Х. О. Турсунов1,2, Г. Э. Болтабаева1, Б. Б. Воҳидов


Download 0.79 Mb.
bet3/4
Sana24.08.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1669943
1   2   3   4
Bog'liq
6Турсунов Статья ФармВест (2)

1-жадвал
Қўзғалувчан фазанинг ўзгарувчан таркиби (вақтга мос равишда)



Вақт, дақ.

Қўзғалувчи А фаза, %

Қўзғалувчи Б фаза, %

1

1

50

50

2

5

30

70

3

6

30

70

4

12

5

95

5

13

5

95

6

15

50

50

7

16

50

50

Қўзғалувчан А фазани тайёрлаш: 1 мл чумоли кислотаси олиниб 1000 мл сувда эритилди. Ҳосил қилинган эритма муҳити потенциометрик усулда аниқланди (рН=2,5).
Натижалар ва уларнинг муҳокамаси
ЮССХ-МС ёрдамида сапонин ҳосилаларининг идентификациялаш.
А. hippocastanum уруғларидан олинган сапонинлар ва уларнинг ҳосилалари юқори самарали суюқлик хромато-масс-спектрометрия (ЮССХ-МС) ёрдамида ажратилган ва манфий ион режимида битта ионли кузатувчи масс-спектрометрия (БИК-МС) билан аниқланган (1-расмга қаранг). Ўзбекистонда етиштирилган табиий каштан уруғлари таҳлил қилинди ва таркибида 4,2±1,3% тритерпен сапонинлари борлиги аниқланди (1А ва 1С-расмларга қаранг). Эсцин сапонинлари (ЭС) каштан уруғининг спиртли экстракти аста-секин тозаланганидан кейин ажратилган (1-расмга қаранг) (3.3-бўлимга қаранг). Намуна уруғларининг хроматограммасидаги чўққилар эсциннинг стандарт намунаси чўққиларига тўғри келади (1С ва Д-расм). Бундан ташқари, МС томонидан ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатдики, масса спектрлари қўзғалган масс спектри м/з [М-H] 1129, 1099, 1131, 1113, 1089, 1117 ва 1057 (1Е, 1Ф, 1Г).
ЮССХ-МС маълумотлари асосида саккизта чўққилар гуруҳи аниқланди. Сохта каштан эсцин сапонинларини (ЭС) ушланиш вақти 12.02 дақиқадан 15.17 дақиқагача (1-расм). Умумий ионли хроматограмма (TIC) ёрдамида олинган SF-1 dan SF-8 гача сапонин фракцияларини ушланиш вақтлари (1Е, 1Ф ва 1Г-расмлар). Ишимизда ЭС молекуляр оғирлиги бўйича 8 фракцияга бўлинган ва сапанонин фракцияси (SF) деб белгиланган (2-расм ва 1-жадвалга қаранг). ЭС таркибида 30 та тритерпен сапонини борлиги аниқланди (1-жадвал). ЭСдан ажратилган 8 та фракцияларнинг миқдорий таҳлили амалга оширилди (2-расмга қаранг).
ЭС субстанцияси таркибида SF-1 (эсцин Iа, эсцин Ib, Изоэсцин Iа, Изоэсцин IbЭсцин IVc, Эсцин IVd, Эсцин VIb, Изоэсцин VIIa) - 25,9 %; SF-2 (Эсцин IIа, Эсцин IIb, Изоэсцин IIа, Изоэсцин IIb) - 23,7 %; SF-3 (Эсцин IIIа, Эсцин IIIb, Изоэсцин IIIа, Изоэсцин IIIb, Изоэсцин VIIIа) - 6,6 %; SF-4 (Эсцин IV) - 14,7 %; SF-5 (Эсцин IVе, Эсцин IVf, Эсцин IVg, Эсцин IVh, Деацетилэсцин Iа, Деацетилэсцин Ib) - 6,5 %; SF-6 (Эсцин V, Изоэсцин V) - 4,9 %; SF-7 (Эсцин VI, Изоэсцин VIа) - 12,8 %; SF-8, (Деацетилэсцин IIa, Деацетлэсцин IIb) - 4,7 % лар бўлиши аниқланди. Ушбу натижалар шуни кўрсатадики, ЭСнинг тахминан 50 % SF-1 ва SF-2 дан иборатлигини ва аксинча SF-8 да эсцинда энг кам миқдорда сақланиши кузатилди.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling