43
4. Ўқув мақсадини белгилаш. Машғулотларни ташкил этишда ўқув
мақсадлари олдиндан белгиланади. Йўналтирувчи ўқув мақсадлари
ўқувчиларни касбий фаолиятга ўргатишни назарда тутади. Бунда касб
характеристикаси, мутахассислик соҳалари ҳамда ишлаб чиқариш
таълим
вазифаси ва босқичлари тавсифланади.
Умумий ўқув мақсадлари фанни ёки унинг бўлимлари (модуллар)ни
ўрганишни, аниқ ўқув мақсадлари аниқ мавзу ёки билимларни ўрганишни
назарда тутади. Махсус (касбий) ўқув мақсадлари фан мазмунини
ўзлаштириш ва эгалланган билимларни амалда қўллашни тақозо этади.
Ўқув мақсадларини белгилашда Блум
таксономияси феълларидан
фойдаланилади
(жадвалга
қаранг)
Шунингдек,
Бройер.
Шмидт
таксономияларидан фойдаланиш мумкин: билим соҳалари билан дастлабки
танишув) танишиш), фаннинг асосий мазмунини ва
фаолият усулларини
ўрганиш (билиш), билимларни таққослаш, методлар ва усулларни
солиштириш (солиштириш, таққослаш), фаолият усулларини тўлиқ
эгаллаш
(эгаллаш), эгалланган билим ва фаолият усулларини амалда қўллаш
(қўллаш), мавзу мазмунини, олинган натижаларни таҳлил қилиш, баҳолаш ва
зарур ҳолларда ўзгартириш (баҳолаш), эгалланган билим, кўникмалар
асосида фаолиятни мустақил
режалаштириш, амалга ошириш ва назорат
қилиш (амалга ошириш).
Do'stlaringiz bilan baham: