Х. О. Турсунов1,2, Г. Э. Болтабаева1, Б. Б. Воҳидов


Download 0.79 Mb.
bet1/4
Sana24.08.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1669943
  1   2   3   4
Bog'liq
6Турсунов Статья ФармВест (2)


УДК 615.072
Х.О. Турсунов1,2, Г.Э. Болтабаева1, Б.Б. Воҳидов2, З.Н. Каримова2,
А.Т. Шарипов2
МАҲАЛЛИЙ ДОРИВОР ЎСИМЛИК ХОМАШЁСИ АСОСИДА ЭСЦИН СУБСТАНЦИЯСИНИ ОЛИШ ВА СТАНДАРТЛАШТИРИШ
1Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази" ДУК
2Тошкент фармацевтика институти

Сохта каштан уруғи таркибида феноллар, флавоноидлар, кумаринлар ва тритерпен сапонинлари каби турли хил кимёвий бирикмалар мавжуд. Юқорида айтиб ўтилган бирикмалар орасида тритерпен сапонинлари асосий биологик фаолликни беради. Бу ишда Ўзбекистонда етиштирилган Аеsculus hippocastanum L.уруғи таркибидаги тритерпен сапонинлар ўрганилди. Сохта каштан уруғининг изомерик сапонинлари кучсиз ишқорий муҳитда сув билан экстракция қилинди, сўнгра муҳитни кислоталига ўзгартириш орқали чўкдирилди ва гидрофоб хроматография усулида С18 колонка ёрдамида тозаланди. Битта квадруполли масс-спектрометр билан жиҳозланган юқори самарали суюқлик хромато- масс-спектрометрия (ЮССХ-МС) ёрдамида субстанциянинг таркиби (95±3,6) % эсцинлардан ташкил топганлиги ва флавоноид аралашмалари мавжуд эмаслиги аниқланди. Эсцин субстанциясини унинг таркибидаги моддалар молекуляр массасига қараб фракцияларга ажратиш орқали миқдори кўп бўлган изомер ҳосилалари аниқланди.


Жумладан, эсцин субстанцияси таркибидаги фракцияларнинг миқдорлари нисбати SF-1: SF-2: SF-3: SF-4: SF-5: SF-6: SF-7: SF-8 мос равишда 5,51: 5,04: 1,40: 3,13: 1,38: 1,04: 2,72: 1 бўлиши тадқиқотлар орқали исботланди. Эсцин субстанциясининг асосий қисмини SF-1, SF-2, SF-4 ва SF-7 фракциялари ташкил этиши кўрсатилди. Эсцинни стандартлаштиришда ушбу 4 та фракциядан фойдаланиш тавсия этилди.
Калит сўзлар: каштан, тритерпен сапонини, эсцин, ЮССХ-МС, фракция

Сўнгги йилларда ўсимликдан олинган табиий экстрактлар тиббиёт, фармакология ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида катта рол ўйнамоқда [1]. Табиий равишда ажратиб олинган биологик фаол моддалар турли мақсадларда ишлатилиши мумкин бўлган ноёб биологик фаолликни сақлайди [2]. Масалан, А. hippocastanum L. (сохта каштан) уруғлари таркибида диабет, тромбофлебит, невралгия, сурункали веноз ва лимфатик eтишмовчилик, диарея, иситма, ревматизм, терининг шикастланиши ва бошқаларга қарши потенциал терапевтик таъсирга эга бўлган турли хил мураккаб бирикмалар мавжуд [3-7]. Хусусан, сапонинлар аралашмаси, яъни А. hippocastanum L.таркибидаги эсцин, SАRS вирусларининг сезиларли даражада ингибирлаши исботланган [8]. Бундан ташқари, сохта каштандан ажратилган бирикмаларда саратонга қарши фаоллик ҳам топилган [9, 10]. Олиб борилган тадқиқотларга кўра, сохта каштанда тахминан 20 та индивидуал бирикма топилган ва бу бирикмаларнинг 70 фоизида юқори терапевтик таъсирга эга деб ҳисобланадиган эсцин мавжуд [10-15]. Дастлаб Лоренз ва бошқалар 1960 йилда β-эсцин экстрактини олишга мувофақ бўлишган [16], жумладан, эсцин Iа, эсцин Ib, эсцин IIа, эсцин IIb, эсцин IIIа, изоэсцин Iа, изоэсцин Ib, изоэсцин IIа, изоэсцин IIb, деацетилэсцин Iа, деацетилэсцин Ib, деацетлэсцин IIа, деацетлэсцин. Бундан ташқари, эсцин V ва VI нинг биологик фаоллиги ҳам ўрганилган [17-20].


Эсцин тритерпен сапонин гликозидлар гуруҳига киради ва α- ва β-эсцин деб таснифланади [21]. Биринчиси антисептик, антиоксидант, оғриқ қолдирувчи ва қон кетишини камайтирувчи восита сифатида ишлатилган бўлсада, бир қатор тажрибалар β-эсциннинг янги терапевтик таъсирлари мавжудлигини кўрсатди, масалан, венотоник, яллиғланишга қарши шулар жумласидан [23, 24]. Эсцин билан протеолитик ферментларнинг бузилиши лейкоцитларнинг фаоллашишига олиб келади. Бинобарин, томирлар деворининг таранглигини оширишга олиб келадиган капилляр ва веноз томирларнинг ўтказувчанлиги пасайганлиги кузатилди [30]. Томирларнинг қон оқимини тезлаштиради ва бу ўз навбатида микросиркуляцияни ва тўқималарга кислород етказиб беришни кучайтиради. in vivo ва in vitro тажрибаларда эсцинларнинг яллиғланишга қарши таъсир механизми мавжудлигини адабиётлардан топиш мумкин [25].
Аеsculus L. турига Hippocastanaceae оиласига мансуб 12 тур киради. Юқорида айтиб ўтилган турлар асосан Шимолий ярим шарда, хусусан, Шарқий Осиё, Жанубий Шарқий Европа ва Шарқий Американинг ҳудудларида учрайди [3, 31]. Бундан ташқари, сохта каштан Болқон ярим оролининг жанубий қисмида маҳаллий тур сифатида ўсади ва шунга ўхшаш турлар шаҳар жойларида ҳам кенг экилган. Ўзбекистоннинг географик жойлашуви сохта каштанга ҳам мос келади. Ўзбекистонда етиштириладиган А. hippocastanum L. таркибидаги кимёвий компонентлар шу кунгача батафсил ўрганилмаган. Ишда Ўзбекистонда етиштирилган А. hippocastanum L.таркибидаги эсцин субстанциясини ажратиб олиш ва унинг стандартлаштиришни келтирамиз.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling