“Буюк жасорат соҳиби Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовга эҳтром”


Download 14.22 Kb.
Sana23.12.2022
Hajmi14.22 Kb.
#1049338
Bog'liq
Президент 2022й йил


Жиззах давлат педагогика институти ахборот – ресурс маркази Электрон ахборот ресурслари бўлимида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудига бағишланган “Буюк жасорат соҳиби Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовга эҳтром” мавзусида кўргазмали тадбир
Б А Ё Н Н О М А С И
Қатнашганлар: Педагогика- психология факультети умумий психология кафедраси, умумий педагогика кафедраси, Тарих ва уни ўқитиш методикаси ўқитувчилари ва кимё ва уни ўқитиш методикаси кафедра талабалари ҳамда АРМ ходимлари.
Жорий йилнинг 29 январ куни ахборот – ресурс маркази Электрон ахборот ресурслари бўлимида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудига бағишланган “Буюк жасорат соҳиби Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовга эҳтром” мавзусида кўргазмали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни Ахборот – ресурс маркази директор ўринбосари Г. Шайзакова кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президент Ислом Каримов ҳаёти ва олиб борган ишлари тўғрисида сўзлаб берди.
Тадбирда Пед- психология факультети умумий психология кафедра ўқитувчиси Д. Қаршибоева сўз олиб қўйидагиларни айтиб ўтди.
“ Ислом Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсий арбоби, ўзбек ҳалқининг улуғ ва ардоқли фарзанди эди. Мамлакатимизни мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, ҳолокат ёқасига келиб қолган юртимизни қайта тиклаш оғир қийинчиликлар ва синовларга қарамай, тарихан қисқа даврда юртимизни жадал ривожлантираётган замонавий демократик давлатга айлантирган эди.
Ахборот – ресурс маркази етакчи мутахассиси С. Исроилова Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудига бағишланган “Буюк жасорат соҳиби Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовга эҳтром” мавзусида кўргазмага қўйилган адабиётлардан шарх бериб ўтди.
Тадбирга Умумий педагогика кафедра ўқитувчиларидан М. Эгамназаров ва М. Тайировлар ҳам қатнашиб ўз фикрларини билдириб қўйидагиларни айтди. “ Сиёсий фаолияти, олийжаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимиз тарихида ўчмас из қолдирган. Нафақат Ўзбекистон, балки жахон миқёсида катта ҳурмат ва обрў- эътиборга сазовор бўлган”.
Электрон ахборот ресурслар бўлими бошлиғи Г. Иргашева томонидан яратилган мавзуга бағишланган видео ролик намойиш этилди.
Ташкил этилган кўргазмали тадбир кун давомида барча Биричи Президентимиз И.Каримов хаёти ва олиб борган ишлари бўйича қизиқувчилар ўртасида катта таъсуротлар қолдирди.

Тадбирга қатнашганлар: 28 киши

Тадбирга маъсул шахслар:

  1. Электрон ахборот ресурслар бўлим бошлиғи: Г. Иргашева



  1. АРМ етакчи мутахассиси: С. Исроилова




Download 14.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling