Buxoro davlat universiteti texnologik va professional
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТЕХНОЛОГИК ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИ ТАЛАБАЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШДА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ М.А.Халмухамедова
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Malyutina, L. A. Multimedia presentations in the educational process / / Science yesterday, today, tomorrow: sat. St. on mater. LI mezhdunar. science.- prakt. Conf. No. 11 (45). - Novosibirsk: Sibak, 2017. - Pp. 64-68. 40. Naked 2. Akimov, N. A. Application of electronic educational resources in the educational process / / Theory and practice of modern science. - 2016. - No. 12 (18). – Voronezh. - 42 s 3. Hamidov J.A. Main Components of information Culture in Professional Teacher education in Informatization of Society // Eastern European Scientific Journal.-Germany, 2016. №1. –P.102- 105. 30 4. Hamidov J.A. Using Multimedia Technology Problems in Professional Education // Eastern European Scientific Journal /Auris – Verlag.de 2019, №1. 187- 190 стр. ТЕХНОЛОГИК ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИ ТАЛАБАЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШДА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ М.А.Халмухамедова ЧДПИ “Технологик таълим” кафедраси ўқитувчиси Замон шиддат билан ўзгармоқда. Фан-техника ва ахборот технологиялари кун сайин ривожланиб ҳаётимизнинг барча соҳаларига кириб бормоқда. Таълим тизимини ва хусусан олий таълим тизимини ривожлантириш ҳозирги кунда энг долзарб муаммолардан биридир. Ушбу мақсадда юртимиз -да жуда кўп ишлар олиб борилмоқда. Бўлғуси педагогларда ахборот-коммуникацион технологиялар (АКТ) дан фойдаланиш таълим сифатини оширишга, дунё янгиликларидан хабардор бўлиб , замон билан хамқадам бўлишга имкон беради. Албатта таълимда АКТ лардан фойдаланиш учун таълим муассасалари замонавий компьютер билан жиҳозланиши ва интернет тармоғига уланган бўлиши керак. Олий таълим муассасасини бошқаришни автоматлаштириш, ўқув жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини (АКТ) жорий этиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган “2017 - 2021 йилларда Олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш дастури”нинг энг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади [1]. Ривожланган мамлакатлар таълим тизимини кўриб чиқадиган бўлсак, ушбу мамлакатларда таълим тизимини тараққий этишига ўқувчи ва талабаларнинг ижодкорлик қобилиятини ривожлантириш ва бунда АКТ лардан фойдаланишга катта эътибор берилганини кўришимиз мумкин. “Технологик таълим” йўналиши талабалари асосан касб-ҳунарга йўналтирилган билимларга эга бўлмоғи лозим. Булар тикувчилик, ошпазлик, ёғоч ва металл билан ишлаш, халқ ҳунармандчилигидир.Ушбу билимларни эгаллашда ва ривожлантиришда талабалар ахборот –коммуникацион технологиялардан фойдаланиш, глобал интернет тармоғи орқали ўзларига керак бўлган барча маълумотларни олиш ва уларни ҳаётда қўллай олиш имконига эга бўладилар. Бунда АКТ чексиз имкониятларни тақдим этади. . Америкалик педагог Эдгар Дейлнинг тадқиқотларида билимларни ўзлаштириш фоизлари конус усулида кўрсатилган. Эдгар Дейлнинг фикрича ўқиш ва эшитиш орқали маълумотларни фақатгина 10% ўзлаштири -лади. Технологик таълимда ўқиш ва эшитиш орқали мутахассислик фанлари- дан дарслар жуда кам ўтилади.Чунки мутахассислик фанларида асосан буюмларни тайёрлаш технологияси ўқитилади. Бунда асосий вазифа буюмни бажаришга қаратилган бўлади. Расмлар орқали маълумотлар 20% га 31 ўзлаштирилади. Дарслар давомида кўргазмали материаллардан кенг фойдаланиш мумкин. Тикиладиган чок кўриниши ёки тайёрланадиган салат расм кўрини -шида талабага тақдим этилади. Видео орқали 30% маълумотлар ўзлаштири- лади. Технологик таълимда видеороликлар кўрсатиш ундан ҳам кўпроқ самара беради. Чунки буюмни бажариш тартибини визуализация орқали кўриш мавзуни ўзлаштиришга янада кўпроқ ёрдам беради. Ҳозирги кунда мактабдаги “Технология” фани дарсликларида махсус чиплар орқали буюмни ясаш кетма-кетлигини визуал тарзда кўриш имкони яратилмоқда. Бу усул таълимда ва айниқса технологик таълим йўналиши талабаларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишнинг самарадорлигини кўрсатмоқда. Технологик таълим йўналиши талабалари амалий машғулотларни ўтаётганда буюм намуналарни кўрадилар, ўқитувчи бажараётган жараённи кузатадилар ва ўрганадилар. Мавзуни 50% ўзлаштиришга олиб келади. Бажарилаётган вазифани муҳокама қилиш орқали талабалар мавзуни янада чуқурроқ ўрганадилар ва бу албатта уларнинг хотирасида яхши мухрланиб қолади. Мавзуни 75% хотирада сақланиши бу жуда катта самарадорликка эришиш дегани. Ҳозирда ўқитишнинг анъанавий, яъни ўқитувчи томонидан барча билимларни бериш усулларидан воз кечиб, талабани кўпроқ мустақил билим олиши ва кўпроқ изланишга ундаш методини қўллаш ўз ижобий томонларини кўрсатмоқда. Чунки талаба дарсга тайёргарлик кўриш жараёнида мавзуни чуқур ўрганади. Мавзу бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлади.Бу усул мактабларда амалиёт ўтаганда айниқса ўз самарасини беради. Бунда албатта талабага АКТлардан фойдаланиш катта ёрдам беради ва бунинг натижасида талаба мавзуни 90% га ўзлаштира олади. Ҳозирги ахборот-технологиялари ривожланган даврда ўқув материалини пассив усулларда фақат эшитиш ва бажариш орқали ўрганиш таълим тизимида инновацион ривожланишига катта тўсиқ бўлади. Фан- техниканинг ривожланиши албатта АКТ лардан фойдаланиш ва таълим тизимида қўллаш- ни тақозо этади. Инсонни бутун умр ўқитиб бўлмайди, уни умри давомида ўқишга ўргатиш керак. Ҳозирги кунда ахборот - технологияларидан унумли фойдаланиш орқали талабалар ўзларини қизиқтирган барча масалаларни ҳал этиши ва керакли билимларни мустақил эгаллаши мумкин.Глобал интернет тармоғи орқали талабалар дарс материалларини янада чуқур ўзлаштиришга ва қўшимча билим олиш имконига эга бўладилар. Технологик таълим йўналиши талабаларига назарий, амалий ва лаборатория ишларини ўқитиш давомида АКТ лар орқали дарс машғулот - ларини қизиқарли маълумотлар, аудио ва видео лавҳалар билан бойитиш ва бу орқали мавзуни қизиқарли ўтиш имконини беради. Бу талабаларда дарс мавзусини яхши ўзлаштириши ва ўтилаётган фанга нисбатан қизиқишла - рини ортишига олиб келади. 32 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев Олий Мажлис- нинг Сенати ва Қонунчилик палатасидаги навбатдаги 2020 йил 25 январдаги Мурожаатномасида “Тараққиётга эришиш учун, рақамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларини эгаллашимиз зарур ва шарт.Бу бизга юксалишнинг энг қисқа йўлидан бориш имкониятини беради. Зеро, бугун дунёда барча соҳаларга ахборот технологиялари чуқур кириб бормоқда..” – дея таъкидладилар.[2] Таълимда АКТ лардан фойдаланиш энг аввало таълимда кўргазма усули- дан фойдаланишни татбиқ этиш шароитини яратади. АКТ лар ёрдамида технологик таълим йўналиши талабалари касбий фанлардан қўшимча билим олиши ва дарс материалини яхшироқ қабул қилиш имконини беради. Бунинг натижасида қуйидаги : - Бажараётган буюмни бажариш кетма- кетлиги ва тайёр ҳолатини кўра олади; - Буюмнинг турли усулда бажаришни ўрганади; - Мавзуни мустақил бажариш имконини беради; - Талабада ижодкорликни ривожлантиради; - Мавзуга қизиқишни орттиради; Албатта таълимда АКТ лардан фойдаланиш учун таълим муассасалари замонавий компьютер билан жиҳозланиши ва интернет тармоғига уланган бўлиши керак. Шунингдек олий таълим муассасалари профессор- ўқитувчилари ўз фанларидан видео, слайд ва интернет ресурсларидан фойдаланишни йўлга қўймоғи лозимдир. Таълим тизимига ахборот-коммуникацион технологияларнинг кириб бориши олий таълим ривожига бир қанча ўзгаришларнинг кириб келишига олиб келади. Булар: - дунё ҳамжамиятининг ахбороталаштириш билан боғлиқ соҳаларидан ортда қолмасликка; - талабаларнинг замонавий ахборот-коммуникацияларидан фойдалана олиш кўникмасини шакллантиришга; - таълим жараёнида тўпланган электрон ресурслардан тўлиқ фойдалана олишга; - ахборот-коммуникацион технологиялар орқали таълим сифатини оширишга; - мустақил таълим жараёнини ривожлантиришга; - замон билан ҳамнафас бўлишга; Мураккаб педагогик технологияларни ҳал қилиш жарёнида мультимедиа, телекоммуникация, ахборот технологияларнинг имкониятларидан келиб чиқиб ўқув тизимини ривожлан -тириш ва қўллаш таълим тизимини ривожлантиришнинг ҳозирги кунда энг истиқболли йўналиши ҳисобла- нади.Ҳозирги кунда “Виртуал ҳақиқат” ҳаётимизнинг барча жабҳалари сингари таълим тизимига ҳам кириб келмоқда. “Виртуал ҳақиқат” таълим тизимида ўқув предметини яхши ўзлаштиришга ва бажариладиган ишни реал вақтда кўриб бажаришга имкон яратади. 33 “Виртуал ҳақиқат”- бу инсонни ўраб турган маконни симуляция қилиш, ҳақиқий маконда бўлиш хаёлини яратишдир. “Виртуал ҳақиқат”ни таълим тизимида қўллаш бирмунча қийин ва олий таълим муассасасини энг замонавий ахборот-коммуникацион технологиялардан билан таъминлаб уни тўлиқ ислоҳ қилишни талаб этади.Чунки “Виртуал ҳақиқат” бу таълим тизимининг келажагидир. Шу сабабли дунёнинг энг юқори рейтингига эга бўлган олий таълим муассасалари даражасига етишимиз учун энг аввало таълим тизимига АКТ ларни киритиш ва ривожлантириш лозимдир. Ха бу борада биз ривожланган давлатлардан анча орқадамиз. Лекин кейинги йилларда мамлакатимиз раҳбари томондан юртимизнинг барча соҳаларига ахборот-технологияларни жорий этиш бўйича жуда катта ишлар амалга оширилмоқда. Таълим соҳасида ушбу ишларни амалга ошириш учун энг аввало профессор-ўқитувчилар ахборот-коммуникацион технология - лардан унумли фойдаланиш ва уларни дарс жараёнида қўллай олиши лозимдир. Айниқса ҳозирги куннинг долзарб масалалардан бири бўлган масофавий ўқитиш тизимини юртимизда жорий қилиниши АКТларини таълим тизимига янада чуқурроқ кириб бораётгани -ни кўрсатмоқда. Пандемия шароити бир жиҳатдан жуда катта қийинчилик ва иқтисодий инқирозларга олиб келган бўлсада иккинчи томондан таълим системасида АКТларнинг янада чуқурроқ кириб келишига олиб келмоқда ва бунинг учун мамлакатимизда барча шароитлар яратилмоқдадир. Аста секинлик билан барча олий таълим муассасаларда масофавий таълим йўналиши бўйича ўқишни ташкил этиш , бу борада ривожланган давлатлар тажрибасидан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш бўйича ишларни йўлга қўйилмоқда. Келтирилган мулоҳазалардан шундай хулоса ясаш мумкин: мамлакатимиз таълим тизимини ва хусусан олий таълимни ислоҳ қилиш ушбу соҳага АКТларини жалб этиш, таълим муассасаларини замонавий компьютерлар билан жиҳозлаш, интернет ресурсларидан фойдаланиш имконини яратиш орқалигина амалга ошади. Ушбу масалаларни ечиш орқали биз талабаларни ҳар томонлама билимли, ақл-заковатли ва ўз касбини етук мутахассиси бўлиши имконини яратган бўламиз. Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling