Buxoro davlat universiteti texnologik va professional


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/156
Sana09.10.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1695719
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   156
Bog'liq
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020

Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Ҳамидов Ж.А., Искандарова З. Тайёр ускунавий дастурлардан 
фойдаланиб мультимедиали ўқув қўлланма яратиш // Алоқа ва 


28 
ахборотлаштириш соҳаси учун кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш 
муамолари. Республика илмий-амалий анжумани материалллари. -
Тошкент, 2016.-Б. 182-184. 
2. Hamidov J.A. Main Components of information Culture in Professional 
Teacher education in Informatization of Society // Eastern European Scientific 
Journal.-Germany, 2016. №1. –P.102- 105. 
ТАЛАБАЛАРНИ КАСБИЙ ФАОЛИЯТГА ТАЙЁРЛАШДА 
МУЛЬТИМЕДИА ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА МУЛЬТИМЕДИАЛИ 
ЎҚУВ ВОСИТАЛАРИНИНГ ЎРНИ ВА РОЛИ 
Ҳамидов Одил Абдурасулович 
Жиззах политехника институти
“Профессионал таълим” кафедраси ўқитувчиси 
 
Бугунги 
кунда 
республикамизда 
таълим 
тизимига 
ахборот-
коммуникация 
технологияларини 
жорий 
этиш 
орқали 
таълим 
самарадорлигини ошириш бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга 
оширилмоқда. Жумладан “Электрон таълим”нинг миллий жараёни барпо 
этилди. У мустақил таълим олишга қаратилган бўлиб, ўқитиш жараёнида 
ўқитувчининг шахсан иштирок этишга зарурият қолмайди, таълим олувчилар 
барча 
топшириқларни 
мустақил 
бажаришга, 
ўқув 
жараёнини 
такомиллаштиришга, имконияти яратилади. Шу мақсадда таълим 
муассасалари, шу жумладан олий таълим муассасаларида ахборот-
коммуникация технологияларини жорий этишнинг дастурий ва ўқув-методик 
таъминотини яратиш бугунги кунда долзарб илмий-амалий масалалардан 
бири ҳисобланади. 
Ўқув жараёнида кафолатланган натижага эришиш эса машғулотларда 
ахборот-коммуникация технологиялардан самарали фойдаланишни кўзда 
тутади. Ўқув машғулотларини самарали ташкил қилишда компьютернинг 
дастурий воситалари асосида яратилган ўқув-услубий материаллар ва 
электрон ўқув адабиётлардан (электрон дарслик, электрон ўқув қўлланма ва 
бошқалар) фойдаланишдан асосий мақсад замонавий ахборот-таълим 
муҳитини шакллантириш, ахборот-педагогик, ахборот ва компьютер 
технологияларини қўллаш орқали таълим жараёнининг самарадорлиги, 
сифати ва унумдорлигини ошириш, таълимнинг масофадан ўқитиш 
усулларини амалда жорий этиш ва умумжаҳон электрон ўқув тизимига 
киритишдан иборат. 
Бугунги кунда замонавий таълим тизимида ўқув машғулотларини 
ташкил этиш ва ўтказишнинг фаол ва интерактив шакллардан кенг 
фойдаланилмоқда. Машғулотларнинг бундай шакллари мультимедиали 
ўқитиш воситаларидан фойдаланиш орқали самарали ташкил этилиши 
мумкин. Шу муносабат билан таълимнинг барча соҳаларида мультимедиали 
технологияларни фаол жорий этилишини кузатиш мумкин. 


29 
Таълим самарадорлигини ошириш мультимедиа технологияларини 
қўллашнинг объектив зарурияти ва мақсадга мувофиқлигини тақоза этади. 
Технологик даражада мультимедиа икки ва ундан ортиқ турли ахборотни 
узатиш воситаларининг компьютер билан интеграцияси сифатида 
таърифланади ва бундай интеграциянинг компонентлари сифатида матн, 
графика, анимация, нутқ, мусиқа ва видео тушунилади. 
Мультимедиали дастурларда ахборотни узатишнинг қуйидаги 
услублари қўлланилади: 
1. Турли ахборот блокларининг (матн, графика, видеолавҳалар) 
гиперҳавола воситасида ўзаро алоқаси. 
Гиперҳаволалар умумкасбий расмийлаштирилган матн кўринишида, 
ёки маълум график тасвир кўринишида тақдим этилади. Экранда бир 
вақтнинг ўзида бир нечта гиперҳаволалар жойлашиши мумкин ва уларнинг 
ҳар бири ўз йўналишига эга бўлади. 
2. Интерактивлик, яъни фойдаланувчининг компьютер билан диалогли 
ишлаш режими. Бунда у ўзини қизиқтирган ахборотни, тезлик ва уни узатиш 
кетма – кетлигини мустақил танлаши мумкин.
Мультимедали ўргатувчи дастурлардан фойдаланилганда билимлар 
таркиби қандайдир тартибланган тармоқ кўринишида шаклланади, ундан 
талабалар мустақил ўрганиш учун мавзу танлаб олиши мумкин. Дастурда 
баъзи мавзулар файлларни ташкил этувчи бир неча гуруҳларга киритилган 
бўлиб талаба мавзудан мавзуга гиперҳавола ёрдамида ўтиши мумкин. 
Хулоса сифатида шуни таъкидлаш мумкинки, техника йўналиш олий 
таълим муассасалари муҳандислик коммуникацияларини қурилиши ва 
монтажи йўналишида тайёрланаётган бўлажак муҳандисларга умумкасбий 
тайёргарлик фанлари туркумига кирувчи ҳаётий фаолият хавфсизлиги ва 
меҳнат муҳофазаси фанини ўқитиш жараёнида мультимедиали электр таълим 
ресурсларида фойдаланиш ўқув материалларини янада фаол ва мақсадга 
қаратилган ҳолда идрок этиш ва талабаларнинг мустақиллигини оширишга, 
ўқитувчига эса уларнинг ўқув-билиш фаолиятини янада оқилона бошқариш 
имкониятини беради. Ўқитиш ҳақиқий вазиятларга имкон қадар яқин бўлган 
вазиятда олиб борилади. Бу эса ўз навбатида, бўлажак муҳандисларни касбий 
фаолиятга самарали тайёрланиши жуда муҳим омил бўлиб ҳисобланади. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling