Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўҒрисида
V. БЮДЖЕТДАН АЖРАТИЛАДИГАН МАБЛАҒЛАРНИ ВА БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ МАБЛАҒЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ
Download 39.45 Kb.
|
ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
- Bu sahifa navigatsiya:
- VI. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ ХАРАЖАТЛАРИ ИЖРОСИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ
V. БЮДЖЕТДАН АЖРАТИЛАДИГАН МАБЛАҒЛАРНИ ВА БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ МАБЛАҒЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг. (30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. (31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. 32. Бюджет ташкилотлари белгиланган тартибда ҳисобга турадилар ва бунда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли давлат органларига молия ва статистика ҳисоботи тақдим этадилар. (32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда) VI. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ ХАРАЖАТЛАРИ ИЖРОСИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ Олдинги таҳрирга қаранг. (33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. (34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. 35. Бюджет ташкилотлари томонидан маблағларнинг сарфланишини, шу жумладан Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси, унинг ҳудудий органлари ва ҳудудий молия органлари, шунингдек вазирлик ва идораларнинг ички аудит ва молиявий назорат хизматлари ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари томонидан қонун ҳужжатлари билан берилган ваколатларга мувофиқ амалга оширилади. (35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 344-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2019 й., 09/19/344/3005-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланиш устидан дастлабки ва жорий назоратни амалга оширади. (35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 19 июлдаги 148-сонли қарори асосида хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 29-30-сон, 306-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. 36. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва тегишли ҳудудий молия органлари қуйидаги ҳуқуқларга эга: бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилардан режалаштириш, молиялаштириш (тўлаш), тегишли ташкилот томонидан бюджет ва смета-штат интизомига риоя этилишини назорат қилиш учун зарур бўлган ҳисобот маълумотларини сўраш; кредит муассасаларидан уларнинг уставларига мувофиқ бюджет ташкилотларининг операциялари ва ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни олиш; ташкилотлар томонидан маблағлар ғайриқонуний сарфланганда, бюджет ва смета-штат интизоми бузилиши ҳоллари аниқланган тақдирда, шунингдек молиявий ҳисоботлар ва бошқа белгиланган ҳисобот тақдим этилмаганда, бу ҳақда тегишли вазирликлар (идоралар), ҳокимликлар раҳбарларини хабардор қилган ҳолда бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан харажатларини молиялаштириш (тўлаш)ни чеклаш ва зарур ҳолларда тўхтатиб қўйиш; бюджет ташкилотларининг молиявий фаолияти бўйича давлат молиявий назоратини амалга ошириш; аниқланган қонунбузишларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар бажарилишини текшириш; жиноят аломатлари бўлган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда текшириш материалларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш. (36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда) Download 39.45 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling