Бюджет тизими тўҒрисида ўзбекистон республикасининг қонуни


БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ РАҲБАРЛАРИ ВА МОЛИЯ ОРГАНЛАРИ ВАКОЛАТЛИ ХОДИМЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


Download 62.15 Kb.
bet7/8
Sana19.06.2023
Hajmi62.15 Kb.
#1609301
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1м.ТАЪЛИМНИ МОЛИЯЛАШ

БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ РАҲБАРЛАРИ ВА МОЛИЯ ОРГАНЛАРИ ВАКОЛАТЛИ ХОДИМЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

  • Бюджет ташкилотларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари — бюджет ташкилотларининг ишлаб чиқилган ва рўйхатдан ўтказиш учун киритиладиган тасдиқланган сметалари ва штат жадваллари тўғрилиги ва асосланганлиги учун;
  • Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тизимининг ваколатли ходимлари, шу жумладан Молия вазирлиги раҳбарлари ва марказий аппарати ходимлари — бюджет ташкилотларининг рўйхатдан ўтказилган штат жадваллари ва йиғма сметалари тўғрилиги ва асосланганлиги учун;
  • шахсан жавоб берадилар.

Бюджет интизомига риоя этилиши учун жавобгарлик

  • Бюджет ташкилотларнинг раҳбарлари бюджет интизоми бузилиши учун, шу жумладан: -бюджет маблағларидан ва бошқа пул маблағларидан ноўрин фойдаланилиши; -муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзлар пайдо бўлиши;
  • -штат-смета интизоми бузилиши;
  • -харажатлар сметаси ижроси тўғрисидаги ҳисобот ўз вақтида тақдим этилмаганлиги учун шахсан жавоб берадилар.
  • Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасига ўтказилиши керак бўлган тежаб қолинган бюджет маблағлари суммасини нотўғри аниқлаш.
  • Молия органлари раҳбарлари бюджет интизомига риоя қилиниши учун меҳнат, маъмурий ва жиноят қонунчилигида назарда тутилган тартибда шахсан жавоб берадилар.
  • Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги ЙЎРИҚНОМА (Адлия Вазирлигидан рўйхат рақами 2169,
  • 22 декабр 2010 йил)
  • Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2010 йил 17 декабрдаги 105-сон буйруғи
  • Ташкилотнинг раҳбари ташкилотда бухгалтерия ҳисобини ташкил қилинишини ҳамда тўлиқ ва аниқ юритилишини, молия-хўжалик операцияларини назорат қилиш тартибини, ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини, шунингдек, бухгалтерия архив ҳужжатларининг сақланишини таъминланиши шарт
  • Агарда, ташкилот раҳбари томонидан бош ҳисобчига ижро этиши учун берилган фармойиш (буйруқ) юзасидан бош ҳисобчи ва ташкилот раҳбари ўртасида ушбу фармойишни (буйруқни) бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритишнинг белгиланган тартибига ёки қонунчиликка мувофиқлиги борасида зиддият (келишмовчилик) юзага келса, бош ҳисобчи ушбу фармойиш (буйруқ)ни ижро этмай туриб, зудлик билан ташкилот раҳбарига мазкур ҳолат юзасидан асосланган ёзма ахборот беради.…………………………………………………………….. Бош ҳисобчи томонидан ёзма равишда ахборот берилишига қарамасдан ташкилот раҳбари қайта ёзма фармойиш (буйруқ) берган ҳолларда, бош ҳисобчи ушбу фармойиш (буйруқ)ни бажаради. Бунда ушбу ҳаракатни содир бўлганлиги учун жавобгарлик тўлиқ ташкилот раҳбарига юклатилади. Ташкилот раҳбари ўзи қабул қилган қарор тўғрисида ёзма равишда уч кунлик муддат ичида юқори ташкилотга ёки тегишли молия органига хабар бериши шарт. Шундай хабарни олган юқори ташкилот ёки тегишли молия органи белгиланган тартибда уни кўриб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни кўради.
  • Ташкилот бош хисобчиси бевосита мазкур ташкилот рахбарига, бухгалтерия хисобини юритиш, хисоботларни тузиш ва такдим килиш масалалари буйича эса, агар конунчиликда бошкача коидалар назарда тутилмаган булса, юкори ташкилот бош хисобчисига хам буйсунади.
  • Ташкилот бош хисобчиси лавозимга тайинланишида ва ундан озод этилишида белгиланган тартибда ташкилот рахба-рининг буйругига мувофик тузилган комиссия томонидан кабул килиш - топшириш кунида хисоб, хисобот ва архив хужжатла-рининг холатини курсатган холда бухгалтерия ишларини кабул кдлиш-топшириш тугрисидаги далолатнома тузилади. Зарур холларда, ушбу комиссия таркибига юкори ташкилот хамда тегишли молия органлари билан келишилган холда уларнинг вакиллари хам киритилиши мумкин.
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling