БЮДЖЕТ ТИЗИМИ ТЎҒРИСИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 21-сон, 148-модда; 51-сон, 374-модда; 52-сон, 385-модда; 2007 й., 17-18-сон, 173-модда; 39-сон, 399-модда; 50-51-сон, 509-модда; 2008 й., 52-сон, 513-модда; 2010 й., 35-36-сон, 300-модда) 2000 йил 14 декабрь, 158-II-сон - ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БЮДЖЕТ КОДЕКСИ
- 2013 ЙИЛ 26 ДЕКАБР
- ЎРҚ-360 СОНЛИ ҚОНУН
- ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ
- -Давлат бюджети лойиҳаси ишлаб чиқилишини ташкил этади ва уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этади;
- -Давлат бюджетининг ижросини ташкил этади;
- -Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва давлат бошқаруви бошқа органларининг Давлат бюджетини ижро этиш борасидаги ишларини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
- -Давлат мақсадли жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди;
- -Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тасдиғига киритади;
- -Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
- ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ - ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҲУКУМАТИ
- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари 6 нафар
- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари 1 нафар
- ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ
- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
- Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлайди;
- Давлат бюджети маблағларининг тушуми ва сарфи тартибини белгилайди ҳамда улар устидан назоратни амалга оширади;
- Республика бюджети харажатларини амалга оширади;
- Бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини рўйхатдан ўтказади;
- Бюджет маблағлари олувчиларнинг Давлат бюджети маблағларидан фойдаланишини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек умуммажбурий тусдаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади;
- Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
- Бюджет ташкилоти — зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ бўлган ўз фаолиятини амалга ошириши учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш назарда тутилган ва бу маблағ молиялаштиришнинг асосий манбаи ҳисобланадиган вазирлик, давлат қўмитаси, идора, давлат ташкилоти;
- Молия йили — биринчи январдан ўттиз биринчи декабрь куни охиригача бўлган вақтни ўз ичига олувчи давр;
- Бюджет дотацияси — ўз даромадлари ва бюджетни тартибга солувчи бошқа маблағлар етишмаган тақдирда қуйи бюджетнинг харажатлари билан даромадлари ўртасидаги фарқни қоплаш учун юқори бюджетдан қуйи бюджетга қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағлари;
- Бюджет профицити — муайян даврда бюджет даромадларининг бюджет харажатларидан ортиқ бўлган суммаси;
-
- Бюджет тақчиллиги — муайян даврда бюджет харажатларининг бюджет даромадларидан ортиқ бўлган суммаси;
-
- Бюджет ссудаси — юқори бюджетдан қуйи бюджетга ёхуд республика бюджетидан резидент-юридик шахсга ёки чет эл давлатига қайтариш шарти билан ажратиладиган маблағ;
Do'stlaringiz bilan baham: |