Buxoro viloyati boshqarmasi vobkent filiali
Download 146.34 Kb.
|
огохлантириш хати пустой 04.01
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2022 йил «07» ноябрь № ______ Вобкент тумани, Чармгарон МФЙ, Имом Бухорий кўчаси “Адошмед” МЧЖ раҳбари
- 4 фоизи миқдорида
- 5 фоиз ижро йиғими
- 25 % миқдорида жарима
BUXORO VILOYATI BOSHQARMASI VOBKENT FILIALI 200107, O’zbekiston Respublikasi, Buxoro sh., Vobkent t. F, Xo’jayev ko’chasi, 20- a uy headoffice@agrobank.uz www.agrobank.uz Tel.: 99865 -33-21-466 _______________________________________________________________ 2022 йил «07» ноябрь №______ Вобкент тумани, Чармгарон МФЙ, Имом Бухорий кўчаси “Адошмед” МЧЖ раҳбари А.С.Баҳроновга «Агробанк» АТБ Вобкент филиали томонидан С У Д Г А Ч А О Г О Х Л А Н Т И Р И Ш Х А Т И “Агробанк” АТБ Вобкент филиали ҳамда “Адошмед” масъулияти чекланган жамият ўртасида 2020 йил 06 августь куни № 258-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга биноан, банк томонидан қарздорга йиллик 15 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 3 йил муддатга 1 000 000 000 (бир миллиард) сўм миқдорида хусусий соғлиқни сақлаш хизматини кўрсатиш учун тиббий асбоб-ускуна солиб олиш учун кредит маблағи ажратилган бўлиб, 04.11.2022 йил ҳолатида юзага келган асосий кредит қарздорлиги 333 333 333 сўм, кредитни қайтариш жадвалига кўра муддати ўтган қарздорлиги 494 218 716 сўм, фоиз қарзи 116 838 177 сўм, жами – 944 390 226 сўмни ташкил килади. Сиз (ва кафиллар)дан мазкур қарздорликни зудлик билан сўндиришингиз талаб қилинади. Кредит шартномасига асосан кредит ва унинг фоизларини ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда кечиктирилган хар бир кун учун ўз муддатида қайтарилмаган кредит ва фоизлар суммасининг 0.1 фоизи миқдорида пеня ундирилади. Мазкур қарздорлик сўндирилмаган тақдирда қарздорликни сўндириш мақсадида “кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ва кредит қарздорликни ундириш” юзасидан тегишли судга даъво ариза билан мурожаат қилинади. Банк томонидан судга мурожаат қилиш Сиз (ва кафиллар)нинг хисобингиздан кредит қарз суммасига қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат божи ставкалари ҳақида”ги қарорига мувофиқ қарзлар ва бошқа қарзлар бўйича қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаларидан даъво баҳосининг 4 фоизи миқдорида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси”нинг 198-1-моддасига мувофиқ қарздорнинг ижро ҳужжатини ижро этмаслиги фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача жарима солишга, худди шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ давлат ижрочиси томонидан ижро ҳужжатларини мажбурий ижро этиш бўйича ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун қарздордан 5 фоиз ижро йиғими ундирилиши ҳамда ундирув таъминот шартномасига асосан Сиз (ва кафиллар)нинг шахсий мол-мулкингиз (гаров мулки) ҳисобидан ундирилиши хақида огохлантиради. Агар кредит маблағи мақсадсиз сарфланган тақдирда мақсадсиз ишлатилган кредит маблағининг 25 % миқдорида жарима тўланиши ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиниши тўғрисида огохлантиради. Download 146.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling