Наименование расходов | | | | | | | | | | | | | | | | | | | - Транспортные расходы..………………………………………
| | | | | | - Оплата за проживание………………………………..
| | | | | | - Расходы на оплату подъемных, проезда и суточные при перемещении работников …………………………………….
| | | | | | - Расходы, связанные с сессионными выездами народных судов………………………………………………………………..
| | | | | | - Расходы на оплату командировок на курсы и в учебные заведения, на сессии, совещания и конференции……………
| | | | | | - Предусмотренные законодательствам надбавки к заработной плате взамен командировочных…………………
| | | | | | - Командировочные расходы преподователям, направляемым на производственную и педагогическую практику, а также на учебно-консультационные пункты для проведения занятий с заочниками для тестирования ………
| | | | | | - Командировочные расходы, при экспедициях, командировках в научных целях и производственных командировках, связанных с испытанием машин и приборов …………………………………………………………
| | | | | | - Командировочные расходы, связанные с поездками в научных целях:
| | | | | | - Прочие командировочные расходы ………………………….
| | | | | | | | | | | - 42. 11. 000 Командировочные расходы
| | | | | | | | | | | | | | | - Факт Испольнено на 01.01.20__ г.
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | - Горячая вода и теплоэнергия…….
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | - 42. 20. 000 - Расчет расходов на коммунальные услуги
Харажатларнинг I ва II гуруҳларига киритилган бюджет ташкилотлари биринчи навбатда харажатларини молиялаштиради (тўлайди). Бунда II харажатларнинг гуруҳига тегишли маблағ ўтказмасдан I гуруҳ харажатларини амалга ошириш тақиқланади (иш ҳақи учун олинган аванслардан ташқари). - Бюджет ташкилотларининг харажатларини молиялаш-тиришда (тўлашда) янги бюджет йилида маблағ ажратиш режаси бюджет ташкилотларининг ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 январидаги ҳолатига кўра товар-моддий бойликларнинг нормативдан ортиқ қолдиғи суммасига камайтирилади.
-
- Ўтган йиллардаги дебиторлик қарзларнинг қайтарилган суммалари тегишли бюджетлар даромадларига ўтказилади (бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига пайдо бўлганлари бундан мустасно)»;
«Бошқа харажатлар» IV гуруҳи бўйича маблағлар белгиланган лимитлар доирасида қуйидаги навбатга риоя қилган ҳолда сарфланади: овқатлантириш; дори-дармонлар; коммунал хизматлар; бошқа харажатлар. - Ҳаражатларнинг IV гуруҳи ҳисобига автомобиллар ва бошқа автотранспорт воситаларини (махсус автотранспорт бундан мустасно), уяли телефонлар ва зеб-зийнат буюмлари (импорт офис мебели, аудио-видео техника (ўқув, илмий ва тиббий жараёнларда фойдаланиладиганлардан ташқари) офислар учун гиламлар ва бошқалар) харид қилишга фақат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда йўл қўйилади, кўрсатиб ўтилган моддий активларни сотиб олишга маблағлар иқтисодий таснифноманинг тегишли моддаси бўйича бюджет ташкилотининг харажатлар сметасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УНИНГ МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ Ҳисобот чорагининг охирги иш куни охирида бюджет ташкилотларининг ҳисоб рақамларида қолган тежаб қолинган бюджет маблағлари (капитал қўйилмаларни маблағ билан таъминлаш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно) олиб қўйилмайди, Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади ва мазкур Тартиб талабларига мувофиқ сарфланади. Бюджет ташкилотларини келгуси чоракда маблағ билан таъминлаш ҳажми ҳисобот чорагида тежаб қолинган бюджет маблағлари суммасига камайтирилмайди - Юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотларининг қўшимча даромадлари маблағ билан таъминлашнинг қуйидаги манбалари:
- -фаолият тури бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш;
- -бюджет ташкилотлари томонидан вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини бошқа ташкилотларга ижарага бериш;
- -юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига кўрсатиладиган ҳомийлик (беғараз) ёрдами ҳисобига олиниши мумкин.
- Бюджет ташкилотлари томонидан товарлар
- (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқарилиши ва сотилиши
- ТАРТИБИ
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИДА РЎЙХАТГА ОЛИНГАН 25.01.2000 й. N 880
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН 04.01.2000 й. N 14-2А
- Мазкур Тартиб давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига татбиқ этилмайди, улар товарлар (ишлар, хизматлар)ни амалдаги қонун ҳужжатларига биноан берилган ваколатлар доирасида ишлаб чиқариш ва сотишни амалга оширадиган ҳоллар бундан мустасно.
- Бюджет ташкилотлари товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқарилиши ва сотилишини бюджетдан молиялаш ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига тасдиқланган меъёрлар ва меъёрномалар, юқори ташкилотлар топшириқлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида уларнинг низом (устав)ларида назарда тутилган фаолият йўналишига мувофиқ амалга оширадилар.
- Пулли асосда товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотишнинг сметасини бюджет ташкилотлари тасдиқланган нархлар ва тарифлардан келиб чиқиб тузади ва ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқланади.
-
- Агар молия йили мобайнида даромадлар сметада кўрсатилганига қараганда камайса (кўпайса), бюджет ташкилотлари харажатларни тегишли миқдорга мустақил равишда камайтирадилар (кўпайтирадилар).
- Бюджет ташкилотлари пулли асосда товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотишни амалга ошириш пайтида бюджет ташкилотлари тасарруфида мавжуд бўлган асосий воситалардан, шунингдек, Бюджет ташкилотларини ривожлантириш фонди ҳисобига қўшимча харид қилинган ёки жалб этилган асосий воситалардан фойдаланишлари мумкин.
- Бюджет ташкилотлари юридик шахсларга пулли асосда товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотишни хўжалик шартномалари асосида амалга оширадилар.
- Чакана товарларни жисмоний шахсларга сотиш пайтида квитанциялар ёки қатъий ҳисобдаги бошқа ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган шакллар бўйича ёзиб борилади.
- Пулли асосда товарлар (ишлар, хизматлар)ни жисмоний шахсларга сотиш бўйича тушумга хизмат кўрсатиш, ҳисоб-китоблар қилиш, уни олиш ва инкассация қилиш тартиби бюджет ташкилотлари фаолиятининг ўзига хослигига мувофиқ қонун ҳужжатларига биноан белгиланади.
- Нархлар (тарифлар)ни декларациялаш ва монопол маҳсулот рентабеллиги тартибини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси билан келишув бўйича белгилайди
- Пулли асосда товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотишга доир нархлар (тарифлар) прейскурантлари келишув баённомасида қайд этилади, унга бюджет ташкилотларининг раҳбарлари имзо чекади ва юқори органлар томонидан тасдиқланади.
- Пулли асосда товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотишга доир нархлар прейскурантлари қоида тариқасида ҳамма кўрадиган жойга илиб қўйилиши керак.
- Фуқаролар томонидан тадбиркорлик фаолияти амалга оширилиши билан боғланмаган фуқаролар иштирокидаги ҳисоб-китоблар суммаси чекланмасдан нақд пул билан ёки нақдсиз тартибда амалга оширилиши мумкин.
- Юридик шахслар ўртасидаги ҳисоб-китоблар нақд пулсиз тартибда амалга оширилади.
- Хизмат кўрсатиш шаклларидан қатъи назар жисмоний ва юридик шахсларга сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бўлиши учун бюджет ташкилотининг раҳбари шахсан жавоб беради.
- Бюджет ташкилоти раҳбарияти билан пулли асосда товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотишда иштирок этаётган бўлинма (ходимлар гуруҳи) ўртасидаги ўзаро муносабатлар улар ўртасидаги шартномалар билан белгиланади
- Пулли асосда товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш асосан бюджет ташкилотининг штатдаги ходимлари томонидан иш жадвали ва ҳажмлари, меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари ва ҳажмлари ва бошқа зарур шартларни кўрсатган ҳолда меҳнат шартномасига қўшимча кўринишида тегишли расмийлаштириш билан амалга оширилади.
- Муддатли меҳнат шартномалари асосида қўшимча ходимларни жалб этишга рухсат берилади
Do'stlaringiz bilan baham: |