ВМ нинг 1998 йил 13 майдаги 204-сон қарорига 1-илова Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисида НИЗОМ 6.1. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси фаолиятини маблағ билан таъминлаш амалдаги қонунчиликка мувофиқ: - -бюджетдан ажратиладиган маблағлар;
- -балансида ўқув юртлари турган вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, корхоналар маблағлари;
- -таълим муассасасининг уставдаги вазифаларига мувофиқ бўлган таълим хизматлари, илмий-педагогик ва ишлаб чиқариш фаолияти ҳамда фаолиятнинг бошқа турларини амалга оширишдан олинган даромадлар;
- -юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий эҳсонлари ва мақсадли бадаллари;
- -қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори Бюджет маблағларидан тежаб, самарали ва аниқ фойдаланиш ҳамда бюджет интизомини мустаҳкамлаш учун бюджет ташкилотлари раҳбарларининг мустақиллигини кенгайтириш ва масъулиятини ошириш; - Бюджет ташкилотлари ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, улар фаолияти самарадорлигини ошириш ва кадрларнинг ўрнашиб қолиши учун шарт-шароитлар яратиш.
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори - Харажатларнинг қуйидаги гуруҳлари Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланади:
-
- I.Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар (болали оилаларга нафақалар ва кам таъмин-ланган оилаларга моддий ёрдам, стипендиялар ва бошқалар);
- II. Иш ҳақига қўшимчалар;
- III. Капитал қўйилмалар;
- (Давлат инвестиция дастурида назарда тутилган аниқ рўйхатларга мувофиқ);
- IV. Бошқа харажатлар;
- Харажатларини молиялаштириш (тўлаш) – тасдиқланган смета ва унга киритилган ўзгаришларга асосан амалга оширилади.
- Бюджет ташкилотлари Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган нормативлар асосида смета ва штатлар жадвалини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақил равишда ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар.
- Сметалар - харажатларнинг тўрт гуруҳи бўйича уларнинг тўлиқ ёйилмаси илова қилинган ҳолда тузилади.
- Илова сметанинг ажралмас қисми ҳисобланади, сметанинг прогноз ҳисоб-китобларини асослаш учун хизмат қилади ва ҳисобот мақсадлари учун фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |