Бюджет жараёнини ташкил этиш асослари


Бюджет маблағларини тақсимловчининг ривожлантириш дастури бюджет маблағларини тақсимловчи томонидан уч йилдан кам бўлмаган давр учун тузилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади


Download 58.82 Kb.
bet6/13
Sana10.11.2023
Hajmi58.82 Kb.
#1761867
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
3. Бюджет жараёнини ташкил этиш асослари 15.03.2021

Бюджет маблағларини тақсимловчининг ривожлантириш дастури бюджет маблағларини тақсимловчи томонидан уч йилдан кам бўлмаган давр учун тузилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Бюджет маблағларини тақсимловчининг ривожлантириш дастури бюджет маблағларини тақсимловчи томонидан уч йилдан кам бўлмаган давр учун тузилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
  • бюджет маблағларини тақсимловчи фаолиятининг барча соҳалари бўйича ривожланишнинг асосий йўналишлари, мақсадлари ва вазифаларини;
  • мақсадларга эришиш ва вазифаларни бажаришга қаратилган ўзаро боғлиқ ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, ташкилий ва техник тадбирлар мажмуини;
  • мақсадларга эришиш ва вазифаларни бажаришни таъминлайдиган, муддатлари ва турлари бўйича келишилган кутилаётган натижалар кўрсаткичлари тизимини.

Ўрта муддатли давр учун фискал стратегияни ишлаб чиқиш тартиби

  • Ўрта муддатли давр учун фискал стратегияни ишлаб чиқиш тартиби
  • Ўрта муддатли давр учун фискал стратегия (бундан буён матнда Фискал стратегия деб юритилади):
  • макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўрта муддатли давр учун прогнозларини;
  • солиқ ва бюджет сиёсатининг ўрта муддатли давр учун асосий йўналишларини;
  • Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети даромадлари ва харажатларининг солиқ-бюджет сиёсатидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган ўрта муддатли давр учун прогнозларини;
  • келгуси молия йили учун бюджет тизими бюджетлари даромадлари прогнозини ва улар асосида келгуси икки йил учун ишлаб чиқилган мақсадли мўлжалларни;
  • келгуси молия йили учун бюджет тизими бюджетлари харажатлари прогнозини ва улар асосида келгуси икки йил учун ишлаб чиқилган мақсадли мўлжалларни;
  • Давлат бюджетининг бирламчи профицити ёки бирламчи тақчиллиги прогнозларини;
  • фискал таваккалчиликлар таҳлилини ўз ичига олади

Фискал стратегияни ишлаб чиқиш учун:

  • Фискал стратегияни ишлаб чиқиш учун:
  • Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан — ҳар йили 15 апрелга қадар ўрта муддатли давр учун камида иккита сценарийдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозининг дастлабки баҳоси;
  • биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан — ҳар йили 1 майга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қабул қилинган қарорлари, шунингдек давлат дастурлари асосида ўрта муддатли даврда амалга ошириладиган, шунингдек тугаш муддати келган тадбирлар рўйхати ҳисобга олинган ҳолда зарур бўлган маблағлар, объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар тўғрисидаги дастлабки таклифлар;
  • давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар томонидан — ҳар йили 1 майга қадар навбатдаги ўрта муддатли давр учун давлат мақсадли жамғармаларининг даромадлар прогнозлари ва харажатларнинг дастлабки миқдорлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қабул қилинган қарорлари, шунингдек давлат дастурлари асосида келгуси ўрта муддатли даврда амалга ошириладиган, шунингдек тугаш муддати келган тадбирларнинг бажарилишини зарур бўлган маблағлар билан таъминлаш учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган бюджетлараро трансфертларнинг дастлабки миқдорлари бўйича таклифлар;

Download 58.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling