Х. О. Турсунов1,2, Г. Э. Болтабаева1, Б. Б. Воҳидов


Download 0.79 Mb.
bet2/4
Sana24.08.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1669943
1   2   3   4
Bog'liq
6Турсунов Статья ФармВест (2)

Ишнинг мақсади. Сохта каштан уруғидан эсцин ажратиб олишнинг оптимал усулини ишлаб чиқиш, ҳамда ажратиб олинган эсцин субстансиясини стандартлаштириш.
Усул ва услублар. Ишда 2020 йил кузида Тошкент шаҳридаги истироҳат боғларида, йиғилган сохта каштан уруғларидан фойдаланилди. Уруғлар очиқ ҳавода қуруқ ҳолатга келгунга қадар қуритилган (қолдиқ намлик 4-6 %).
Уруғларни пўст қисмидан тозалаш учун 4 соат давомида хона ҳароратидаги сувга ботириб қўйилди. Сўнгра пўст қисмидан тозаланди ва уруғнинг мағзи ҳавончада кукун ҳолига келгунча майдаланди. Ундан 20 г тортиб олиниб, 150 мл ҳажмли конуссимон колбага ўтказилиб, устига 70 % этанол солинди (1:10 нисбатда) ва ультратовушли сув ҳаммомида (ҳарорат 55°С) 20 дақиқа давомида қолдирилди. Эримайдиган чўкиндидан экстракт центрафугада (10000 айланиш/дақ.) ажратилди. Экстрактдаги спирт роторли буғлаткичда вакуум остида ҳайдалди (ҳарорат 40°С гача). Қуруқ қолдиқ 0,05 М натрий гидрокарбонат эритмаси ёрдамида (1:10) ултратовушли сув ҳаммомида 20 дақиқа давомида экстрактцияланди. Олинган сувли экстрактнинг pH қиймати 6 М хлорид кислота эритмаси билан 2,5-3,0 га келтирилди. Кислотали фильтрат ажратувчи воронкада тенг миқдордаги канакунжут мойи билан аралаштирилди. Ёғ фазаси ажратилди ва бошқа ажратувчи воронкага ўтказилди, сўнгра тенг миқдордаги 80 % этанол билан аралаштирилиб, сапонин фракцияси этанол фазасига ўтказилди ва ушбу жараён яна икки марта такрорланди.
Ажратиб олинган эсциннинг таҳлил жараёни Shimadzu LC-MS 2020 ускунасида олиб борилди. Тайёрланган текширилувчи ва стандарт намуна эритмалари алоҳида-алоҳида 20 мкл миқдорда ускунага юборилди. Хроматография жараёни 16 дақиқа давомида олиб борилди. Қўзғалмас ва юқори босим остида қўзғалувчи фазаларда ажралган моддалар ультрабинафша ва масс детекторлар ёрдамида қайд этилди. ЮССХ-МС усулининг шароитлари: қўзғалмас фаза Shim-pack XR-ODS II 75 L x 3 мм; ғоваклиги 2,2 мкм; қўзғалмас фаза ҳарорати 40°С; 0,1% чумоли кислота эритмаси ва ацетонитрил градиентли қўзғалувчан фаза (1-жадвал); оқим тезлиги 0,250 мл/дақ; тўлқин узунлиги 225 нм. МС усулининг шароитлари: ESI (манфий); газ ҳарорати 350°C; сканирлаш MS Sсan; Nebulirer 1,5 мл/дақ; Dry Gas 15 л/дақ; мacca зарядлари 100-2000 м/з;, дастур LabSolution ва MassHunter. Олинган хроматограмма 1-расмда, компонентлар таҳлили 2-жадвалда келтирилган.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling