  
1. 20.04.2017й. ПҚ-2909-сон “2017 - 2021 йилларда Олий таълим тизимини 
комплекс ривожлантириш дастури. 
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев Олий Мажлиснинг 
Сенати ва Қонунчилик палатасидаги навбатдаги 2020 йил 25 январдаги 
Мурожаатномаси. 


34 
НОAНAНAВИЙ УСУЛДA “ТРAНСПОРТ ЛОГИСТИКAСИ” ФAНИНИ 
ЎҚИТИШДA ИНТЕРФAОЛ УСУЛЛAРДAН ФОЙДAЛAНИШ 
Қосимов Суннат Ҳатамович 
Жиззах политехника институти катта ўқитувчиси 
 
“Транспорт логистикаси”да бошқарув тизимининг уч турини ажратиб 
кўрсатиш мумкин: биринчидан - ишлаб чиқаришнинг узлуксиз 
бажарувчилари бўлган инсонлар алоҳида машиналар, механизмлар, 
тизимлар, ишлаб чиқаришдаги технологик жараёнлар, аниқроғи, ишлаб 
чиқариш жараёнларидаги алоҳида элементларни бошқаради. 
“Транспорт логистикаси”да менежмент аниқ мақсадларни кўзловчи 
инсонлар фаолиятидагина иш олиб боради. Бошқарув субъектининг 
иқтисодий - техник самараси, асосан якуний мақсаднинг қанчалик тўғри 
қўйилганига боғлиқ бўлади. Шунинг учун менежментнинг асосий 
мақсадларидан бири унинг юқори мақсадини илмий асосга қўйилишидан 
ташкил топади. Бу вазифа осон эмас, унинг ҳал қилиниши бутун менежмент 
тизими сўзсиз бўйсунадиган қонуниятни ўрнатиш билан тенгдир. 
Менежментнинг юқори ижтимоий - иқтисодий мақсадини аниқлашдан келиб 
чиқадиган асосий - база бу ишлаб чиқаришда аниқ мақсадларга интилувчи 
инсонларнинг 
мавжудлиги 
ҳисобланади. 
Шундан 
келиб 
чиқиб, 
менежментнинг ижтимоий-иқтисодий мақсади ўз ичига қуйидаги ҳолатларни 
олиши керак: маҳсулотга, ишга, ишлаб чиқаришдаги хизматларга бўлган 
жамият талабларининг ва меҳнат жамоаларининг ижтимоий - иқтисодий 
қизиқишларини амалга оширилиши ҳамда ташкилотлардаги шахсий мулк 
эгаларининг талаблари қондирилишини таъминлаш. Ишлаб чиқариш 
соҳасида - бу меҳнат бевосита бажарувчи бўлган жамоанинг жараёнида юзага 
келадиган муносабатлар, яъни инсонларни бошқаришдир. Бу асосий 
бошқарув ҳисобланади, чунки инсонлар ишлаб чиқаришнинг асосий 
яратувчи кучидир. Тўхтовсиз ва мақсадга йўналтирилган жараён сифатида 
бошқарув, хўжалик бирлигининг аниқ вазифалари ва унда ишлаётган 
қонунлар билан чамбарчас боғлиқ. Ишлаб чиқаришни бошқариш, меҳнат 
фаолиятининг фаол англанган шакли сифатида, инсонларнинг турли хилдаги 
эмас, ўзаро қўшма фаолияти бўлгандагина керак бўлади. Яъни турли 
инсонларнинг ўзаро меҳнатдаги қўшма фаолияти натижасида жамиятнинг 
иқтисодий ривожланиш қонунларига бўйсунади. 
“Транспорт логистикаси”да раҳбар меҳнатини ташкил этиш 
йўналишлари. 
Бозор иқтисодиёти мулкка эгалик қилиш ва эркин рақобатга асосланган 
ҳолда ишлаб чиқариш, маблағ ва сотиб олувчиларнинг маблағини 
кўпайтириш ва фаровонликка эришиш учун олди-сотти орқали 
бирлаштирувчи 
хўжалик 
тизимидир. 
Ушбу 
масалани 
факатгина 
инвестицияларнинг инновацияларга мос булиши, инвестицион ва 
инновацион жараёнларнинг узаро мутаносиб холда ривожланиши шароитида 
хал этиш мумкин. 


35 
Бошқарув ва иқтисодий фанларни талабаларга ўқитишда ўқитувчи дуч 
келадиган мураккаб муаммолардан бири – бу бизнес бирликлари фаолият 
кўрсатадиган муҳитнинг ўзгарувчанлигидир. Ушбу фанлар бўйича 
адабиётлар эса асосий эътиборни назариётга ва далилларни таъкидлашга 
қаратилган бўлиб, аниқ бир бошқарув қарорларини қабул қилишнинг муайян 
технологиясига талабаларнинг эътиборини жалб қилмайди. Бундан ташқари, 
адабиётларда таҳлил этиладиган муаммолар стратегик хусусиятга эга бўлиб, 
асосан олий раҳбарият учун аҳамиятли ҳисобланади. Талабалар Олий таълим 
муассасасини тугатгандан сўнг ўз фаолиятларини қўйи ва ўрта поғона 
менежерлари сифатида бошлайдилар ва бизнесни юритишнинг тактик 
муаммоларини ечиш билан машғул бўладилар. Мана шу вазиятда 
номувофиқлик вужудга келади яъни, яхши назарий тайёргарликга эга 
битирувчилар тактик муаммоларни ечишнинг етарли тажрибасига ва 
кўникмаларига эга эмаслиги билинади. Семинар машғулотларининг 
анъанавий шакли талабаларнинг билимини муайян мавзу бўйича баҳолашда 
олдиндан берилган саволларга жавоб бериш яъни, маъруза материалларини 
қайта сўзлаб беришни назарда тутади. 
Замонавий менежерни тайёрлаш учун талабага аниқ вазиятга мос 
келадиган қарорларни қабул қилиш кўникмаларини сингдириш лозим. 
Таълим беришни амалий жиҳатдан фойдали ўқитиш жараёнига айлантириш 
зарур. Муаммоларни аниқлаш, таҳлил қилиш, хулосаларни шакллантириш, 
қарор қабул қилишни моделлаштириш, эшита олиш ва бошқаларнинг 
фикрини баҳолай олиш, мойилликлардан қатъий назар гуруҳ таркибида 
ишлай олиш, талабаларни ўқув жараёнига жалб этилишини оширишни 
ўқитишнинг интерфаол усуллари таъминлайди. Бундай усулларга 
тадбиркорлик ўйинлари, кейслар, роллар ўйини, викториналар, конференсия 
ўтказиш учун ИНТЕРНЕТдан фойдаланиш ва бошқа шу кабилар киради. 
Ноананавий усулда фаол ўқитиш усулларидан кенгроқ фойдаланиш 
учун регионал ёки республика миқиёсида ҳаттоки қушни давлатлар билан 
ҳамкорликда ўқитувчиларга семинарлари ташкил этиш, услубий марказларни 
яратиш, хорижий олий таълим муассасалари билан тажриба алмашиш 
мақсадга мувофиқ ҳисобланади. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling