Буюк сиймо” Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний
Download 51.5 Kb.
|
Gijduoniy
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳазрати Хожа Абдулхолиқнинг халифалари зикрида
Ғиждувоний Абдулхолиқ – (1103 Ғиждувон – 1220 йилда вафот этган).
-Нақшбандия талимотининг асосчиси.Ғиждувоний дастлаб ўз қишлоғида Имом Садриддин номли донишманддан таълим олиб, кейин Бухорога бориб,ўша даврдаги улкан мутасаввиф олим Шайх Юсуф Ҳамадонийдан сабоқ олади. У устози билан биргаликда Бағдод, Исфаҳон,Балх,Марв,Самарқанд шаҳарларига сафар қилади.Ҳамадоний Хуросонга қайтгач, Ғиждувоний унинг ўрнига ўтириб, кўплаб шогирдлар тарбиялайди,унинг таълимотини ривожлантиради. Ғиждувоний ўзининг Хожагон (кейинроқ “нақшбандия” деб аталган) тасаввуфий таълимотини кишиларни Ҳақ йўлига,поклик, софдиллик, ҳалоллик, меҳр-шафқатга даъват қилади.У ўз муридлари учун хулқ-одоб ва таълим-тарбия қоидаларини ишлаб чиқади. Уларда муридларни ҳадис ва фиқҳ илмларини ўрганишга, парҳез қилишга, кам гапиришга, молпараст ва дунёпарастликка берилмасликка,таъмагир бўлмасликка чақирилади. Нақшбандиянинг 11 та қоидасидан 4 таси Ғиждувоний томонидан илгари сурилган.Булар ҳуш дар дам,назар бар қадам, сақар дар ватан ва хилват дар анжуман рашаҳа,яъни,қатраларидир. Ғиждувоний мероси собиқ иттифоқ даврида ўрганилмас эди, истиқлол бу борада ҳам имконият очди. Биринчи президентимиз раҳбарлигида Ғиждувоний номи қайта тикланди.2003 йилда Ғиждувоний таваллудининг 900 йиллиги кенг нишонланди, улкан мажмуа барпо этилди. Жорий йилда Ғиждувоний таваллудининг 915 йиллигини кенг нишонлаш мўлжалланган. Ҳазрати Хожа Абдулхолиқнинг халифалари зикрида “Маслак”китобида ёзилишича,Хожа Абдулхолиқ Ҳақ висолига ноил бўлгач, улардан сўнг ўринларига Хожа Аҳмад Сиддиқ қуддиса сирруҳу ўтирдилар ва халқни Ҳаққа даъват қилиш билан машғул бўлдилар. Токи тирик эканлар, Хожа Авлиё ва Хожа Ориф адаб тариқида сулук тутдилар,ваҳоланки,улар ҳам Хожа Абдулхолиқдан (пирликка) ижозат олган бўлсалар ҳам, ўзларидан муқаддам бўлган дўст олдида адаб сақладилар. Хожа Аҳмад Сиддиқ ҳам Ҳақ раҳматига восил бўлгач, Хожа Авлиё халқни ҳаққа даъват қилиш билан машғул бўлдилар.Хожа Абдулхолиқнинг халифалари бўлган бу икки мард узоқ вақт халқни роҳи ростга ва тўғри йўлга чақирдилар. Хожа Ориф дунёдан ўтиш олдидан Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавийни ўринларига қолдирдилар ва халқни ҳаққа даъват қилишга ижозат бердилар.Бу силсилада зикри жағрни бошлаган биринчи киши Хожа Маҳмуд эди. Хожа Ориф ва Хожа Маҳмудга эътироз билдирдилар. Улар айтдилар: “Пир менга охирги нафасларида ижозат бердилар ва зикри жаҳр айт деб буюрдилар”. Хожа Маҳмуд оламдан ўтгач,Шайх Али Ромитаний ва Амир Ҳусайн Вобканийлар Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий йўлидан кетдилар. Хожа Авлиёйи Кабир Бухорода вафот топгач, улардан тўртта ёр қолди. Биринчисини Хожа Деҳқон Қалтий дейдилар.Иккинчиси Хожа Ғариб бўлиб,уни Хожа Авлиёйи Ғариб дейдилар. Учинчиси – Хожа Сўкмон ва тўртинчиси – Хожа Сулаймондир. Бу тўрт ёр Хожа Авлиёи Кабирни тариқи ва суннатида эдилар. Хожа Деҳқон вафот этгач, Хожа Ғариб унинг ўрнига ўтирди. Хожа Ғарибдан сўнг Хожа Сулаймон Хожа Авлиёининг халифаси сифатида халқин ҳаққа даъват қилиш билан машғул бўлдилар.Хожа Сулаймондан сўнг Хожаларнинг иршод ва мақоми “Маслак” китобининг муаллифи Шайх Саъудуддин билан хатм бўлди.Ҳазрати Хожа Абдулхолиқ қаддасаллоҳу руҳаҳу-л-азиз халифаларининг зикри шундан иборатдир. Халифалар зикридан сўнг,васиятлар шарҳига киришгаймиз,иншоаллоҳу таъоло. Download 51.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling