Бюджет ташкилотлари учун намунавий макет


 Ишдан ташқари вақтларда ишга жалб этиш фақат ходимнинг ёки касаба уюшмаси қўмитасининг розилиги билан амалга оширилади. 4.10


Download 492.5 Kb.
bet10/41
Sana23.03.2023
Hajmi492.5 Kb.
#1289461
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   41
Bog'liq
Бюджет таш тлари учун Жамоа шартномаси макети 2022

4.9. Ишдан ташқари вақтларда ишга жалб этиш фақат ходимнинг ёки касаба уюшмаси қўмитасининг розилиги билан амалга оширилади.
4.10. Иш кеч (соат 22.00 дан кейин) тамом бўлган ҳолларда Иш берувчи ходимларни ишга олиб келиш ва олиб кетиш мажбуриятини олади ва навбатчи транспорт воситаси билан таъминлайди.
4.11. Ходимларни дам олиш ва байрам кунлари ишга жалб этиш алоҳида ҳоллардагина ҳамда қонунчиликда белгиланган чекловларни ҳисобга олган ҳолда, Иш берувчининг Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб қабул қилган ёзма фармойишига биноан амалга оширилиши мумкин.
Ходимларни дам олиш ва байрам кунлари ишга жалб этишга қуйидаги асослар бўйича йўл қўйилади:
а) табиий ва техноген тусдаги авариялар, бахтсиз ҳодиса, табиий офат ва бошқа фавқулодда ҳодисаларнинг олдини олиш ёки уларнинг оқибатларини бартараф этиш зарурияти юзага келганда;
б) ходим умумхалқ хайрия ҳашарларида ихтиёрий равишда иштирок этиш хоҳишини билдирганда;
в) __________________________________________________.
4.12. Йиллик асосий таътил (қонун ҳужжатларига биноан асосий узайтирилган таътиллар ўрнатилган ходимлардан ташқари) барча ходимлар учун ___________ иш
(камида 15)
кунидан иборат этиб белгиланади.
4.13. Қуйидаги ҳолларда қўшимча йиллик меҳнат таътиллари берилади:
а) Меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишларда банд бўлганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сонли Қарори билан тасдиқланган «Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом»га мувофиқ иш жойларини аттестация қилиш натижаларига кўра ______ кундан ______ кунгача;
б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли Қарорига биноан меҳнат шароити ўзига хос бўлган ишлар учун, шунингдек ўта зарарли ва ўта оғир меҳнат шароити учун 12 кундан _____ кунгача;
в) Ташкилот (тармоқ)даги иш стажи учун _____ кундан ____ кунгача;
г) раҳбар ва мутахассис кадрларга _____ кундан ____ кунгача;
д) оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун _____ кундан _____ кунгача;
е) ____________________________________________.

Download 492.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling