Бюджет ташкилотлари учун намунавий макет


Download 492.5 Kb.
bet12/41
Sana23.03.2023
Hajmi492.5 Kb.
#1289461
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   41
Bog'liq
Бюджет таш тлари учун Жамоа шартномаси макети 2022

V. МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ. КАФОЛАТЛИ ТЎЛОВЛАР
ВА КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИ

5.1. Ташкилотда меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай ва ишбай шакллари қўлланилиб, бунда вақтбай - мукофотли (ёки оддий вақтбай) ҳамда бевосита ишбай (ёки ишбай - мукофотли, ишбай-прогрессив, билвосита ишбай, аккорд) меҳнатга ҳақ тўлаш тизимларидан фойдаланилади.
5.2. Меҳнат ҳақи Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси бўйича тўланади.
5.3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида Қарор қабул қилинса Ташкилотнинг тариф сеткаси ҳам қайта кўриб чиқилиши лозим.
5.4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 декабрдаги
ПҚ-4939-сонли Қарорига биноан Касаба уюшмаси қўмитаси ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаб, уларнинг малака даражасини ҳисобга олган ҳолда иш ҳақи тўланиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатади.
5.5. Ташкилотда энг паст лавозимдаги ходимларнинг Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг 1-разряди (тариф коэффициенти - камида 1,000) бўйича тарификация қилиниши таъминланади.
5.6. Ташкилот бўйича ўртача иш ҳақи Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини _____ бараваридан кам бўлмаган миқдорга етказилади. Бунда меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг тариф қисми 50 фоиздан кам бўлмайди.
5.7. Иш ҳақини тўлаш муддатлари:

  • ойнинг биринчи ярми учун - жорий ойнинг _____ санасида;

  • ойнинг иккинчи ярми учун - _________ кейинги ойнинг ______ санасида.

Ҳақ тўланадиган кун дам олиш куни ёки байрам кунига тўғри келиб қолса, меҳнат ҳақи шу кун арафасида тўланади.
Ҳар бир ходим тегишли даврда унга тўланадиган иш ҳақининг таркибий қисмлари, ушлаб қолинган пул миқдорлари ва унинг асослари, шунингдек тўланадиган умумий пул суммаси тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилинади.
5.8. Ходимнинг розилиги билан иш хақининг бир қисми унинг пластик карточкасига ўтказиб берилади, бундай ўтказма миқдори тўланадиган сумманинг_____ фоизидан ошмайди.

Download 492.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling