Buyru q №304 raqamli 2014yil “ 25”08


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ


Download 485.5 Kb.
bet16/23
Sana27.01.2023
Hajmi485.5 Kb.
#1134008
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   23
Bog'liq
304 сон ССВ буйрук[1]

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитишни ташкил қилиш ва
билимларни текшириш тўғрисида
Н И З О М
Тошкент - 2013
Мазкур Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитишни ташкил қилиш ва билимларни текшириш тўғрисида Низом (кейинчалик “Низом” деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 14.08.96 йил 272-сонли рўйхатдан ўтказилган «Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ва билимларни текширишни ташкил этиш тўғрисида»ги намунавий низомига асосан ишлаб чиқилган.
Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги барча таркибий бўлинмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармалари, соғлиқни сақлаш тизимидаги Олий ва Ўрта тиббиёт билим юрти ва Республика тасарруфидаги соғлиқни сақлаш муассасалари,
Тиббиёт илмий текшириш институтлари, даволаш масканлари, ташкилотлар, муассасалар, жамоа ташкилотлари ҳамда уларнинг бўлинмаларидаги (кейинчалик “муассасалар” деб аталади) барча ходимлари (раҳбарларни ҳам инобатга олган ҳолда) уларнинг касби ва иш турлари учун тегишли хизматлар (бошқармалар, бўлимлар) ва давлат назорати идоралари томонидан белгилаб берилган ҳажмда ва муддатларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш, инструктаждан ўтказиш, билимларни текшириш ва қайта шаходатдан ўтказиш тартибини белгилаб беради.
Низом шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги барча муассасаларида қўлланилиши мажбурий бўлган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш, билимларини текшириш, назорат ва ҳисобга олиш ҳужжатларининг керакли ягона шаклларига эгадир.
Низом Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгашининг таклифларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тайёрланди.

Download 485.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling